Ислом – тушда кўрса нима бўлиши хақида

Ислом – тушда кўрса нима бўлиши хақида

Ибн Сирин: Устоз Абу Саъд раҳимаҳуллоҳ деди: қайси бир мушрик одам тушида ўзини жаннатда, кумушдан ясалган сўрилар устида кўрса ёки бошқа одам уни шу ҳолда кўрса, у мусулмон бўлади.

Шунингдек, ўзини бирон қўрғонга кираётганини кўрса, мусулмон бўлади. Агар мушрик одам тушида мусулмон бўлса, қиблага қараб намоз ўқиса, ёки Аллоҳга шукр қилганини кўрса мусулмон бўлади. Агар ўзи мушриклар диёрида бўлиб, тушида мусулмонлар диёрига ўтса тезда ўлади. Чунки дорул ислом ҳақ диёрдир(ўлим ҳам ҳакдир). Агар мусулмон тушида “мусулмон бўлдим” деб турганини кўрса ўнгида ишлари тўғри бўлиб ихлоси мустаҳкам бўлади. Агар мусулмон ик- кинчи бор исломга кирганини кўрса, офатлардан саломат бўлади.

Мушриклардан ким тушида ўлиб сўнг, тирилса мусулмон бўлади. шунингдек, мушрик тушида ўзини дарёдаги кемада кўрса, мусулмон бўлади.

Ан-Нобулсий: Инсоннинг тушида мусулмон бўлиши динда тўғри турмоқдир. Агар мушрик тушида мусулмон бўлса, ўнгида ҳам мусулмон бўлади. Ибн Сирин: Кофир одамларнинг тушда мусулмон бўлишлари ўлимларига далолат қилади. Чунки улар ўлар вақтда имон келтира- дилар, аммо имонлари фойда бермайди.

(Visited 809 times, 1 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика