Ичаклар -тушда кўрса нима бўлиши хақида

Ичаклар -тушда кўрса нима бўлиши хақида

Ибн Сирин: Тушда ичакларни кўриниб қолмоғи ёки қорнидаги нарсадан бирон ниманинг кўриниб қолиши захирага олиб қўйган молининг маълум бўлишидир.

Инсон ўзини ичагини емоғи ўз молидан ейишга далилдир. Шунингдек, агар тушида бошқа одамнинг ичакларини ёки қорнидаги нарсаларидан бирон нимани еса унга кўп мол етиб, ундан ейди.

Тушида ичакларини ташқарига чиқиб қолиши қизига совчи келишига далилдир. Ким тушида ўз қорин ичаклари ёки бошқа аъзолари ташқарига чиқарилгандан сўнг қорнини ювганини кўрса, Аллоҳнинг ризолиги йўлида вафот этишига далолат қйлади.

Айтилишича қориндаги нарсанинг чиқиши яши- рин нарсасини ошкор бўлишига далолат қилади. Кимниниг тушида гўё подшоҳ ўз халқининг қорнини ёриб халқ эса ўз қоринларини тафтиш қилса, сўнг подшоҳ уларнинг қорнидаги нарсаларини олса, ўнгида подшоҳ шу халқни молу давлатини олади.

Кимнинг тушида гўё қорни ва ёғлари эриса, боласи йўқ одам учун бу яхшидир. Фақир учун ҳам яхши. Чунки унинг фарзандди бўлишига, фақирларнинг эса бой бўлишига далолат қилади. Чунки болалар қориндаги нарсалар ўрнидадир.

(Visited 820 times, 1 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика