Туш таъбири А

Туш таъбири А

Туш таъбири Автобус. Кимки тушида автобус ҳайдаб кетаётган бўлса, ўнгида бирон бўлим ёки ташкилотга раҳбарликка тайинланади. Киши автобус ичида кетаётган бўлса, ҳаётда оддий одамлар сингари яшайди.
Автомобиль. Тушингиздаянги, чиройли машинага эга бўлсангиз, мавқеингиз мустаҳкамланиб, бахт йўлдош бўлади.

Адашишлик. Тушда қаерда бўлмасин, адашиш ўнгдаги тўсқинликларни англатади. Агар адашиб юриб йўл топиб олсангиз, сизни омад кутади.

Адвокат. Тушингизда адвокатни кўрсангиз, ўнгингизда мулкингизга эга чиқмоқчи бўлган ҳасадчиларнинг ҳужумига дуч келасиз.

Адвокат бўлиш. Тушингизда адвокат бўлиб қолсангиз, ўнгингизда ташвишларингиз кўпаяди. Агар судца адвокат сифатида иштирок этиб, ютиб чиқсангиз, сизни омад кутади.

Адвокат ёллаш. Агар адвокат ёллаган бўлсангиз, ўнгингизда кимнингдир ёрдамига муҳтож бўласиз.

Адоват, душманлик. Ким тушида бир киши билан душманлашганини кўрса, уни дўст тутади ва ундан яшириб юрган нарсасини билдиради. Адоват яширган нарсани билдириш, демакдир.

Аёз. Тушда ўсимликларни уриб кетган ва ерни музлатган аёз совуғини кўриш ўнгдаги жанжалга ишора.

Аёл. Эркак тушида чиройли, аммо нотаниш аёлни учратса, ўнгидаги таваккал қилган ишидан катта зарар кўради.

Аждар. Аждарни тушда кўриш душман бўлади. Агар гушида аждар билан жанг қилса, душмани билан жанг
қилади. Аждарни ўлдирса ва унинг гўштини еса, душманидан ғолиб бўлади. Агар аждар уни еса, демак, душмани уни ҳалок қилади.

Азроил (а.с.)ни тушда кўриш. Кимки Азроилни тушда шод ҳолда кўрса, узоқ умр кўради. Агар у билан саломлашса, демак, ажали яқин экан. Унга бирон ширинлик берса, жон бериши осон кечади. Азроил унга қаҳр билан қараса, унинг ўлими хатарли бўлади. Агар унга аччиқ нарса берса, жон бериши қийин бўлади.

Айбдор. Тушингизда сизни айблашаётган бўлсалар, мунофиқ дўстларингиздан эҳтиёт бўлишингиз керак. Агар ўзингиз кимнидир айблаётган бўлсангиз, ўнгингизда кўп балоларни бошингиздан кечирасиз.

Айвон. Ким тушида айвон кўрса, мол, фарзанд ва улуғликка далолатдир.
Айвон пишган ғиштдан қурилган бўлса, мол- дунёдир.
Айвон хом ғиштдан қурилган бўлса, диёнатли хотинга ишорадир.
Айвондан йиқилиб тушиш. Тушингизда айвондан йиқилиб тушсангиз, ўнгингизда ўйлаган ишларингиз амалга ошмайди.

Айиқ. Уни тушда кўриш макр-ҳийла ёки қўпол ва хунук хотинга учрашдан далолат беради. Баъзан у асир ва қамоқ, душман ва ўғри ҳамдир.

Академия. Тушда академияда бўлиб қолиш ўнгдаги муҳим хабар ва ишларнинг ривожига далолат бўлади. Уйланмоқчи бўлган одам бундай туш кўрса, ўнгида унинг режалари ўзгариб қолиши мумкин.

Ака-ука. Агар инсон тушида акасини (шунингдек, бобосини, амакисини, холасини ва меросда улуш тегадиган яқинларидан бирини) кўрса, бу молда шерик бўлиш ва ўзаро ёрдамлашувга далолатдир.
Аквариумдаги балиқчалар. Тушда аквариумдаги балиқчаларни кўрсангиз, арзимаган кўнгилсизликлар
бўлиб ўтади, сиз бу кўнгилсиз воқеалардан қутулиб қоласиз.

Акса уриш. Бу шубҳали ишнинг аниқ бўлиши. Аксириш беморнинг ўлими ёки ғам-ташвишдир. Туш кўрувчи муҳтожликда яшаса, у ундан халос бўлади. Фақир бўлса, бойлик топади. Ким уйқусида қаттиқ акса урса, душманидан эҳтиёт бўлсин.

Акула. Айёр, шафқатсиз, хавфли душман рамзи, у оғир касалликка ишора. Агар у тушда сизга ҳамла қилса, сиз ундан қочиб қолсангиз, ўнгингизда душманингиздан омон қоласиз. Тушда ўлган акулани кўрсангиз, ўнгингизда душманингиз устидан ғолиб чиқасиз, омад сизга кулиб боқади.

Алаҳлаш. Агар тушингизда алаҳлаётган бўлсангиз, ўнгингизда ҳасадчилар сизни тинч қўймайди.

Алвасти. Тушда алвасти кўриш ўнгдаги ғийбат ва жанжал, ишларнинг орқага кетишига ишора.

Алгебра тенгламалари. Тушингизда билағонлик билан алгебра тенгламаларини ечаётган бўлсангиз, ўнгда душманларингизнинг айёрона режаларидан огоҳ бўласиз. Агар бу тенгламаларга тушунмаётган бўлсангиз, ўнгда сизни омадсизлик кутади.

Алдаш. Ким тушида бир киши алдаганини кўрса, Аллоҳ унга нусрат беради. Алдовчи қаҳрга учраб, алданмиш ғолиб бўлади.

Алифбе. Тушда алифбе кўрсангиз, ўнгингизда ўзингиз учун тамоман янги бўлган қийин ишни бошлайсиз.
Алифбени ўрганиш. Агар алифбени ўрганаётган бўлсангиз ва уни тез ўзлаштирсангиз, ўнгингизда бошлаган мушкул ишингиз муваффақиятли тугайди.
Алифбени ўқишда хато қилиш. Агар алифбени ўқишда хато қилаётган бўлсангиз, ўнгда сизни оғир синовлар кутади.

Аллалаш. Тушингизда кимдир сизни аллалаётган бўлса, ўнгингизда ҳушёр бўлишингиз керак.
Алоэ. Тушда алоэ гулини кўриш ким биландир баҳсда ғолиб чиқишга ишора.

Аллоҳни зикр қилиш. Барча зикрлар улар қилинаётган жойнинг обод бўлишига далолат қилади.

Аллоҳнинг тушда аён бўлиши. Жаъфари Содиқ айтадиларки, Аллоҳни тушда кўриш етти неъмат бўлади: 1. Афв ва мағфират; 2. Бало ва офатларга учрамаслик; 3. Қалбида Аллоҳнинг нури жўш уриб, ҳидоят топади; 4. Золимлардан нажот топади; 5. Охират азобидан омон қолади; 6. У диёрда ободончилик бўлади ва подшоҳи одил саналади; 7. Шон-шуҳрат, мартабали бўлиб, охиратда раҳмат назарига тушади.

Алюмин идиш. Тушда ялтироқ алюмин идиш кўрсангиз, ўнгда сизни муваффақият кутади. Агар алюмин идиш хира, эски бўлса, кўнгилсиз воқеалар содир бўлади.

Амаки. Тушингизда амакингизни кўрсангиз, ўнгингизда ёмон хабарга тайёр туринг.

Амаки касал бўлса. Амакингиз тушингизда касал бўлса ёки чарчаган бўлса, ўнгингизда оилангизда кўнгилсизлик рўй беради.

Амаки хабар айтса. Тушингизда амакингиз сизга қувончли хабар айтса, ҳаётингизда ўзгаришлар содир бўлади; эрингиз яхши маошли бирон мартабага кўтарилади.

Ананас. Тушингизда ананас кўрсангиз, ўнгингизда барча ишларингиз муваффақиятли бўлади.

Амбулатория. Тушда амбулаторияни кўриш касаллик юқтиришга ишора.

Ангишвона. У тушда ризқ, фарзанд, хотин, ё қарздир. Гоҳо қийинчиликни билдиради. Уни бармоқларига таққан киши касал бўлади. Уни ўликнинг қўлида кўриш унинг дўзахдалигига далолатдир.

Анжир. Уни ким тушида кўрса, фойдаси кўп бўлган ҳалол молга етишади. Шунингдек, анжир насабли ва
молдор аёлдир. Кўпинча тушда анжир кўриш қалб ёки кўзнинг заифлигига далолат.

Анжир еса. Ким тушида анжир еса, ризқи кўпаяди.

Анжир дарахти. Тушда анжир дарахтини кўриш яхшилик йўлида собит турадиган, жамиятга кўп фойдаси тегадиган кишига ишора.

Анкета. Тушда анкета саволларига жавоб ёзаётган бўлсангиз, эҳтиёт бўлингки, қитмирликка дуч келасиз.

Анор ширин бўлса. Тушда ширин анор ейиш йиғилажак мол-дунёга ишора.

Анор нордон бўлса. Тушда нордон анор ейиш касаллик ва ҳасадчиларнинг ишингизга халал беришига ишора.
Анор чириган бўлса. Ириб-чириб кетган анорларни тушда кўриш ўнгдаги бахтсизликдан далолат.

Антенна. Тушингизда антенна кўрсангиз, ўнгингизда ишбилармонлигингиз, ҳушёрлигингиз ва бошқаларнинг хатоларидан фойдалана билишингиз туфайли ишларингиз ривожланади.

Анқо қуши. У тушда миллатга дўст бўлмайдиган бидъатчи, мартабали кишидир.
Анқо гапирса. Тушида кимга анқо гапирса, ризқи мўл-кўл бўлади, мартабаси кўтарилади.
Анқони минса. Ким тушида анқони минса, ғолиб бўлиб, унинг тенги бўлмайди.
Анқони овласа. Агар тушда анқони овласа, у обрўли кишига ҳийла қилади. Уни ҳийласиз овласа, у шижоатли фарзанддир.
Анқони сотса. Агар тушда анқони сотса, ўнгда зулм кўради.

Анҳор. Агар анҳор ҳовли-жойлар, уй-хонадонлар бўйлаб оқиб ўтса ва суви тиниқ, ширин бўлса, фаровон ҳаётдан дарак беради.

Апелъсин. Тушингизда апелъсин кўриб, уни олмасангиз, ўнгингизда орзуларингиз амалга ошмайди.

Апелйсин ейиш. Агар тадбиркор одам тушда апелъсин еса, ўнгида иши орқага кетади. Ёш йигит- қиз тушида апелисин еса, ўнгида севгисидан айрилади, оила қурган бўлса, ажрашади.

Апелйсин сотиш. Агар тушда апеЛcсин сотаётган бўлсангиз, янги танишув ва дўстликка далолат.
Апельсин харид ҚИЛИШ. Тушингизда апелйсин харид қилсангиз, ўнгингизда орзу-умидларнинг ушалишига ишора.

Апрель ОЙИ. Тушда апрелй ОЙИ кириб келганини кўриш иш ва муҳаббатдаги муваффақиятдан далолат. Энг юксак орзуларнинг амалга ошишига ишора.

Араблар. Уларни тушда кўриш қийин ишларнинг енгиллашишидан далолат.

Арава. Тушда юкли аравани кўриш муаммо ва жанжал рамзидир. Агар уни ўзингиз итариб кетаётган бўлсангиз, Зшгингизда қашшоқлик кўрасиз. Араванинг ўзи юраётган бўлса, ўнгингизда кутилмаган бойлик келади.

Арзон безаклар. Тушда арзон безакларни кўриш ўнгдаги кўпгина майда-чуйда ташвишларга ишора.

Ари. Ари ёмон одамни англатади. Ариларнинг чақиши ёмон одам томонидан азият кўришдир.

Ариқ. Тушдаги ариқ (жилға, зовур) ризқ эшиклари ва сабабларидан дарак беради. Шунингдек, томоқни ҳам англатади, чунки у жисмни суғоради.
Ариқдан сув тошса. Агар тушда сув ўз йўлидан чиқиб, чап ва ўнгга оқса, ўша ҳудуд аҳли учун ташвиш, хафагарчиликдан дарак.

Арка, дераза. Кенг арка аёл хулқининг чиройли бўлиши, тори эса хулқининг ёмонлигига далолат қилади.
Арка устида ўтириш. Киши тушида тор арка устида ўтирса, аёлини ошкора равишда талоқ қилади. Агар ўтирган арка кенг бўлса, хуфёна талоқ қилади.
Арпа. Арпа тушда кўрилса, машаққатсиз ризқдир.
Арпа нам бўлса. Тушда нам арпани кўрсангиз, унумдорликка эришасиз.
Арпа сотиб олиш. Агар тушда арпа согиб олсангиз, умри қисқа, аммо олим фарзанд кўрасиз. Арпани сотувчидан сотиб олиш эса улуғлик.

Арпа экиш. Тушда арпа экиш яхшилик, ўнгда Аллоҳ рози бўлган ишни қиласиз ёки бойлик орттирасиз, яхшиликка эришасиз.
Арпа ва буғдой сотувчи. Арпа ва буғдой сотувчи нафси-ю дунёси билан машғул киши. Шунингдек, арпа ва буғдой сотувчини тушда кўриш Аллоҳ берган ризқи дўсти томонидан етишига далолат.

Арпабодиён. Уни тиббий адабиётда анис деб ҳам аташади. Тушингизда бу шифобахш ўсимликни кўрсангиз, соғлигингиз ягада мустаҳкам бўлади, касал бўлсангиз, соғаясиз.

Арра. Тушда кўрилган арра оладиган ва берадиган сахий кишига далолат қилади. Арра кўмак, қувват ва ризқдан далолат.
Арра ёғочдан бўлса. Ёғоч арралар олим бўлган бошлиққа, қаттиқ ва қўпол ёғочлар учун мўлжалланган арра эса тегирмончи, ғалвирчи каби умумхалқ ишини бажарадиган инсонга далил.

Арслон. Агар тушда арслон билан бир катакда бўлганингизни кўрсангиз, ўнгингиздаги мустаҳкам дўстликка далолатдир.
Арслоннинг ўкириши. Арслон (асад)нинг ўкириши подшоҳ зулму хавфидан дарак беради.

Архив. Кимки тушида архивга кирса, ўнгида аллақачон эсидан чиқиб кетган бир одамдан хабар келади.

Арча. Тушда арча кўриш бойлик ва фаровонликка ишора.

Арқон. Тушда арқон кўриш ўнгдаги кўнгилсиз- ликларга йўйилади. Тушингизда арқон солиб ёввойи
отни тутмоқчи бўлсалар, ўнгингизда душманларингиз устидан ғалаба қозонасиз. Агар сизни арқонда боғлаб судраб кетаётган бўлсалар, ўнгингизда кимларгадир қарам экансиз ва сизни мушкул ҳолатлар кутади.

Асаб. Ким тушида асабийлашса, унга ғам-ташвиш келади. Агар асаби бузилса, иши орқасига кетади.

Асал. У тушда ҳалол мерос ёки шерикли молдир. Олдида бошқанинг асали бўлса, инсонлар эшитишни хоҳлайдиган илм бўлади. Агар бол ўзиники бўлса, ҳалол молдир.

Асаларилар. Тушда кимки уларга эгалик қилган бўлса, унумдорлик ва бойликка далолат қилади. Ким асалариларнинг бошига қўнганини кўрса, унинг мансаби кўтарилади. Ким асаларини ўлдирса, душманни бўйсундиради. Деҳқонлар учун асаларини ўлдириш яхшилик аломати эмас.

Асалари уяси. У туш эгаси учун хотиндир. Унинг ариси наслидир, асали молидир. Баъзида у ғам- ташвишлардан холи бўлишга далолат.

Аскар. Ким тушида аскарнинг бир шаҳар, кўча ёки маҳаллага келганини кўрса, ўша йили кўп ёмғир ёғади.
Аскарий анжом. Тушда аскарга тегишли анжомларни кўрган киши ўнгда ўзининг режаларини амалга ошириш учун барча воситаларни ишга солади ёки кўнгилсиз ҳодисалардан қутулишнинг йўлларини излайди. Агар киши ўзи шундай анжомлар билан қуролланган бўлса, ўнгда ташвишга қолади.

Асо, ҳасса. Ким тушида қўлида асо борлигини кўрса, мунофиқ, аммо аслзода киши ёрдами билан мақсадига етади, хоҳлаганини қилади, унинг молидан фойдаланади ва душмани устидан ғалаба қилади Агар ҳассасининг синганини кўрса, раҳбар бўлса, ишдан олинади. Савдогар бўлса, Аллоҳ унинг тижоратини кетказади. Ҳассаси ўзгариб қолса, тезда вафот қилади.
Аспирин. Агар тушингизда аспирин дорисини ичсангиз, ўнгингизда керакли натижага эришиш учун кўп тер тўкишингизга тўғри келади.

Аста кулиш. Тушда аста-секин кулиш мурод топишдир. Жаъфари Содиқ айтадиларки, аста-секин кулиш фарзанддир.

Атир. Тушда атир ҳидламоқ ўнгдаги яхши хабарга ишора. Кимки тушида атир сотиб олса, ўнгида уни кимдир севар экан. Агар аёл киши тушида ўзига атир сепса, ўнгида жамиятда нуфузли ўрин эгаллайди.

Атиргул. Тушда кўрилган атиргул шарафли кишига ёки фарзандга ё мусофирнинг қайтиб келишига ёхуд аёлга далолат қилади. Кимки тушида атиргул узса, иззат-икром, муҳаббат ва неъматга эришади.

Атом. Тушингизга атом кирса, билингки, ўнгингизда майда нардаларни кўздан қочирганлигингиз учун ишларингиз тўхтаб қолади.

Атлас. Кимки тушида атлас кўрса, ўнгидаги ишида ҳам, муҳаббат масаласида ҳам омади келади. Тушида атлас сотаётган бўлса, ўнгида ишлари орқага кетади. Аёл кишининг тушида унга атлас кийим совға қилишса, уни ўнгида бахтли никоҳ ва турмуш кутади.

Афв, кечириш. Ким тушида бировни афв қилса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳини мағфират қиладиган ишни қилади. Кечирилган кишининг умри узоқ бўлади. Агар бошқа киши уни кечирганини кўрса, унинг умри узоқ бўлади ва мартабага эришади.

Ахлат. Тушдаги ахлат фақирлар учун хайрлидир. Бойларга эса деярли хайр йўқ. Яна аёлининг ҳомиладор бўлиши ва мол-мулкининг кўпайиши ёки унга турфа хил говарлар келтирилганига далолат.

Ахлат ўра. Номаълум ердаги ахлатхона зинокор аёлдир. Ким уни тўлган ҳолда кўрса, йўллари торппиб, қийналиб бавл қилиш касалига учрайди.

Ашулачи. Тушда қайси ашулачини кўришдан қатъи назар, ўнгда таниш қизлардан бири сизни алдар экан.

Аэропорт. Агар тушда аэропортда юрганингизни кўрсангиз, ўнгингизда ўйлаган нарсангиз амалга ошмайди, амалга ошишини узоқ кутасиз.

Ақиқ. Бу қимматбаҳо тош тушингизга кирса, ўнгингизда соғлигингиз ҳақида қайғуришингиз лозимлигини англатади. Агар қиз бола тушида ақиқ кўзли узук таққан бўлса, ўнгида уни турмушга узатадилар, у катта хонадоннинг келини бўлиб, кўп фарзанд кўради.

Ақиқа. У йўқолган одамнинг келиши, касалнинг тузалиши ё маҳбуснинг озод бўлиши ҳақида башорат. Агар тушида ақиқа қилса, дунё ва охират ишида муомаласининг чиройлилигига далолат қилади.
Ақлсизлик. Агар тушда ақлсизлик қилиб, сўнг ачинсангиз, ўнгда ўзингиз ёки дўстларингизнинг исрофгарчилиги молиявий аҳволингизга салбий таъсир кўрсатади.

(Visited 3 378 times, 1 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика