Тушда БОЛА
Тушда БОЛА – Х,азрати Дониёлнинг айтишларича, тушдаги гўдаклик ғам ва андуҳ бўлади. Тушида гўдак бўлиб қолганини ва муаллим олдида китоб ўқиётганини кўрса, ғаму андуҳга гирифтор бўлишига далилдир. Таъбирчиларнинг айтишича, агар ўзини гўдак бўлиб қолганини кўрса, ишлари суст бўлишига далилдир.
Ибн Сириннинг айтишича, тушида қовуриб пиширилган гўдакни унинг олдига қўйганларини ва у эса ундан еганини кўрса, бу гўдакдан кўп эзгуликлар кўришини ва бола улуғвор киши бўлиб ўсишини билдиради.
Кирмонийнинг айтишича, тушдаги чиройли бола фаришта бўлади, хунук бола эса фойда бўлади. Агар катта киши сут эмувчи гўдакка айланиб қолганини кўрса, мақсаддан узоқлашувига далилдир. Агар эркак киши болага сут бераётганини кўрса, бола соғ-саломат туғилишига далилдир.
БОЛТА (ТАБАР) – Ибн Сириннинг айтишича, тушдаги болта хизматкор бўлиб, унинг ишлашини хоҳлаб, иш буюрсанг, ишни чала қилишни хоҳлайди, бу билан унга иш буюришмасликларини истайди.
Жобир Мағрибий айтадики, тушдаги болта қўрқоқ эркак бўлади. Ишларда мунофиқона йўл тутувчи ва дўстлар орасида жудолик солувчи бўлади. Агар болтаси борлигини ёки унга биров болта берганини кўрса, ўша болта яхши бир одам билан дўст тутинишига далилдир.