Туш таъбири Н
Туш таъбири Набиралар. Тушда набираларингизни кўрсангиз, ўнгингизда ҳамма ишларингиз жойида бўлади.
Навбатчилик. Яқин одамингиз касалланишига ишора.
Нажосат. Тушда нажосат кўриш ҳар қандай ҳолатда ўнгдаги бойликка ишора.
Найза. Агар киши тушда қўлида найза бўлса, ўғилли бўлади.
Найза синиши. Агар киши найзаси синса, ўнгда ўғли ё акаси вафот этади.
Найза билан санчиш. У тушда фалокатни бойлик билан даф қилишга далолат қилади. Баъзан яхшилар устидан кулишга ишора.
Найза билан уриш. Агар кишини найза билан уриб жароҳатлашса, ўнгда ғийбат қилишади.
Намат. Тушингизда намат кўрсангиз, ўнгда барча ишлар сизнинг фойдангизга ҳал бўлади.
Намоз саломи. Ким тушида намоз саломини бериб, намозини тугатса, барча ғам-ташвишлари кетиб, иши юришади. Агар ўнг томонига салом берса, баъзи ишлари юришиб, ўнг томон қолиб, чап томонга салом берса, айрим ишлари юришмайди. Намоздан фориғ бўлгач, салом бериш суннатга эргашишга, хизматдан бўшаш, сафар ва ризққа далолатдир. Салом бермай намоздан турса, фойда олишга эътибор беришга ишора қилади.
Нарвон. Агар ўсмир тушида нарвондан юқорига қараб кўтарилаётган бўлса, ўнгида ақли тўлишганидан далолат.
Наргис. Агар тушда наргис гулини кўрсангиз, ўнгда бошқаларнинг ҳисобига ўзингизга кўп бино қўяверманг.
Нархи паст тангалар. У майда гапдир.
Нафас қисиши. Нафас қисиши тушда нафаси қисувчи киши учун зерикишдир.
Нафас йўллари яллиғланиши. Агар актёрлар, хонандалар, нотиқлар тушларида нафас йўллари яллиғланганини кўрсалар, ўнгларида халққа кенг таниладилар.
Нафақа. Тушингизда кимдир сизга нафақа тўлаётганини кўрсангиз, ўнгингизда соғлиғингиз ёмонлашади, бошингизга мушкул иш тушиб, дўст ва яқинларингиз ёрдамига муҳтож бўласиз. Агар ўзингиз кимгадир нафақа тўлаётган бўлсангиз, ўйламай қилган ишингиз ёмон натижа беради.
Иафгалин. Тушда нафталин кўриш ва уни кийимларга сепиб юриш ўнгдаги омадга ишора.
Маьмагак. Тушда наъматак кўрсангиз, ўнгда қалинроқ кийиниб юринг, ёмғирли кунда кўчага чиқманг, шамоллаб қолишингиз мумкин.
Нигоҳ. Кимки тушингизда сизга диққат билан нигоҳ ташлаётган бўлса, у ҳолда бу туш огоҳлантирувчидир; кимдир сизни кузатяпти. Сиз кимгадир шундай қарасангиз, ўнгда васвасага тушасиз.
Никоҳ. Агар бўйдоқ йигит тушида уйланаётган бўлса ва никоҳ хутбасини эшитса, ўнгида ишлари яхши бўлади. Агар бева хотин ёш йигитга никоҳ қилинаётганини тушида кўрса, ўнгида кўнгилсизлик рўй беради. Қиз бола чолга никоҳ қилинаётганини кўрса, ўнгида бемор бўлади.
Нилуфар гул. У тушда денгизга саёҳат ё сафарга далолат қилади. Ким денгизда нилуфар гулни кўрса, унинг чўкиб кетиш ёки шамолнинг тўхтаб қолиш хавфи бор. У тоат-ибодат йўлида садақа қилинадиган ҳалол молдир. У гоҳида ғам, касалликка ишорадир.
Ниқоб кийган одам. Агар тушингизда ниқоб кийган, либоси ялтироқ одам намоён бўлса, бу тараллабедод турмуш кечиришга ишора. Шунингдек, қадрдон дўстлар билан учрашувга ҳам далолат. Ишларингиз ҳам ривожланади, манфаатли шартномалар тузасиз. Агар ниқобдор киши қора кийинган бўлса, ўнгда кўнгилсизлик бўлади.
Новда. Тушда кўкарган новдани кўрсангиз, ўнгда барча орзуларингиз амалга ошади. Новдада осилиб гурган меваларни териш ўнгдаги яхши ўзгаришлардан далолат. Қуриган новда хафачиликка ишора.
Новвос. Агар яйловда ўтлаб юрган новвосларни тушда кўрсангиз, улар семирган бўлса, ўнгда обрў- эътибор топасиз. Ўтлаб юрган битта новвосни кўрсангиз, меросга эга бўласиз. Аёл киши тушида сув ичаётган новвосни кўрса, бахтли турмуш қуради; бой, аммо қайсар одамга турмушга чиқади. Тушда новвосни сўйиш ўнгдаги хавф-хатардан қутилишга ишора.
Ноёб китоблар дўкони. Эски турар жойга қайтиб боришга ишора.
Нок. Ким тушида янги узилган, пишиб етилган, ширали нокни кўрса, ўнгида қувончли хабар олади, бойликка эришади, бахтли турмуш қуради. Ҳомиладор хотин бундай туш кўрса, қиз туғади. Агар бир чети ириган нок еса, ўнгида касалга чалинади. Нок пишган вақтида кўрилса, ризқ ёки йўқолган одамнинг келишидир. Ўз вақтидан бошқа пайтда агар ранги сариқ бўлса, касаллик, кўк рангли бўлса, ташвишдир. Агар бемор тушида нок еса, тузалади.
Нонвой. Оловга алоқадор ҳар қандай касб ва хусуматдир. Агар киши тушида оқ ундан нон қилаётганини кўрса, у яхши яшайди. Агар киши тушида нонвойдан нон олса, яхши ҳаёт кечиради.
Нон дўкони. Тушда нон дўконига кирсангиз, ўнгда уйингиздаги жиҳозларни ўзгартирасиз, агар бу туш якшанбадан душанбага ўтар кечаси содир бўлса, янги уйга кўчиб ўтишингиз мумкин. Сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси тушда нон дўконида нон бўлмаса, ўнгда муаммоларни ҳал қилишга кучингиз етмайди. Душанбадан сешанбага ўтар кечаси тушда нон сотиб олсангиз, ўнгда сизга ҳамиша ёрдам беришга тайёр дўстингиз пайдо бўлади.
Нотинчлик. Тушда нотинч ҳолатни кўриш ўнгдаги қайғу ва ташвишга ишора.
Ноғора. Тушда ноғора кўриш алдов ва сохта дўстликка йўйилади.
Ноғарачи. Ноғарачи тушда хабарчига, қуланж (ичак яллиғланиши) касаллигига далолат қилади.
Нур. У таъвилда ҳидоятдир. Зулмат эса залолатдир.
Нўхат. Тушдаги нўхат ўнгдаги фаровонликка ишора. Қариганда фарзандларнинг суянчиқ бўлишини ҳам англатади.