Тушда ДУШМАН
Тушда ДУШМАН – Ибн Сириннинг айтишича, тушида биров билан душманлашганини ва унинг устидан ғолиб бўлмаганини кўрса, оқибатда душмани устидан ғолиб бўлиши ва зафар топишига далилдир. Душман ўз устидан ғолиб бўлганини туш кўрса, юқоридагининг акси бўлади.
Кирмонийнинг айтишича, тушида юрт ҳокими билан хусуматлашганини ёки унинг устидан ғолиб бўлганини кўрса, ҳокимдан фойда топишига далилдир.
Агар бунинг аксини кўрса, ҳокимдан ранж етишини билдиради. Агар подшоҳ олдига жанжал учун борганини кўрса, ҳожати раво бўлишига далилдир.
Жобир Мағрибий айтадики, тушида одамлар билан сабабсиз хусуматлашганини кўрса, одамлар ундан ғам чекишларига далилдир, чунки у одамларга озор беришини истовчи кишидир.
ДЎЗАХ – Ибн Сириннинг айтишича, тушида дўзахга тушиб қолганици ва ташқарига чиқмаганини кўрса, осий ва бадкирдор бўлишини билдиради, тавба қилмоқ керак.
Тушида дўзахни кўрса ва ундан ҳеч қандай зарар етмаса, ғам ва кулфатга дучор бўлишини билдиради, оқибатда қутилади.
Тушида дўзахда муқим эканини ва бу ерга қачон келиб қолганини билмаса, дунёда тинимсиз ризқ кетидан юришини билдиради. Тушида дўзахийларнинг овқати ва ичимлигидан тановул қилаётганини, дўзах ўтида ёнаётганини кўрса, дунёда ярамас иш қилиши ва охиратда хор бўлишини билдиради.
Тушида фаришта унинг пешона сочидан ушлаб, дўзахга отганини кўрса, туш эгасида бадбахтлик аломатлари мавжудлигига далилдир.
Кирмоний айтадики, тушида ҳар ким ўзини дўзахда кўрса, гуноҳ қилишдан қўрқмайдиган эканига далилдир.
Тушида дўзахдаги заққум (тиканли ўсимлик) ва ҳамим (тер сув) дан еб-ичаётганини кўрса, ботил илмлар билан шуғулланишини билдиради. Тушида шамшир олиб, дўзахга борганини кўрса, ярамас ва ёқимсиз сўзлар айтишига далилдир.
Дўзахда бирор нарса еяётганини туш кўрса, етимнинг молини ва судхўрликдан келган фойдани ейишини билдиради. Дўзах яқинида олов ёқаётганини туш кўрса, оғир ишга юзланишига далилдир.
Жобир Мағрибий айтадики, тушида уни кўтар-кўтар қилиб, дўзахга олиб кетаётганларини кўрса, оқибатда кофир бўлишини билдиради.
Тушида дўзахга кирганини ва қайтиб чиққанини кўрса, қилган гунохдаридан тавба қилишини билдиради. Тушида уни дўзахга олиб кетаётганларини, у эса фарёд қилолмаётганини кўрса, кофирликка далолат қилади.
Тушида дўзахдан қичқириқ овозини эшитса, подшоҳнинг заҳмати ва сиёсати унга етишига далилдир. Тушида дўзах яқинида қарор топганини кўрса, олам унинг учун тангу тор бўлишига далилдир.
Жаъфар Содиқнинг айтишича, тушдаги дўзах ушбуларни билдиради: Аллоҳ таоло ғазабини; гуноҳга мубталоликни; султон жабрини; мусибат ва ғамни.