Шер (ҳайвони) тушда кўрса нима бўлиши хақида

Шер (ҳайвони) тушда кўрса нима бўлиши хақида

Ибн Сирин: У хатарли, қаттиқ жасоратли, панжалари кучли ва ғазабли ҳайвон бўлгани боис қаҳрли подшоҳга далолат қилади.

Шунингдек, жанг қилувчи одамга, хиёнаткорга, душманга, ўлим ва шиддатли ҳолга ҳам далолат қилади. Чунки у қўрқинчли ҳайвондир.

Шу- нингдек, шижоатли подшоҳга ҳам далолат қилади. Кимнинг ҳовлисига шер кирса ва у одам касал бўлса, ўлади. Агар касал одам бўлмаса, шу хонадонга подтттоҳ томонидан ёмонлик келади.

Шернинг шаҳарга кириши шиддатли ҳолга, подшоҳга ёки душманга далолат қилади. Агар шер жомеъ масжидга кириб, минбарга ‘кўтарилса, подшоҳ халқига жабр қилади.

Ким тушида шерни устига минса, улуғ ишга ва катта алдовга минган бўлади. Ким шер гўштини еса ёки сутини ичса, подшохдан мол келади ва душманидан ғолиб бўлади.

Ким шер билан тортишса, душман ёки султон билан тортишади. Ким шерни қарши олиб ёки уни олдидан кўрса ва шер унга тегмаса, унга подшоҳдан зарарсиз бир нима келади. К

им тушида шердан қочса ва шер уни қувламаса, ёмон игцдан нажот топади. Шернинг териси душманнинг молидир. Шернинг бошини кесиш султонликка эришмоқдир.

Ким тушида шерларни боқса, жаврли подшоҳларга садоқатли бўлади. Ким тушида шердан қўрққан ҳолда уни минса, бало келади. Айти- лишича, ким тушида шерни ўлдирилганини кўрса, барча хафаликдан нажот топади. Ким тушида шерга айланиб қолса, зулм қилади.

Бир киши Ибн Сирин раҳматуллоҳи алайҳнинг олдиларига келиб: тушимда шер боласини ушлаб уйимга олиб кирган эмишман, деди. Ибн Сирин: баъзи подшоҳлар билан тил топишасан деди.

Язид ибн Муҳлиб Язид ибн Абдулмаликка қарши ҳуруж қилган кунлари тушида бир жойда ўзини шер устида кўрди. Сўнг уни туш таъбир қилувчи кампирга ривоят қилди. Шунда у ўраб олувчи улуғ ишга минишини айтди.

(Visited 10 504 times, 8 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика