Туш таъбири К

tush tabiri

Туш таъбири К

Туш таъбири Кабоб сихи. Тушда гўштли сихни олов устида айлантириб туриш ўнгдаги омадсизликка ишора.
Какку. Каккунинг ку-кулашини тушда эшитиш узоқ умрга ишора. Агар тушингизда какку ку-куласа, аммо оиочи эшитилмаса, қулоқ оғриғидан далолат.
Каклик. У тушда дўст бўлмайдиган чиройли хотин. Каклик овлаш унга уйланишдир. Ким кўпгина каклик овласа, кўп фойда қилади. Каклик яна хушчақчақ кишиларга далолатдир. Ким каклик гўштини еса, янги кийим кияди. Тушда каклик отиш ё тутиш ўнгда душманга хизмат қилишни англатади.

Кактус. Барглари тиканакли бу тропик гул тушингизга кирса, атрофдагилар сизга ёмон қарашар экан.

Калава тўпчаси. У тушда фойда ва ризққа, гоҳида узоқ умрга далолат.

Каламуш. Ким тушида уни ушласа, ўз шаҳридан бошқа шаҳарга кўчади. Агар кўчмаса, мол-мулкини сотади. Ким ўз уйида ёки бошқанинг уйида каламуш кўрса, ушбу хонадонлар ўғридан ёки ўзи билан бирга юрган кишидан эҳтиёт бўлсин.

Каламуш боласи. У тушда ақли паст, золим, қалби қора кишига ишора. Ким унинг ҳовлисига кирганини кўрса, ўнгида уйига бир маккор одам киради.

Калит. Калит султон, бойлик ва хатардир.

Кал хотин. Тушда кал хотинни кўриш ўнгдаги жанжалга ишора.

Калтакесак. У фасод қиладиган кишидир. Ким уни тушда ўлдирса, ана шундай киши устидан ғолиб келади. Ким унинг гўштини пишириб еса, ана шу кишининг молидан еган бўлади. Агар гўшт хом бўлса,’уни ғийбат қилган бўлади.

Калтакланиш. Ким тушида устунга ёки арқонга боғланиб урилаётганини кўрса, у тил билан уришишдир. Ким қамчи билан саваланаётганини кўрса, у бойлик ва кийим-кечакка ишора. Қамчи билан уришлик ёмон сўздир. Агар кишидан қон оқса, бойликдаги надомат. Агар калтак еган киши кал гакловчини таниса, у томонидан кўплаб яхши иарсаларни қўлга киритади. Агар калтакланган одам кт лл бўлса, шифо топади.
Калхат. Агар тушда калхат кўрсангиз, ўнгда смонлик кўришингиз мумкин.

Каликулятор. Агар тушда уни сотиб олсангиз, насиҳатга қулоқ солмас экансиз.

Камалак. У тушда хавфдан тинч бўлишдир. Туш кўрган киши ўнгда жароҳатланиши мумкин. Агар камалак сариқ рангли бўлса, касалликка ишора. Агар у кўк бўлса, қаҳатчилик ва жабр-зулмдан омон қолади.

Камон. У тушда сафар, ака-ука, аёл, фарзанд ва Аллоҳга яқинликдир. Ким тушида ғилофли камонни кўрса, аёли ҳомиладор бўлади. Ким аёлига камон берса, ҳомиладор аёл қиз туғади. Агар аёли унга камон берса, унинг ҳомиласи ўғил бўлади.

Кампир. Кимки тушида қари хотиннинг ёш бўлиб, хушкайфиятда кўрса, ўнгидаги ишлари кўнглидагидек амалга ошади; агар кампирни хафа ҳолда кўрса, пулдан қийналади.

Каиарейка. Тушда канарейка кўрсангиз, ўнгда қариндошингиз сизга кимнидир ғийбат қилади.

Каноп. Агар аёл кишининг тушига каноп экилган дала кирса, унда кезиб юриб, йиқилиб тушса, ўнгида дугонаси билан уришиб қолади.

Капалак. Тушда бошингиздан капалак айланса, ўнгда хурсандчилик хабари оласиз. Баъзан муҳаббат ва нафсни талофатга ташлашдир. Яна хавф ва қўрқинчга далилдир. Капалакнинг гуллар устида учиб юрганини кўриш ўнгдаги ишларнинг ривожига далолат.

Капалакгул. Агар тушда капалакгул кўрсангиз, ўнгда ишларингиз юришмайди. Лекин дўстларингиз сизни қийин аҳволда қолдиришмас экан.

Каптар. Тушдаги каптар яхши хабар, хотиржамлик, бойлик ва ишлардаги муваффақият рамзидир. Севишганлар учун садоқатга ишора. Бизнесменларнинг мол-мулклари кўпайишидан далолат. Каптарнинг
осмонда парвоз қилиб юрганини кўрсалар, ишлари ривожланади. Каптарнинг овозини эшитиш ўнгдаги оилавий хотиржамликка ишора.

Карам. Тушда карам кўрсангиз, ўнгда кўп пулга эга бўласиз.

Карвон. Агар тушда карвон йўлда бўлса, унинг ишлари хайрли бўлади.

Карнай. У ботил хабарларга далолат қилади. Карнай эгаси кўз қисувчи, қўшмачи ёки хамр сотувчидир. Шунингдек, у яхшиликдир. Яна карнай хотиннинг хулқига таъбир қилиниб, ким карнайида айб кўрса, ўнгида хотинининг хулқидан нафратланади.

Касаллик. Агар тушда касал бўлса, ғамдан халос бўлади. Агар касал яланғоч бўлса, унинг ажали яқин экан.

Касалхона. Тушда касалхона кўрмоқ ўнгдаги фаровонлик, соғломлик ва муаммолардан қутулишга ишора. Агар киши ўзини касалхонада ётганини кўрса, ўнгида уни янги синовлар кутади. Агар туш соқиби жиннихонада бўлиб қолса, ўнгида дўстларининг ёрдамига муҳтожлик сезади.

Катта айиқ юлдузлар туркуми. Тушда катта айиқ юлдузлар туркумини кўрсангиз, ўнгдаги орзуларингиз амалга ошмайди.

Кафолат. Тушда кафолат бериш ҳам, кафолат олиш ҳам яхшиликка таъбир қилинади.

Кафт. Агар тушда кафтларингизда қадоқ кўрсангиз, ўнгда кўп машаққат чекиш керак бўлади.
Кашалот (сувда сузувчи тишли китсимон ҳайвон). Агар кашалот тушда сув остида ёки устида осуда г V (аётган бўлса, ўнгда тинчгина юрасиз, агар у сув юзига о’ члиб чиқаётган бўлса, ўйинқароқликка бериласиз.

Кашнич. У манфаатли кишидир. Тушда қуруқ
в кўриш кишига моллари фойда беришидан
далолпт.
Капгга. Агар тушда кийимингизга нақш солинган бўлса, ўнгдаги иззат ва обрўга ишора. Агар сизга кашта олиб келишса, ўнгда муҳаббатингизга жавоб оласиз. Кашта тикиб ўтирган бўлсангиз, ўнгда алдовга дуч келасиз.

Каштан. Тушда каштан дарахтийи кўрсангиз, ўнгда ҳаётингиз жуда қизиқ бўлади.

Каъба. У тушда подшоҳ, вазир, раис ёки уйланишдир. Гоҳида Каъбани кўрган киши унга киради. Яна у яхшилик башорати ёки ёмонлик кетишидир. Агар тушида Каъба унинг ҳовлисидалигини кўрса, у одамлар орасида яхши номга эга бўлади. Лекин Каъбани ёмон ҳолатда кўрса, бу яхшилик эмас.

Келажак. Агар тушингизда келажак аён бўлса, ўнгингизда дадил режаларга эга бўласиз.

Келин. Тушда келин бўлиб ясанганингиздан қувонаётган бўлсангиз, ўнгда кутилмаганда меросга эга бўласиз ва ҳаётингиз фаровон кечади. Агар келинлик либоси сизга ёқмаётган ва ижирғаниб кийиб кўраётган бўлсангиз, ўнгда танлаган касбингиз ёқмайди, агар ўқиётган бўлсангиз, ўқиш жойингизни алмаштирасиз. Агар келинни табриклаб юзидан ўпсангиз, ўнгда аразлашиб қолган одамингиз билан ярашасиз. Агар ўзингиз келин бўлиб, бошқаларнп ўпаётган бўлсангиз, ҳаётингиз яхши бўлади, дўстларингиз кўпаяди. Тушингизда сизни келин ўпса, ўнгда узоқ вақт соғлом бўласиз.

Келин ва куёв. Тушда куёв ва келинни кўриш кўнгил хотиржамлигига ҳамда борига шукр қилишга ишора бўлади. Тушда куёв билан келинни никоҳ маросимига олиб келиш ўнгдаги барча орзуларнинг амалга ошишидан далолат.

Кема. Тушдаги кема ғам-кулфаг, ташвиш, касал, тушкунлик ёки қаҳатчиликда бўлганлар учун нажотдир. Ким қуруқликда кема кўрса, у нажотни яқинл аштириш дир.
 

Кемада чўкиш. Агар тушда кема чўкиб кетса, ўнгда мусибатдир.

Кенгуру. Тушда кенгуруни кўрсангиз, дўстларингизни сотиб қўйишингиз мумкин.

Кентавр. Кентавр, афсоналарда айтилишича, ярми одам, ярми от қиёфасидаги махлуқ Тушда уни кўрсангиз, ўнгда ғазабингизни кимга сочишни билмайсиз.

Кечирим сўраш. Ёмон томонга ўзгариш ва дўстни йўқотишдир.

Кечув. Тушда дарёнинг саёз жойидан кийимингизга сув теккизмай ўтиб олсангиз, ўнгда ташвишларингиз кўп бўлади, аммо муваффақиятли ҳал этилади. Агар аёл киши кечувдан ўтаётганда оёқларининг тагида сув шовулласа, ўнгида душманлари унинг бахтига рахна сололмайди. Қиз бола кечувдан ўтаётганда сув тиниқ бўлса, бахтли турмуш қуради.

Кечқурун, хуфтон. У тушда ҳийла, ёлғон, фитна уюштириш ва ғурурга далолат.

Кибрланиш. Ким тушида ютуқлари билан кибрланса, умри ўтганига далилдир. Тушдаги такаббурлик ризқ ва мансабга далолатдир.

Киви. Агар тушда киви кўрсангиз, ўнгда кўпроқ вақтингизни тоза ҳавода ўтказинг.

Кигиз. У тушда ишларда сабр ва ғайратга далолат.

Кийик. Ким тушида кийик овласа, аёлга уйланади. Агар уни тош билан урса, аёллар томонидан зарар кўради. Кийикни тутса, мерос ва кўп яхшиликка эришади. Агар кийик унинг ҳовлисига кирса, ўғлини уйлантиради. Агар кийик унинг устига ташланганини кўрса, барча ишларда аёли унга осий бўлади.

Кийик гўшти. Агар киши тушда кийик гўшти еса, яхши хотин олади.
Кийим-кечаклар:
Кийимнинг қора ранглиси. Қора кийим кийишга одатланмаган киши тушида уни кийса, нохуш воқеага
дуч келади. Уни кийишга одатланганлар учун эса яхшиликдир. Айтилишича, у касалнинг ўлимига далил.

Кийимнинг ҳаво ранглиси. У ғам-ташвишдир.

Кийимнинг кўк ранглиси. У жаннатга кириш ва яхши амалларга далолат қилади.

Кийимнинг сариқ ранглиси. У касаллик ва қўрқувга далолат.

Кийимнинг қизил ранглиси. У итоатсизлик, гуноҳ ва шон-шуҳратга далолат қилади. Аёллар учун эса шодлик.

Кийимнинг тилло ва кумуш ранглиси. У киши ҳаётининг яхши эканидан далолат. Шунингдек, орзуга етишмоқ белгиси.

Кийимнингтурли ранглардан иборатлиси. У мол- давлат ёки касаллик, ёмонликларга далолат.

Кийимнинг яшил ранглиси. Барча учун яхшилик, Аллоҳ таолога яқинликдир. Зеро, яшил рангли либосни жаннат эгалари кияди. Яна у мерос олишга далолат.

Кийимнинг оқ ранглиси. Уни кийишни одат қилган киши тушида ҳам кийса, яхшиликдир. Касб-кор эгалари учун ишсизлик белгисидир.
Кийим ёки шунга ўхшаш нарсага ўралиб олиш. Инсон кийим ёки шунга ўхшаш нарсага тушида ўралиши ризқ-насиба топиш йўлида ғайрат қилишдир. Яна улуғ мақомга ҳам далолат.

Кийим илгич. Тушда кийим илгични кўрсангиз, тез орада уйингизга меҳмон келади.

Киндик. У онаси, отаси ёки касбидир. Кўпинча аёлга ҳам далолат. Агар туш кўрувчи касал бўлса ва киндиги очилиб қолганини кўрса, ўлимига далолат. Агар ўз қўли билан очса, инфоқ-эҳсон қилади. Шунингдек, киндик шод-хуррамликни ҳам билдиради.

Киндик оғриши. Тушда киндиги оғриган одам хотинига ёмон муомала қилади.

Киноактёр. Тушда киноактёрни кўрсангиз, ўнгда етиб бўлмас орзуга интиласиз.
Кинотеатр. Тушда кинотеатрда ўтириб филйм кўраётган бўлсангиз, ўнгда дўстларингиз билан вақтни қувноқликда ўтказасиз.

Киприклар. Таъвилда улар ДИННИ сақловчи нарсадир. Ким киприкларини кўп, чиройли ҳолда кўрса, унинг иймони мустаҳкам бўлади.

Кир, ифлослик. У тушда қарз, касаллик ва бадандаги кирга далолат қилади.

Киракаш. Тушда кўрилган киракаш касалликдан шифо топишига, гуноҳ қилишга ва роҳат топишига далолат қилади.

Киссовур. Киссовур ҳийлакор олимдир. Тушда уни кўриш чўнтагидан пул ўғирлатишга ишора.

Кит. Тушда китни кўриш ҳаётдаги сирли нарсага ишора. Демак, тушда кит кўрган бўлсангиз, ўнгда ҳаётингизни ўзгартириб юборадиган ҳодиса рўй беради. Аммо бу қандай ҳодиса номаълум

Китоб. У тушда қувватдир. Агар тугалланган бўлса, бекитилган хабардир. Агар у ёш боланинг қўлида бўлса, хурсандчиликдир, аёл кишининг қўлида бўлса, янгилик билан бир ишнинг бажарилишидир. Агар китоб нашр қилинган бўлса ва аёл ҳижоб ёпинган бўлса, у эҳтиёт бўлиш ҳақидаги хабардир. Аёл чиройли, хушбўй бўлса, у яхшилик ва мақтовли ишдир.

Китоб тахлами. У тушда яхши сўзларни ўз ичига олган китоб мужалладига далолат қилади.
Кичик тил, тилча. Ким тушида кичик Т1ши ўсиб, томоғини тўсиб қўядиган даражада бўлса, бу унинг мол йиғишда хасислик қилиб, ҳатто ўлими яқинлашса ҳам, ўзига сарфлашгаям зиқналик қилишига далолат қилади.

Кишан, занжир, ғул. У тушда динда сабот туришдир. Гоҳида у аҳли аёлга, зиммасидаги қарз ёки сафардан қолишга ё касалликка далолат қилади. Баъзан занжир ёки кишан тушида уни боғлаган киши томонидан хайр-эҳсонга ишора. Тижоратчи учун касод матодир. Ғамгин киши учун ғамининг тугамаслигидир. Бемор учун узоқ вақт соғлиғининг ёмонлашувидир.

Коинот. Тушда коинотни кўриш барча учун яхшиликка таъбир қилинади.

Кока-кола. Агар тушда кока-кола сотиб олаётган бўлсангиз, сизни қувноқ давра кутади.

Кокил, зулф. У ҳомиладор аёл учун ўғил фарзанддир.

Комета. Агар тушда кометани кўрсангиз, ўнгда сизга кўп ташвишлар келтирадиган одам учрайди, аммо у сиз билан кўп вақт бирга бўлмайди.

Компйютер. Тушда уни кўрсангиз, муаммоларингиз кўп, тушунмайдиган нарсаларингиз сероб экан.

Кондуктор. Агар тушда транспорт кондукторини кўрсангиз, ўнгда ўзингизда борини дўстларингиз билан баҳам кўринг, акс ҳолда виждон азобида қоласиз.

Конкурс. Агар тушда ўқишга кириш учун конкурсда иштирок этаётган бўлсангиз, ўнгингизда ўзингиз учун ҳам, оилангиз учун ҳам фойда келтирадиган касбни танлашингиз керак.

Косов, оташкурак. У тушда фитнадир.

Кофир. Агар киши тушда кофир бўлиб, оловга сажда қилса, ўнгда Аллоҳга осийдир.

Коҳин. Тушда коҳикни кўриш ўнгда кўнгил ғаш бўлишига ишора. Яна орзуларингиз пучга чиқиб, тушкунликка тушишни ҳам англатади. Агар қиз бола тушида коҳиннинг ҳунарини томоша қилаётган бўлса, ўнгида бирон нарса ҳақидаги фикри буткул ўзгариб, ўзига ташвиш орттиради.

Крават. Тушдаги крават агар тўшаксиз бўлса, сафарга далолат. Ким ўзини унинг устида кўрса, қўлидан кетган нарсани қайтариб олади. Крават устида тўшакда ўтирганини кўрса, юксак мартабага эга бўлади.

Куёв. У фасод, аёлнинг эркакка ўхшаши, хунасалик ва фаржга қарашдир. Ким ўзи куёвлигини кўрса-ю,
аёлини танимаса, кўрмаса, унга айтилмаса ва нисбат берилмаса, лекин у куёв деб номланса, у ўлади ёки бир кишини ўлдиради ва унга гувоҳлар билан далил талаб қилинади. Агар аёлини кўрса, таниса ёки унга исми айтилса, у уйланиш ўрнида. Агар уйланганини кўрса, аёлнинг қадри, фазли, хатари, исми ва жамолига қараб, салтанатга эришади. Агар у аёлини талоқ қилганини кўрса, салтанатидан айрилади.

Кукун ҳолатидаги дори, талқон дори, порошок. У афсус-надомат, таъма ва порага далолат.

Кул. У ҳаром молдир.

Кулиш. Кулиш тушда хурсандчилик ва шодликка ишора. Қаҳқаҳа отиб кулиш, чалқанча ётиб кулиш ғам- ташвиш ва йиғига далолат. Тушдаги кулги биров устидан кулиш бўлса, уйғоқликда мазах қилувчи йўқлигига ишора. Тушда тақлид қилиб кулиш бахтсиз ҳодиса юз беришини билдиради. Кулги — хафагарчилик.

Кулол. Ким кулолни тушида иш устида кўрса, ўнгида бировнинг таъсирига тушиб қолади ва бу келажакдаги ишларига салбий таъсир кўрсатади. Агар тушда ўзингиз кулол бўлсангиз, ўнгда сабрингиз, бировларни ишонтира олишингиз, ҳунарингиз ишларингизнинг ривожланишига сабаб бўлади.

Кумуш. Кимга тушида кумушдан ясалган идиш, тақинчоқ ёки шунга ўхшаган бирор нарса берилса, ўнгида мол ёки матони омонатга беради. Ким тушида хазина бор ғорга кириб, кумушдан ясалган матога эришса, хотини унга макр қилади. Агар кумуш кўп бўлса, хазинага етишади, кумуш эритаётганини кўрса, у аёли билан урушиб қолади, одамлар орасида гап бўлади. Кумуш ойнага қарашда яхшилик йўқ.

Кундалик. Кўнгилли ишларни хулосалашга ишора.

Кундуз. Агар тушда кундуз куни юрганингизни кўрсангиз, ўнгда воқеаларни аниқ кўриб, баҳо бера оладиган бўласиз.
Кунжут. Кунжут тушда ризқ ва ҳалол мол-давлатдир. Ким тушида кунжут экса, у гуллаб-яшнаётган вилоя I ва ривожланаётган савдо, зуҳд, баракали касб-кор иа хурсандчиликка эришади. Қовурилгани ёмонлик на толиқиш. Яна айтадиларки, кунжут ва хантал усимлнги фақат табиблар учунгина яхшилик белшсп, бошқанар учун эса иситма касалига далолат.

Курак, ҳокандоз. У тушда буйдоқ киши учун спр
ва молни сақлайдиган аёлдпр. 1>а1.эан гам
кетиши, қарздан қутулишга далолат қилади. Ким тушида қўлида курак кўрса, унга яхшилик келади.

Кураш. Тушда курашиш ўнгдаги ташвишлар, жанжалларга ишора. Агар тушда ёвузликка қарши курашаётган бўлсангиз, ўнгда сизни мукофот кутади.

Кутубхона. Тушда кутубхонага билим олиш учун борсангиз, ўнгда сизни фойдали танишувлар кутади.

Куч. Ким тушида кучлилиги билан танилса ёки «кучли» деган ном билан васф қилинса ё бошқа одамга кучини кўрсатса, куфр ишларга мойил бўлишига далолат.

Кучсизлик. Тушда ўзингизни бирдан кучсиз ва ҳэлдан тойган кўрсангиз, ўнгда омадингиз қайтишидан далолат.

Кучук. Қора кучук кўриш оилага бошлиқ бўлишга далолат. Оқ кучук эса туш кўрувчининг иймонидир.

Кўз. У қувонадиган мол-дунё, фарзанд, ака-ука, ота, раҳбар ёки лидерларга далилдир. Ўнг кўз эркак киши, катта ёшли ва улуғларга далолат қилса, чап кўз пасткаш кишиларга ишора. Ким тушида жасадида кўп кўзларни кўрса, буларнинг ҳар бири диндаги зиёдалик ва салоҳиятдир. Агар у қалбининг кўп кўзи борлигини кўрса, таъвилда уларнинг нури миқдорича яхшилик бўлади. Агар кўзи темирдан бўлса, унинг обрўйи кетади ва қаттиқ ғамга ботади.

Кўза. У тушда ишониб қўлига мол топширилган мунофиқ ходимдир. Кўзадан сув ичиш яхши ҳаёт ва
ҳалоллккка далолаг. Ким кўзадаги нарсанинг ярмини ичса, умрининг ярми ўтган, агар ҳаммасини ичса, умри гугаган бўлади. Хотини ҳомиладор бўлган эр кафтида кўза синиб, суви қолганини кўрса, хотини вафот этиб, бола тирик қолади.

Кўзача. Ўртоқларингиз орасида уятчан бола пайдо
бўлади.

Кўзбўямачилик. Ким тушида кўзбўямачининг таъсирида бўлса, ўнгида кимнингдир таъсирида қолишига ишора. Агар ўзингиз тушда кўзбўямачи бўлиб қолсангиз, ўнгда сизга барча сирлар ошкор бўлади, бу нарса ҳаётдаги аҳволингизни яхши томонга ўзгартириб юборади.

Кўз врачи, окулист. У илмга эътибор билан қарашга далолатдир. У хабар соҳибидир.

Кўзга оқ тушиши. Тушда кўзингизга оқ тушган бўлса, ўнгда яқинларингиз сизни алдайди, бундан қаттиқ озор чекасиз. Агар бировнинг кўзига оқ тушганини кўрсангиз, яқинларингиздан бирининг бошига иш тушганда ёрдам берасиз, у сизни бу ишингиз учун мукофотлайди.

Кўзгу. Тушда кўзгуга қараш ўзликни англашни билдиради. Агар кўзгуга қараб ўзингизни кўрсангиз, ўнгингизда бошқаларга зарар келтиришингиз мумкин.

Кўздан тупроқ ёғиши. Агар тушда кўздан тупроқ ёғилса, далилки, машаққат чекмасдан мол-дунё топади.

Кўз ёши. Агар у совуқ бўлса хурсандлик, иссиқ бўлса хафаликдир.

Кўзлар. Кўзларингиз тушингизда тиниқ кўраётган бўлса, ўнгда катта муваффақиятга эришасиз, сизни эътироф этадилар. Ким тушида батамом кўр бўлиб қолса, ўнгда берган ваъдасидан қайтади, фарзандлари ҳаёти хавф остида қолади.

Кўзмунчоқ. Тушда кўзмунчоқ кўрсангиз ёки уни гақиб юрсангиз, режаларингизни амалга ошириш учун
кимниигдир қўллаб-қувватлашига эҳтисж сезасиз. Бу туш ҳушёр бўлишингиз ва ақл билан иш тутишингизга ҳам даъват этади.

Кўз оғриши. У қизғанчиқлик ёки ғафлатдир.

Кўзтумор. Кўзтумор ва шунга ўхшаш нарсаларни тушда кўриш хушхабарга ишора.

Кўз хиралиги. Тушда кўз хиралигини кўрмоқ яхши одам билан учрашмоққа ишора. Яна бу туш ўнгда эҳтиёт бўлишингизни ҳам англатади, чунки сизга ҳасад қиладиган одамлар зиён келтириши мумкин. Севишганлар бундай туш кўрсалар, танлаганлари ўзларига номуносиб. Аёл киши кўрса, ўнгда маҳбубининг ишончидан усталик билан фойдаланаётганидан виждони қийналади.

Кўйлак. У тушда кишининг илми ёки хурсандчилик. Кўйлакни агар эркак киши кийса ва у эскиса, у аёлидан беҳожат бўлади. Агар кўйлак йиртилса, аёли ёки шеригидан ажрашади.

Кўкат (овқатга қўшиб ейиладиган). Кўкат яхшилик қилувчи кишиларга ишора. Агар тушида бир даста кўкат кўрса, бу унга ёмонликдан огоҳлантиришдир. Баъзан эса қисқа муддат қилинган тижорат, қисқа умрли бола ва мол ҳамда вақтинча раҳбарлик ва хафалик.

Кўкаламзорлик. Ким тушда кўм-кўк далада югуриб юрганини кўрса, у яхшилик қилади.

Кўкнори уруғи. У тушда ҳалол молдир. Ким тушида уни кўрса, ҳалол ризққа етишади.

Кўкпиёз. У тушда ризқцир. Яна ким тушида кўкпиёз еса, зулм ёки ўғирлик билан топилган, ҳаром молни еган бўлади, дейилади. Агар уни пишириб еса, у тавба қилади ва ҳаром молдан қайтади.

Кўкрак. Агар аёл киши тушида кўкракларининг чиройли бўлганини кўрса, ўнгида севгилисидан хат олади. Оилали аёл боласини эмизаётган бўлса, ўнгида фаровонликка эришади. Қиз бола эмизаётган бўлса,
ўнгида бахти қисқа бўлади. Хоҳ эркак, хоҳ аёл кўкрагида жун борлигини тушида кўрса, ўнгида бойлик топади.

Кўктарғоқ. Сувда яшаб балиқ билан озиқланадиган боши катта қушни балиқчи деб ҳам атайдилар. Тушда ҳурпайган кўктарғоқни кўриш об-ҳавонинг ўзгаришига ишора. Агар кўктарғоқ учиб кетса, ўнгда кейинги кунларингиз қайғули бўлиши мумкин.

Кўл. Ким тушида узоқдан тиниқ сувли кўлни кўрса, ўнгида ҳаётида ўзгаришлар бўлмайди. Агар кўл бўйида туриб, сув юзида ўз аксини кўрса, ўнгида тез орада бирон эркак билан танишади.
Кўмирчи. Уни тушда кўриш ёмонлик, ҳийла, фитна, юзи қаролик ва ёлғонга далолат қилади. Кўмирчи кишиларнинг молини тортиб олиб, уларни ёқиб юборадиган золим бошлиқ, деб таъбир қилинади.

Кўмир. У хатарли кишидир. Бир ривоятда ҳаром молдир, бошқа ривоятда султон томонидан бериладиган молдир, дейилган. Ким тушида кўмирга ўт кетганини кўрса, унинг моли тортиб олинади. Ёнаётган кўмир кул каби бўлиб, ботил ишдир. Қишда кўмир мол деб таъбир қилинади.

Кўнгил айниши. Тушда касаллик туфайли кўнгил айниса, ўнгда катта зиён келтирадиган нарсани йўқотишга ишора. Агар тушда сабабсиз кўнглингиз айниган бўлса, ўнгда кўп азобу уқубатлардан кейин ишларингиз йўлга тушиб кетади. Аммо тўйиб овқатлангандан кейин қайт қилиб юборган бўлсангиз, ўнгингизда мол-мулкингиздан ажраласиз.

Кўп йиғлаш. Агар тушда кўп йиғласа, ўнгда шодлик ва хуррамлик топади.

Кўприк. У тушда тўғри йўлга далолатдир. Кўпинча илм, намоз, ҳидоят, рўза тутишга сабаб бўлувчи нарсани англатади. Яна у мол-дунё, аёл, фарзандга далолат қилади. Ким кўприкча ёки катта кўприкка айланса, унинг мартабаси ошади.

Кўрлик. Ким тушида кўр бўлганини кўрса, бой бўлади. Агар тушида бир киши уни кўр қилганини кўрса, у уни адаштиради.

Кўргазма. Тушида кўргазма кўрган кишининг ўнгида янги ўзгаришлар, қизиқишлар пайдо бўлади.

Кўричак. Агар тушда кўричагингизни олиб ташлаган бўлсалар, ўнгда режаларингиз амалга ошиши учун барча тўсиқлар йўқ бўлади.

Кўрфаз. Агар тушда кўрфаз кўрсангиз, барча кўнгилсиз воқеалар сизни четлаб ўтади. Кўрфазнинг атрофини баланд қирғоқ ўраган бўлса, ҳаётингизда хавф бўлмайди.

Кўршапалак. У тушда обид кишидир. У яна паҳлавонлик ва хавфнинг кетишига далолат. У ҳомиладор аёллар учун яхши, чунки у ҳам туғади. У қуруқлик ёки сувдаги мусофир киши учун яхши эмас. У яна жойнинг харобалигига ишора. У тушда сеҳргар аёл ва яна ўта золим кишига далилдир.

Кўча. Уни тушда кўриш шубҳаларга тушиб қолишга далолат қилади.

Кўчиш. Сизни ўз уйингиздан кўчиришаётган бўлса, ҳаётингизда муҳим ўзгариш рўй беради.

Кўчки. Тушда тоғлардан қор уюмининг ёпирилиб тушаётганини кўрсангиз, ҳаётингизда ҳайратда қолдирадиган ҳодиса рўй беради, лекин булар сизга қувонч келтирмайди.

(Visited 5 072 times, 3 visits today)
Оцените статью
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика