Туш таъбири Й

tush tabiri TUSHDA

Туш таъбири Й

Туш таъбири Йиг. Ким тушда урчуқ йигириб ўтирса, ўнгда даромадли иш қилади. Бундай туш ўнгдаги меҳнат билан келадиган даромадга ишора.

Йигит. Қиз тушида чиройли, келишган йигитни кўрса, у бахтли оилага келин бўлади, агар бундай тушни ўрта ёшли аёл кўрса, ёш йигитлардан маҳбуб орттиради.

Йиринг. У тушда фойда келтирадиган мол, уни тушда кўрган одам ўша молга эришади, ундан ҳар ойда қўшимча фойда кўради. Ким тушида баданидаги жароҳат ёки бошқа жойдан йиринг оққанини кўрса, туҳматга учрайди.

Йиртқич қуш. У тушда ифлос, аҳмоқ кишидир.

Йиғламоқ. У хурсандчилик, сафарга чиқиш ё уйланишга далолат. Агар оҳ-воҳ қилиб, бақириб, нола билан йиғласа, мусибат ва ғам-андуҳдир.

Йиқилмоқ. Баланддан пастга йиқилмоқ яхшиликдан ёмонликка, бир аёлдан бошқасига ёки бир ишдан бошқа ишга ё бир шаҳардан бошқа шаҳарга ўтишга далолат. Агар тушида ширин егуликлар бор жойга ёки солиҳ одамлар олдига тушса, туш кўрган одамнинг аҳволи яхшиланади. Агар хароб жой ёки йиртқич ҳайвон олдига тушса, ёмон бўлади. Ким уй тепасидан тушиб, қўл ёки оёғи синса, ўзига, молига бало келади.

Йиғлаётган ота. Тушда отангизнинг йиғлашини кўрсангиз, ўнгда шундай воқеа содир бўладики, ортиқ бу тарзда яшаб бўлмаслигини тушунасиз.

Йўл. Тушда текис, узун йўлдан кетаётган бўлсангиз, ўнгда узоқ йиллар бахтли умр кечирасиз. Агар йўлингиз ўнқир-чўнқир, сўқмоқли бўлса, ўнгда сизни муаммолар кутади, ишингиз бароридан келмайди. Агар йўлингизда тасодифий тўсиқлар пайдо бўлса, бошингизга оғир кунлар тушади. Сўқмоқлардан қийинчилик билан секин ўтсангиз, турмушингиздаги нохушликлар узоқ давом этади. Ким тушда нотаниш йўлларда юрганини кўрса, дин йўлидан адашади.

Йўлак. Тор жой – сиқилиш ва қашшоқлик рамзи. Ҳар ким тушида йўлак кўрса ёки йўлак орқали юрса, қашшоқлик ва оғир меҳнатга ишора.

Йўлбарс. Яқин одамингизнинг хиёнат қилиши узоқ вақт сизни эсанкиратиб қўяр экан.
Йўлбарс билан жанг қилиш. Агар тушда йўлбарс билан жанг қилса, душмани билан хусумати бор. Агар йўлбарс ғолиб чиқса, душмани уни енгади.
Йўлбарс гўигги. Тушда йўлбарснинг гўштини ейиш, ўнгда жангга тушишга ишора.
Йўлбарсни миниш. Агар тушда йўлбарсга минилса, ўнгда унинг иззат-обрўсига душмани ҳасад қилади.
Йўлбарс сути. Агар киши тушда йўлбарс сутини ичса, душман ундан қўрқади.

Йўлбарсни ўлдириш. Агар тушда йўлбарсни ўлдирса, ўнгда диндан юз ўгиради.

Йўл гўсар. Ким тушида йўлтўсарни кўрса, ўнгида ғийбат ва тахминларга ишонадиган бўлади. Қиз бола тушида йўлтўсарларнинг қурбонига айланса, ўнгида шахсий ҳаётидаги кўнгилсиз воқеаларнинг олдини олиши керак экан. Ким йўлтўсар билан хотиржам ўтириб гаплашса, ишонувчанлиги учун х,асадгўйларнинг таъсирига берилиб, ташвишда қолади.

Йўлдан нопок нарсаларни олиб ташлаш. Бундай туш динда ғайрат қилишга, уйғоқликка далолатдир. Яна хотин, фарзанд ва ўйлаб гапиришни ҳам билдирса, баъзан ширинсуханлиги ёки садақа бериши сабабли гуноҳлари кечирилишига ишора. Агар йўлга тикан, тош ёки одамларга азият етказадиган нарсани ташласа, ўнгида фоҳишага тили ва қўли билан озор беришига далолат қилади.

Йўсин. Зах жойда ўсадиган ўтни йўсин дейдилар. Кимки тушида йўсин кўрса, ўнгида тинчлик ва хотиржамлик топади.

Йўтал. Тушдаги йўтал шикоятга далолат қилади. Ким тушида йўталаётганини кўрса, раҳбарга алоқаси бор инсон устидан шикоят қилади. Йўталиб томоғи тиқилиб қолса, вафот этади.

Йўқотиш. Тушдаги ёши катталарни йўқотиш ота- она ёки аканинг вафотига далолат. Ким тушда кийимини, уйини йўқотиб қўйганини кўрса, эгалик қилган баъзи нарсалари ноаниқ бўлиб қолади. Лекин қўлидан чиқиб кетмайди. Ким ўзини кийимларидан маҳрум бўлганини кўрса, унга келаётган ёмонлик кетишига далолат.
Йўғон арқон, сим арқон. У тушда ризқ ё узоқ умр ёхуд бўйдоқ учун оила қуришга ишора.

(Visited 830 times, 1 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика