Туш таъбири Л

tush tabiri

Туш таъбири Л

Туш таъбири Лаблар. Ким тушида ғунчадек лабларни кўрса, ўнгида яхши хабар олади, соғлиғи яхшиланади. Агар бўялган лабларни кўрсангиз, ўнгда тилингизга эҳтиёт бўлишингиз керак. Қуруқ ва ёрилган лабларни кўрсангиз, дўстларингиз билан жанжаллашиб қоласиз. Юқори лабнинг кесилиши ишнинг юришмаслигидир.
Лавлаги.  тушда лавлаги кўрсангиз, ўнгда яқин кунларда ўзингизнинг ташқи қиёфангизга эътибор берадиган бўласиз.

Лаган. Тушдаги лаган (ликопча, тарелка) хизматчи асл ёки хизматчи эркакдир. У яна фарзандларнинг камлигига ҳам далолат қилади.

Ланжлик, ҳафсаласизлик. Ким тушида ўзини ланж ҳолда кўрса, ҳафсаласизликка дуч келади. Гоҳида у ризқнинг тугаши ва ажалга далолатдир.

Лайлак. Тушда томингизга бир жуфт лайлак ин қўйган бўлса, қўшганингиз билан қўша қариб, бахтли турмуш кечирасиз. Бир жуфт лайлак хонадонингизда тез орада тўй бўлишига ҳам ишора. Агар лайлакнинг ўтлоқда юрганини кўрсангиз, бахтли оиланинг бошлиғи (бекаси) бўласиз. Осмонда бир гала лайлак ва турналарнинг учиб кетаётганини кўрсангиз, эҳтиёт бўлинг, уйингизга ўғри тушиши мумкин.

Лайча ит. Агар тушда лайча ит сизга қараб акиллаётган бўлса, ўнгда жанжал бўлади ёки бирон тушунмовчилик содир бўлади.

Лама (Жанубий Америка туяси). Тушда лама кўриш яхшиликка йўйилади. Мушкул ҳолатдан чиқиб кетишда сизнинг ижодий қобилиятингиз иш беради.

Лампочка. Агар тушда лампочкани бураётган бўлсангиз, ўнгда бирон воқеанинг сабабчиси бўлиб қоласиз.

Латифа. Агар тушда латифа эшитсангиз, ўнгда смзни ҳайрон қолдирадиган, хурсанд қиладиган воқеа рўй бсради. Агар ўзингиз латифа айтаётган бўлсангиз, ўигда катта жанжал чиқишига сабаб бўласиз.

Лашкар. Кимки тушида лашкар кўрса, ўнгида бирон марсадан хавф бор экан.

Лақма. Тушда лақма одамни кўрсангиз, ўнгда сизни алдаб кетишар экан.
Либос (олимлар киядиган кўк рангли либос). У
кишининг фарзанд ёки улуғлигидир. Ёки унинг ҳузуридаги кишининг азиз бўлишидир.

Лилипут. Тушда лилипут одамни кўрсангиз, ўнгда нимадандир чўчиб юрар эканСиз. Аммо бу беҳуда ҚЎРҚув.

Лимон. У тушда гоҳида маломат, бир донаси етарли ризқдир. Лимон сариқ бўлса-ю, уни еса касаллик, агар уни емаса, мол-мулкдир. Кўки сариғидан яхшидир. Лимон дарахти кишиларга кўп фойда келтирадиган кишидир. Битта лимон фарзанд, кўпи мақтовдир.

Лиму. Агар лиму дарахтини кўрсангиз ва унинг барглари қуюқ бўлса, ўнгда рашк ўтида ёнасиз, аммо кейинчалик шубҳаларингиз ўринсизлигига ишонч ҳосил қиласиз. Тушда лиму емоқ хафачиликка ишора. Агар оилали аёл қуриган лиму кўрса, оиласи бузилади, севишганлар ажрашади.

Лифт. Тушда лифтда пастга тушаётган бўлсангиз, ҳаётда муаммоларга учрайсиз, юқори кўтарилаётган бўлсангиз, омаддан далолат.

Ловия. Тушда ловия гуллаб турганини кўрсангиз, ўнгда сизни қувонч кутади. Агар тушда ловия йиғиб юрган бўлсангиз, ўнгда йўлингиздаги барча тўсиқлар ўз-ўзидан йўқ бўлади.

Лой. Тушдаги лой касаллик ва хорликдир. Тушда лой ва лойгарчилик кўриш ўнгда ишларнинг юришмаслигига ишора. Қуруқ лой мол-дунёдан айрилиш, демакдир. Ким тушида Набий (с.а.в.)нинг қабрларини лой билан суваётганини кўрса, пул топиб, ҳаж қилади. Ким уйини лой билан суваётганини кўрса, у яхши тушдир. Ким тушида лой ёки пахса билан ўралиб қолса, вафот этади.
 

(Visited 1 221 times, 2 visits today)
Оцените статью
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика