Тишлар – тушда кўрса нима бўлиши хақида

Тишлар – тушда кўрса нима бўлиши хақида

Ибн Сирин: Тишлар эркакнинг уйидаги аҳли байтидир. Юқори тишлар оиладаги эркаклардир. Пастки тишлар оиладаги аёллардир. Сўйлоқ тишлар(набун) уйининг саййидидир.

Ўнг томондаги иккита- лик тиш ота, чап тарафдагиси эса амакисидир. Агар улар бўлмаса икки ака(ё ука) ёки икки ўғилдир. Агар улар ҳам бўлмаса, шафқатли икки дўстдир.

Тўртгали титттлар амакисининг ўғлидир. Инсон кулганда кўри- надиган тишлар тоғалар ва холалардир. Ёки уларнинг ўрнини боса оладиган қариндошларидир.

Икки томоннинг орқасидаги тўрт ёки бешта озиқ тишдан мурод боболар ва кичик болалардир. Ўнг томондаги пастки икки тишдан мурод онадир. Чапдагиси эса аммадир.

Агар улар бўлмаса, икки опаси, икки қизи ёки уларнинг ўрнини босувчилардир. Кулганда кўринадиган пастки тишлар тоғалар ва холаларнинг қизла- ридир. Тушда баъзи тишларнинг қимирлаши касал одамларга далил бўлса, унинг тушиб кетиши вафот этишига датшл бўлади.

Қайси тишни тушида ютиб юборса, мазкур тишдан мурод ким бўлса, ўша одамга бало келиши мумкин. Тушда тишларни бир-бирига уриштирмоғи, ахди байти орасида тортишувга далилдир. Тишлари оппоқ, узун ва чиройли бўлса қувват, аҳли байт учун мол ва улуғлик белгисидир. Агар тушда иккиталик тишга ўхшаш тишлар ўсиб чиқса, оиласида кўпайишади.

Агар тишларни синдириб, кесиб юбораётган ҳолда ўзини кўрса, қариндошчиликни узишга ёки мажбуран молини уларга инфоқ қилишга далолат қилади.

Агар тишларини тили билан тупураётган ҳолда кўрса, гапи билан аҳли байтини ишлари фасод бўлади. Тушда гўё тишлари олтиндан бўлса, бас агар аҳли илмлардан бўлса,туши яхши, аксинча туши мақталмайди.

Чунки у илм ва унинг аҳлларидан бошқа нарсада касал ёки куйган одамга далолат қилади. Агар тишлари гўё кумушдан бўлса, бу молдаги зиёндир. Агар олди тишлари тушиб ўрнига бошқа тишлар ўсиб чиққанини кўрса, ишлари ва тадбирлари ўзгаради.

Айтилишича, ким юқори тишлари қўлига тушиб кетганини кўрса, унга келадиган молу-давлат, агар уни ҳужрасига тушганини кўрса ўғил фарзандли бўлади.

(Visited 329 times, 1 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика