Туш таъбири И
Туш таъбири Ибодат. Агар тушда масжидца ибодат қилса, бу дунё хайрини топади.
Игна. У бўйдоқ учун уйланишга, фақирнинг аҳволи яхшиланишига далолат. Ким тушида игна топиб олса, ўйлаган яхши ишларига сабабдир. Ким тушида инсонга игна санчса, ўнгида ўзидан кучлироқ одамга дуч келади- Агар игна билан либос тикса, ўнгида одам уларга насиҳат қилади. Агар игна билан йиртиқ тикса, гуноҳдан тавба қилади.
Идиш. Тушда идиш кўрмоқ оилавий бахтга ишора. Агар идиш дарз кетса ёки синса, ўнгда бахтингизга рахна солинади. Агар бўйдоқ ёки бева бўлсангиз-у, биронтаси билан турмуш қуришни мўлжаллаб юрган бўлсангиз, тушда идиш синиши ўнгдаги жанжал ва ажралишга сабаб бўлади. Тушда идишни яласангиз, ўнгда кимдандир ёрдам сўраб, ўзингизни хор қиласиз.
Ижара. Тушингизда бирон нарсани ижарага олган бўлсангиз, ўнгингизда ўзгаришлар бўлади. Агар ижара ҳақини тўлашга пул тополмаётган бўлсангиз, ишингизда қийинчиликлар юзага келади.
Изанги. Тушда изанги аҳди паймондир.
Изтироб. Инсоннинг тушида қўрқинч ва изтиробга тушмоғи касаллик, гашвиш ё қабрда азоб чекишига далолат қилади. Баъзан касал одамнинг шифо топишини ҳам билдиради.
Илдиз. Тушда илдиз қўпорсангиз, ўнгда қаттиқ меҳнат қиласиз.
Илон. У тушда душман, давлат, хазина, аёл ёки фарзанддир. Агар киши катта илондан қўрқмаса, бу унинг давлатидир. Илон молдор душмандир. Чунки заҳарнинг таъвили молдир. Илон ким билан мулойим гаплашса, унга душманидан ажабланадйган даражада хурсаидлик ва яхшилик стади. Агар уни илон чақса, унга фалокат етади.
Илои овози. Тушда илон овози, ўнгда қўрқув бўлади.
Ииак. Ипак кийимлар тушда кўп мол-дунёдир. Ким тушида эгнида ипак кийим кўрса, ҳаж қилади. Агар кийим қизил бўлса, унга келадиган дунёдир. Сариқ рангда бўлса, касалликдир.
Ирмоқ. Тушда ирмоқ кўрсангиз, ўнгда сизни зиёфатга таклиф этадилар. Бунда яхши одамлар билан кўнгилли дам оласиз. Агар тушингизда ирмоқ йўли кенгайиб борса, ўнгингизда дўстларингиз кўпаяди.
Иркит хотин. Ким тушида иркит хотинни кўрса, ўнгида молиявий инқирозга учрайди. Агар аёл ўзига оро бериб юрмаса, эрининг аёлидан кўнгли совийди.
Исён. Тушда исён бўлаётганини кўриш ўнгдаги тўсиқлар, келишмовчилик ва қийинчиликка ишора.
Исм. Агар инсоннинг исми тушида бошқа исмга айланиб қолса, бахтли ва саломат бўлади. Ким бошқа исм билан чақирилса, агар хунук исм бўлса, унинг фаҳшли айби очилади ёки касали зоҳир бўлади. Агар чиройли исм билан чақирилса, азизлик, шараф ва шу исмнинг маъноси қанча маъноли бўлса, шунча иззат- ҳурматга эришади.
Исирға. Турли ёлғон ва туҳмат гапларга ишора.
Испандон. Испандон тушда ғам бўлади. Агар бирор киши испандон берса, ўша одамнинг ғами унга келади.
Иссиқлик. Ким тушида иссиқликни ҳис қилса, ўнгида бошига ғам тушади. Агар тушда иссиқлик сизга ёқимли туюлаётган бўлса, ўнгда ишларингиз ривожланади.
Истак. Кимки тушида ўлишни истаса, ўнгида ижобий томонга ўзгариш юз беради.
Истиғфор айтмоқ. Тушда истиғфор айтмоқ рнзқиинг кўп бўлишига далолат. Ким намоздан ташқарида истиғфор айтса, умри зиёда бўлади. Ким ўзшш Лллоҳга истиғфор айтаётган ҳолда кўрса, Аллоҳ унинг гуноҳини кечириб, унга мол, фарзанд, хотин, жаннаг беради. Ким тушида истиғфор айтишдан сукут қилиб турган бўлса, у мунофиқ. Агар хотин кишига тушида кимдир “Истиғфор айт”, деяётган бўлса, у хотин зино қилади.
Ит. Тушда ит девона, эси паст кишидир. Чўпоннинг ити раҳбардан келадиган маблағдир. Яна ит – душман. Ўргатилган ит мурувватсиз, пасткаш одамдир. Айтилишича, бу туш эгаси яхши ҳаётга эришади. Баъзан итлар таъвилда душман ва касалликка далолат қилади, бироқ бир ўриндагина яхшилик ва сурурга далолат. Мазкур биргина ўрин тушда итнинг югуриб ўйнаб юрганини кўришдир. Итларнинг ҳар қандай жинси ёмон одамларга далолат қилади.
Итбоз. Тушда итбоз билан маслаҳатлашаётган бўлсангиз, ўнгда бировга юк оргар экансиз.
Ит ётиши. Агар у тунда ётса, унинг мол-дунёсига зиён.
Ит сути. Тушда итнинг сутини ичса, ўнгда ҚЎРҚУВДир.
Ифлослик. Тушда ифлос нарса ёки жойни кўрсангиз, бу туш яхшиликка йўйилмайди: шарманда бўлиш, ғийбат ва кўнгилсиз воқеалар… Агар кийимингизни ифлос қилган бўлсангиз, ўнгда шарманда бўлишингиз тайин. Агар ифлосликдан четлаб ўтсангиз, ўнгда кўнгилсиз воқеадан қутулиб қоласиз.
Ихтиро. Агар тушда бирон нарса ихтиро қилсангиз ёки ихтиро қилишга қизиқсангиз, ўнгда барча орзуларингиз амалга ошади.
Ичак. У тушда қориндан чиқиб кўриниб турса, аёли, қизлари касал бўлишига далолат. Агар унда бирор нарса ёрилса, у ўлим ёки оиланинг ажралишига ишора. Ичак мол-дунёдир.
Ич кетиши. Тушда ич кетиши мол-дунсии исроф қилиш. Яна бахиллик ҳамдир. Асл киши учун тўлғоқ тутишидан дарак беради. Ким тушида ичкетар касалига йўлиқса, ўнгида енгилтаклигини ташлаши лозим.
Ичкийим. Тушда кир, йиртилган ичкийимни кўрмоқ ўнгдаги шармандалик ва муҳтожликка ишора. Бу туш иш жойини йўқотишга, мартабанинг пасайиши, ҳатто ҳибсга олинишга далолат. Тушда янги ичкийим кийиш яхши хабарни англатади. Агар тушда кўпчилик орасида ичкийимда ўтирган бўлсангиз, ўнгда кўп синовлар бошингиздан кечади.
Ички органлар. Ким ўзининг ичидаги нарсаларни кўрса, сақлаб қўйган бойлиги ошкор бўлади. Ким тушида инсон жигарини тановул қилаётганини кўрса ёки инсон жигарига етишса, ўнгида кўмиб қўйилган мол-дунёга эришади. Агар жигар кўп ва пиширилган бўлса, у хазинадир.
Ичмоқ. Тушда ширин шароб ёки сув ичиш ҳидоят, илмга далолат. Ким тонг саҳарда ширин сув ичса, ҳалол мол-давлатга эришади.
Ишлари тугаши. Агар тушда кишининг ишлари тугаса, ўнгда ишлари яхши бўлади. Агар тугамаса, аҳволи ёмондир.
Ишонч. Тушда бирон нарсага ишонаётган бўлсангиз, ўнгда иккиланмай, бир қарорга келишингиз керак.
Ишсизлик. Тушда иш излаб юрган бўлсангиз, ўнгда ишларингиз ривожланади. Агар тушингизда излаб- излаб, яхшироқ иш топсангиз, ўнгингизда омадингиз қайтади.
Иштаҳа. Тушда ўзингизга ёққан таомни иштаҳа билан еяётган бўлсангиз, ўнгингизда ошқозонингиз безовта қилади. Агар таом егингиз келса-ю, ейдиган ҳеч нарса тополмасангиз, ўнгингизда умидингиз пучга чиқади.
Иштон. У хотиндир. Агар хотин киши қизил |||||’гонпи кўрса, туҳматга қолади. Агар шу либос билан ў ( хоклпсидап чиқса, ёмонликка учрайди.
Иштонбоғ. У хафа киши учун хурсандчилик, хурсанд киши учун хафаликдир.
Ишқ. У тушда балога далолат. Ким ўзининг ошиқлигини кўрса, балога учрайди. Агар “Мен сени яхши кўраман”, деган кишини тушида кўрса, у уни ёмон кўради.
Иқлим. Агар тушда иссиқ иқлимли жойларни кўрсангиз, ўнгда бир хил ҳаёт сизни зериктирар экан.