Туш таъбири М

tush tabiri TUSHDA

Туш таъбири М

Туш таъбири Магнитофон. Хушхабарга йўйилади.

Мадраса. У тушда мадраса мударрислари, фақиҳлари ёки унинг қурувчиларига далолат қилади. Гоҳида аёлларни талоқ қилиш ва уларни қайтиб олишга далилдир. Баъзида яхшилик, олди-сотди, фитнага ишора.

Майда қўнғиз. Агар тушда атрофингизда майда қўнғизлар ўрмалаб юрган бўлса, ўнгда кўнгилсиз ҳодиса бўлиб ўтади.

Майиз. Тушда майиз есангиз, ўнгда майда-чуйда кўнгилсизликларга ишора. Майизни юваётган бўлсангиз, ғийбатга қоласиз. Агар майиз сотиб олаётган бўлсангиз, қувонасиз.

Майин шабада. Агар тушда майин шабада юзларингизни сийпалаётган бўлса, ўнгда кўнглингизни шод қиладиган воқеа содир бўлади.

Майит. Ким тушида майитнинг унга юзланган, табассум қилган ҳолда кўрса, майит унинг қилган ишларидан хурсанд бўлганига ишора. Ким ўзини ўлик одамлар орасида кўрса, мунофиқ одамларни яхшиликка чақиради. Ким майит билан суҳбатдош бўлса, узоқ сафарга чиқиб, кўп яхшиликларга эришади. Ўликнинг алахсираётганини кўришда яхшилик йўқ.

Майитни ювиш. Ким тушида ўлик ювганини кўрса, у авлодининг ғам-ғуссадан чиқиши ва уларнинг моли кўпайишига далолат қилади.

Маймун. У тушда айбдор кишидир. Агар ким маймун билан уришиб, ғолиб бўлса, касал бўлиб тузалади. Агар маймун ғолиб келса, у давоси йўқ касал бўлади. Ким тушида маймун билан қўшилганини кўрса, гуноҳ иш қилади. Ким маймун гўштини еса, даволанайтган бўлади.

Маймунжон. Ким тушида маймунжон кўрса, ўнгида касалга чалинади. Маймунжон териб юрса, омадсизликка ишора, агар еса, қайғудан далолат. Агар маймунжоннинг тиканларига ўралашиб қолса, ўнгда барча ишлари орқага кетади.

Майса. Яхши дам олишга ишора.

Макарон. Агар тушда макарон есангиз, ўнгда кўп меҳнат қиласиз.

Мактаб. Мактаб тушда ғам, лекин оқибати хайрлидир.

Макулатура. Тушда макулатура йиғиб топшираётган бўлсангиз, ўнгдаги бир хил ҳаёт тарзидан зерикиб, янги машғулот излайсиз.

Малика. Агар тушда бирон мамлакат маликасини кўрсангиз, сизнинг ишларингизга биров аралашар экан.

Малина. Тушда малина кўрсангиз, ўнгда тараллабедод қилиб юрар экансиз.

Мандарин. Агар пишган бўлса, тўпланган мол- дунёга, хом бўлса, касалликка ишора. Уни иккига кесса, касалга учраган ўғил ва қиз кўради. Агар қиз бола тушида ўзининг бошида мандарин дарахтидан бўлган тожни кўрса, уни ўзи ҳам, иймони ҳам чиройли бўлган йигитга турмушга чиқади. Агар хонасида мандарин кўрса, муборак ўғил кўради. Эркакнинг тушида хотин киши унга мандарин берса, ўғил фарзанд кўради.

Манзил. Ким тушида конверт устига ўз манзилини ёзаётган бўлса, ўнгида дўстидан хабар олади. Яна бу туш пулли ишларда таваккалчиликка йўл қўймаслик кераклигини англатади. Агар туш эгасига манзил таниш бўлса, ўша манзилдаги одамлардан эҳтиёт бўлиши керак. Агар тушда кимки манзилни унутиб қўйса, ўнгида қийинчиликка дуч келади.
Мансаб. Тушингизда юқори мансабга кутарилсангиз, ўнгингизда яхши томонга ўзгаришлар кўп бўлади.

Марварид шодаси. Пайшанбадан жумага ўтар кечаси тушингизда марварид шодасини совғага олсангиз, ўнгда сизни севадиган эрингиз ва ажойиб уйингиз бор. Якшанбадан душанбага ўтар кечаси бўйнингиздаги марварид шодасини йўқотганингизни туш кўрсангиз, ўнгда оғир жудоликка учрайсиз. Сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси чиройли марварид шодасини кўрсангиз ва уни тақсангиз, ўнгингизда сизни роса мақтайдилар.

Мардикор. Агар тушда бировга мардикор ёлланган бўлсангиз, ўнгда майда ҳиссиётларга қул бўлиб қоласиз, ҳаётда ҳеч нарсага эга бўлмайсиз.

Маржон. Тушда маржон кўрмоқ кутилмаган воқеа ва хабарга ишора. Тушда маржонни назар-писанд қилмаслик қашшоқлик ва севгида умидсизликдан далолат. Агар маржонингиз сочилиб кетса, исрофгарчилик ва яқин одамингиздан ажралишингизни билдиради.

Мармартош. У тушда азизлик, қадри баландлик, мол-дунё ва чиройли хотинга далолатдир.
Марҳумнинг нарса бериши. Агар марҳум сизга тушингизда нарса берса, бойлик ва соғликка ишора.

Марҳумни табриклаш. Агар тушда вафот этган одамни табриклаётган бўлсангиз, ўнгда яхши ишни амалга оширасиз.

Масал. Агар тушда масал ўқиётган бўлсангиз, ўнгда рақибларингизни енгиш учун тилингиз узун, ақлингиз тўлиқ бўлиши керак экан. Масални овоз чиқариб ўқиётган бўлсангиз, ўнгда рақибларингизни алдай олмайсиз. Агар тушда масал ёзсангиз, ўнгда пул масаласида қийналасиз.

Мастлик. У тушда ғам-қайғу ва маҳзунликка далолат. Бирон киши хамр ичиб, маст бўлганини кўрса, ҳаром молни қўлга киритади. Мастлик шароб туфайли бўлса, мол-давлатдир. Агар у туфайли бўлмаса, хавф- хатар. Мастлик эркак ва аёллар учун яхшилик белгиси эмас.

Маст қилувчи ичимлик. У тушда ҳаром молдир. Ким тушида хамр ичганини кўрса, у катта гуноҳ ва ризққа эга бўлади. Агар киши хамр оқаётган дарённ кўрса, у фитнага учрайди. Хамрни кўриш шериклик ёки эр-хотинликни ирода қилган кишидир. Сувга аралашган хамрни ичиш ҳаром-ҳалол аралашган молдир.

Масхарабоз. Тушда масхарабозни кўрсангиз, ўнгда дам олиш кунингизни кўнгилли ўтказасиз ёки кимдандир хушхабар келади.

Махси. Янги махси ёмонликлардан нажот ва молнинг сақланишидир. Тор махси ғамдир. Агар у кенг бўлса, мол ташвишидир. Махси қишда кўрилса, яхши, ёзда эса ғамдир. Агар махсини тушда кўриб, уни киймаса, у ўзгалардан келадиган молдир. Агар киши тушида махсисига бўри ёки тулки ёпишаётганини кўрса, у унинг аёлига ёмонлик қиладиган фосиқ кишидир. Сафарга ҳозирланаётган кишининг қизил махси кийиши яхши эмас.

Мачит. Жумадан шанбага ўтар кечаси тушда мачитни кўрсангиз, ўнгда мушкул иш қилишга мажбур бўласиз. Чоршанбадан пайшанбага ўтар кечасидаги тушда эски мачит олдидан ўтсангиз, ўнгда кўнгилсизлик бўлади.

Машина, ғилдирак. У тушда молнинг хазинабонидир.

Машшоқ. Тушда машшоқни кўриш ўтиш жойи, йўлга далолат қилади. Шунингдек, най чалиш азада ёлланиб йиғловчи аёл, фарзанди ё маҳбубини йўқотган аёлдан дарак беради.

Мақбара. Юксак орзуларга ишора.
Мақтаниш. У таъвилда зулмдир. Ким ўзи, бойлиги ёки куч-қувватидан мақтанса, зулм қилади.

Мева (ҳўл мева). У тушда хотиндир, яна мева ризқдир. Мевалар фақир учун бойлик, бой учун зиёдаликдир. Ким тушида унинг усгига мева сочилганини кўрса, у яхшилик ва солиҳ ишлар билан шуҳрат қозонади.

Мегалл чамбарак, гардиш. Уни тушда кўриш чиқиш иложи бўлмаган танг ишларга кириб қолишдир. Эҳтимол, ўлимдан ҳам дарак.

Меш. У зинокор хотиндир. Яна у яхши кўриш ва хушторлик қилишдир. У уйнинг хўжайини, дўкони ва ҳомиладор аёлидир. Мешдан сув ичиш аёл томонидан фойда кўриладиган молдир. Агар мешда сариёғ бўлса, у мол соҳибидир. Агар унда тузланган нарса бўлса, у касал кишидир. Ким тушида асал ва ёғ мешини олса, ўлжани қўлга киритади. Агар мой идишини олса, ҳаром мол-мулкни қўлга киритади. Ким мешга пуфлаганини кўрса, фарзанд кўради.

Меъмор. Агар тушда меъморни кўрсангиз, ўнгда ташвишга қоласиз. У билан лойиҳани муҳокама қилаётган бўлсангиз, ишингиз бўйича муаммолар келиб чиқади.

Меҳмон. Тушдаги меҳмон ўғил фарзандга, ризққа башоратдир. Тушда уйингизга меҳмон келса, ўнгда оилангизда муҳим ва қувончли ўзгаришлар рўй беради.

Меҳмонхона. Агар эркак киши шароит тақозоси билан меҳмонхонага қўнса, ўнгида шу шаҳарлик қизга уйланади. Қиз бола шундай туш кўрса, унинг бўлажак эри ҳамиша сафарда бўлади. Беморнинг тушига меҳмонхона кирса, унинг касали узоқ чўзилишига ишора.

Миксер. Жумадан шанбага ўтар кечаси тушда миксер кўрсангиз, ўнгда зиддиятли ҳолатга дуч келасиз. Миксернинг бузилганини кўрсангиз, ўнгда ўзгаришлар бўлади, бу туш шанбадан якшанбага ўтар кечаси рўй берса, ўнгда иш жойингиздан мақтов эшитасиз. Чоршанбадан пайшанбага ёки якшанбадан душанбага ўтар кечаси тушда миксер билан ниманидир қориштириб турсангиз, ўнгингизда сизни ғийбат қиладилар.

Милибионер. Тушда милибионер кўрсангиз, яширин қилиб юрган ишингиз ошкор бўлади.

Миниш. Ким тушда бир нарсани минса, у нафсини тийиши керак.

Минора. Агар тушда рўпарангиздан минора чиқиб қолса, ўнгда қийинчилик содир бўлади. Рўпарадан чиққан минора қулаб тушса, қийинчилик бўлмайди. Агар минора ичида бўлиб қолсангиз, узоқ касалликка ишора. Минора ичига кирсангиз-у, у ердан тез чиқиб кетсангиз, касалликдан тез фориғ бўлиб, ишларингиз ривожланиб кетади. Миноранинг энг тепасига чиқиб олсангиз, ўнгингизда саодат топасиз.

Мис. Тушдаги мис ўнгдаги сохтакорликка ишора.

Мисвок. Ким тушида мисвок ишлатганини кўрса, у Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг суннатларини бажаради. Унинг миқдори мисвок билан тозалагани билан белгиланади. Шунингдек, яқинларига эҳсон қилувчи бўлади.

Мих. Агар тушда мих қоқаётган бўлсангиз, ўнгда мавқеингиз мустаҳкам бўлади, агар деворга мих ураётган бўлсангиз, бахтингизни ўзингиз қўриқлайсиз.

Мода журнали. Тушда мода журналини кўрсангиз, танишларингиз сизга ҳасад қилишар экан. Шунинг учун одамлар билан муомалада эҳтиёт бўлишингиз керак. Ҳозир иш ва муваффақиятингиз билан мақтаниш вақти эмас.

Мойчечак. Тушда мойчечак кўрсангиз, ўнгда сизни қийнаб юрган саволларга жавоб оласиз.

Мол. Тушда мол подасини ўтлатаётган бўлсангиз, демак, ўнгда фарзандларингиз билан муносабатингиз яхши, сиз уларнинг энг яқин сирдош дўстисиз.

 Мол гўшти. Кимки тушида мол гўшти кўрса, ўнгида кўнгилсиз хабар эшитади.

Мол доктори. Тушингизда мол докторини кўрсангиз, ўнгингизда кимдир қийналганингизда ёрдам беради.

Момоқалдироқ. У тушда ёмғирсиз бўлса, хавфдир.

Мохов. Ким тушида мохов касаллигига гирифтор бўлса, лавозимидан тушади. Агар танасида мохов кўпайса, кўп мол-дунёга далолат. Яна у ҳаром молга ҳам ишора.

Муаззин. У тушда яхшиликка чақирувчи, даллол ёки никоҳ ўқувчи, подшоҳ элчисига далолат. Агар у азонни ҳаж ойларида тўлиқ айтса, ҳажга, гоҳида ўғирликка ишора. Агар аёл киши жомеъ мезанасида азон айтса, ўша шаҳарда катта бидъат пайдо бўлади.

Мудраш. Тушда мудраб ўтирганингизни кўрсангиз, ўнгингизда нарсангизни йўқотишдан эҳтиёт бўлинг.

Муз (совуқ). У ташвиш ва азобдир. Лекин инсон бирор идишга сув қуйгач, у музлаб қолса, кетмас давлатга эришади. У қишда кўрилса, ғам-ташвишлар кетишига ишора ва душман, ҳасадгўйларнинг мағлуб бўлишини билдиради. Агар сув музлаб, дарахтларни нобуд қилиб, эшикларни тўсиб қўйса, турмуш ёмонлашуви ва сафардан қолишга далолатдир.

Музтоғ. Яширин душманга ишора.

Мукофот. У қийинчилик, ғам ва бошқа одам қўлидаги молга таъма қилишга далолат қилади. Агар тушида йўқолган нарсани топса ёки мукофот бериладиган иш қилса, бу аҳдига вафо қилиш ва муҳаббатни муҳофаза этиш ҳамда савобли ишлар қилишга далолатдир.

Мум. Тушда оқ мум кўриш соғлом бўлишга, сариқ мум алдовга ишора. Эриган мумни кўрсангиз, зиён кўрасиз, ёнган мумни кўрсангиз, қайғуга ботасиз.

Мунажжим. Тушда мунажжим кўриш алдовга, кўнгилсиз воқеаларга ишора.
Мураббо. Тушда мураббо кўриш орзуларга ишора. Мураббо пишириш ўнгдаги ишларнинг ривожидан далолат.

Муртак. Тушингизда ўз муртагингиз ёки яқинларингиздан бирининг мўртаги касал бўлса, ўнгингизда тинчлигингиз бузилади.

Мурч. Тушда мурч майдаласангиз, ўнгда алданиб қоласиз. Агар қиз бола таомига мурч сепиб еяётган бўлса, ўнгида уни дўстлари алдаб кетади.

Мусҳаф Ким хонасида Мусҳафни кўрса, сўнг жўжа келиб, ундаги ёзувларни еб қўйса, Қуръон ўқийдиган фарзанд кўради. Мусҳаф мерос, омонат, ҳалол ризқ ва қувватдир. Ким тушида Мусҳаф сотиб олса, яхшиликка эришиб, илми одамлар орасида тарқайди. Кимнинг тушида ундан Мусҳаф олиб қўйилса, ўнгида амали пасаяди.

Мушк-анбар. Тушдаги мушк-анбар муҳтарам малакларга далолатдир. Зеро, у орқали фойда, даромад боғ-бўстон ёхуд уламоларнинг нафис илми келади.

Мушук. Мушук тушда уй аъзоларидан бирининг ўғри эканига ишора. Унинг урғочиси ёлғончи, ёмон аёл.

Мушук боласи. Тушда мушук боласини кўриш ўнгда бир қизнинг тақдирингизга таъсир кўрсатишини англатади.

Мушук билан уришиш. Агар киши тушда мушук билан уришса, ўнгда касал бўлади.

Мушук зарари. Кимни тушида мушук тишласа ва тирнаса, у бир йил касал бўлади. Агар ваҳший бўлса, ўша йил бахтсиз ва заҳматли йил бўлади.

Мушук ноласи. Мушук тушда нола қилса, ўғридан эҳтиёт бўлиш лозим

Мушукнинг эркаги. Агар қиз бола тушида мушукнинг эркагини кўрса, ўнгида узоқ кутган танишувга эришади.
Мушукни ўлдириш. Агар киши тушда мушук ўлдирса, ўнгда ўғрини ўлдиради.

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам. Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг саҳиҳ ҳадисларида келишича, У зот: “Ким мени тушида кўрса, уйғоқлигида ҳам мени кўрур, чунки шайтон мен каби бўлолмайди”, бошқа бир ривоятда: “Ким мени (тушида) кўрса, аниқ ҳақни кўрур”, деганлар. Анас (р.а.)нинг ривоятларида эса у зот: “Ким мени тушида кўрса, ҳаргиз дўзахга кирмас”, дедилар.

Муҳлат бериш. Агар тушда бирор кишига муҳлат берса, ўнгида уни қаттиқ азоблайди.
Мўйлов. Мўйлов тушда мол-давлатга далолатдир. Ким тушида мўйловини қисқартирса, суннатда эргашишдир. Агар мўйлови узун бўлса, суннатда макруҳлик. Ким тушида мўйловида ноқислик кўрса ёки юзини хунуклаиггириб қўядиган даражада қисқартирса, мол-давлатига унинг миқдорича талафот етишидир.

Мўйна. У тушда қишда кийган киши учун яхшиликка етиши ва фақирлигини тўсишдир. Агар ёзда бўлса, унга ғам-ташвиш аралаш етадиган яхшиликдир.

(Visited 4 997 times, 1 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика