Гилам – тушда кўрса нима бўлиши хакида

Гилам – тушда кўрса нима бўлиши хакида

Ибн Сирин: у эгаси учун дунёдир, уни ёйиш дунёсини ёйишдир. Уни кенглиги ризк, кенглигидир. Унинг қалинлиги узок, умрдир. Ким нотаниш жойда ёки нотаниш одамлар ҳузурида гилам солса, сафарда шу ерга боради.

Гиламнинг кичик ва тор бўлиши ҳаёт ва умрнинг озлигидир. ўралган гилам мўлчилик ва узоқ умрга далолат қилади.

Урушдаги одам ўзини гилам устида кўрса, саломатликка эришади. Ағар урушда бўлмаса, чорбоғ сотиб олади. Маълум қавм ёки чаълум жойда гилам ёйишлик шу ерлик одамлар билан яхшиликларга шерик бўлишга далолатдир.

Айтилишича, тушда гилам ёйишлик уни ёйган эгаси учун мақтов келтиради. Мазкурларнинг бари гиламнинг кенглиги, қалинлиги, юпқалиги ва шакли микдоричадир. Ағар ўзига янги, уалин гилам ёзганини кўрса, дунёда ризқи кенг, умри узун бўлади.

(Visited 316 times, 1 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика