Олма – тушда кўрса нима бўлиши хакида
Ибн Сирин (р.а.): Олма дарахти инсонларга яқин бўлган мўмин кишидир. Ким олма кўчати экса, етим болани тарбия қилади. Ким олма еса, инсонлар назар қиладиган молни ейди.
Агар олма терса, чиройли мақтов билан бирга шарафли кишидан молга эришади. Саналган олмалар саналган дирҳамлардир. Агар масжидда олма ҳидласа, уйланади. Шунингдек, аёл ҳам бир мажлисда олма ҳидласа машх,ур (яъни сер харидор) бўлади. Агар уни маълум жойда еса, чиройли бола туғади. Тушда олма тишлаш яхшилик ва фойдага етишмокдир.
Ҳикоя қилинишича, Ҳишом ибн Абдулмалик халифа бўлишдан ол- дин ўн тўққиз ярим дона олма топди ва тушини таъбирчига айтиб берди. Шунда у: шунча вақт подшох, бўласан, деди. Даруақиқат шуидай бўлди.
Ан-Нобулсий(р.а.): Олма тушда болаларга ва чиройли юзларга далолат уилади.
Олма кишининг ҳимматидир. Авар султон бўлса, олмани кўриши унинг мулкига далолатдир. Тижоратчи бўлса, унинг тижоратидир. Деҳқон бўлса, деҳқончилигидир.
Шунингдек, у кўрган- кишининг ‘ҳимматидир. Ким тушида олма еса, унга душман ғолиб бўлади. Олма кўп жимо қилишдаги шаҳватга далолат қилади. Нордон олма зарар кўриш ва шовқинга далолат қилади.