Ер тушда кўрса нима бўлиши хақида

Ер тушда кўрса нима бўлиши хақида

 

Ибн Сирин: Ким тушида ерга эга бўлса, унинг катта-кичиклиги, кенг-торлиги микдорича дунёга далолат қилади. Шунингдек, кўпинча ер дунёга, осмбн эса охиратга далолат қилади. Чунки дунё яқин қилин- ди, охират эса ундан кейин қилинган. Муайян ер шу ердаги шаҳар ва у ерда яшовчи аҳолига далолат қилади. Шунингдек, ер саҳролар, қуруқ- ликлар каби маслакли йўл бўлса, сафарга далолат қилади. Ернинг ҳуду- ди аниқ бўлиб, аввали ва охири кўринадиган ер бўлса, хотинга далолат қилади. Чунки хотин билан жинсий алоқа қилиниб, экинзор кдлинади, уруғ сепилади, суғорилади сўнг хотин ҳомиладор бўлиб бола туғади. Кўпинча ер онага ҳам далолат қилади. Чунки биз ундан яралганмиз. Ким тушида номаълум ерга эга бўлиб, фақир бўлса, бой бўлади, бўйдоқ бўлса уйланади, ишчй ўлса раҳбар бўлади. Агар ерни сотиб юборса ёки бошқа жойга чиқиб кетса, касал бўлса вафот этади. Хусусан, туши- да кўчиб ўтган ери номаълум бўлиб бой бўлса, камбағал бўлади. Айниқ- са, ташлаб кетилган ер бўлса. Ким қуруқ ердан сувли ерга ўтса, бидъатдан суннатга ўтган бўлади. Агар ердан чаён чиқса, пгу ҳудуд хос бўлган доимий азобга ишорадир. Ердан ўсимлик ўсиши сабабли ёрилаётганини кўрса, унинг аҳолиси кенгчиликка етишади. Тушида ерни кавлаб, ундан еса, ўнгида бирор макр-ҳийла орқали молга эришади. Чунки чуқурлик макрдир. Кўм-кўк ўсимлик ўсиб турган, ерни кўриб, у менинг ерим деб ўйлаб хурсанд бўлса, бу ҳол унинг хоҳлаб турган нарсасига эришмоғи ва тезда вафот этишига ҳам далиддир.

(Visited 2 729 times, 4 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика