Туш таъбири О

tush tabiri

Туш таъбири О

Туш таъбири Обгина. Обгина тушда хотин бўлади. Агар тушда обгина сув ичаётганини кўрса, хотин олишни хоҳлайди, мол-дунё топади.

Обгинани оқ рангда кўриш. Агар ким обгинани тушида оқ рангда кўрса ва исми ёзилган бўлса, бадавлат бўлади, ишлари ҳар доим бароридан келади. Агар унда подшоҳнинг исми ёзилган бўлса, ажали яқин экан.

Обгинани синдириб қўйиш. Агар тушида обгинани синдириб қўйса, уйланган бўлса, хотинини талоқ қилади. Агар уйланмаган бўлса, яқинларидан бирон киши вафот этади.

Обдаста. Уни тушда кўриш осийнинг тавба қилишига, ҳомиладорнинг ўғил туғишига далолат қилади. Уларни жамлаш жаннатга киришга сабаб бўлган солиҳ амалдир. Яна у ўйин-кулгига ҳам ишора.
Обила. Тушда обила кўрса, молга зиён етади. Агар баданида обила бўлса, унга мол-дунё тегади.

Обинон. Агар тушда обинон кўрсангиз, ўнгдаги бирон ўйинда ютиб олишингизга ишора.

Ободончилик. Агар ким тушда хароб жойни обод қилса, масжид ва мадраса қуради. Агар тушда бирон обод жойга тушиб қолса-ю, у жой харобага айланса, у жойнинг халқи унга бало ва мусибат келтиради.

Обсерватория. Душанбадан сешанбага ўтар кечаси тушда обсерватория биносини кўрсангиз, ўнгдаги қувончга ишора. Агар ўзингиз обсерватория ходими бўлсангиз, қувноқ давраларда кўп марта иштирок этасиз.

Овоз. Агар тушда овоз эшитиб, унинг эгасини танисангиз, ўнгда ўша одам сизни алдайди. Тушда фаришталарнинг қайғули овозларини эшитсангиз, энг яқин одамингиз вафоти ҳақида хабар оласиз. Ёқимли овоз эшитсангиз, ўнгда қувончли воқеага дуч келасиз.

Овоз бериш. Кимки тушида кимнингдир номзодига овоз берса, демак, у ўнгида ўз кучига ишонмас экан.
Ов тўри, тузоқ, қопқон. У тушда макр-ҳийла ва алдов. Ким тушида тузоққа тушса, ҳийла-найрангга дуч келади. Ким тузоқ қўйиб, ҳайвон ёки қуш овласа, у макр ва ҳийла билан ризққа етишади. Ким тушида қуш овлаш учун тузоқ қўйса, у кишига макр қилади. Агар аёл киши тузоқ қўйганини кўрса-ю, унга қуш тушиб, учиб кетса, унинг ҳомиласи турмайди.

Овул. Тушда овулда бўлиб қолсангиз, ўнгда кутилмаган чалкашликка дуч келасиз.
Овқатни ҳазм қила олмаслик. Ким тушида еган овқатини ҳазм қила олмаса, рибо ейди. Агар ҳазм бўлса, ишларида ҳаракат қилишга қизиқувчан бўлади.

Ов қилиш. Агар тушда қўй, сигир ва қуён ов қилиб, гўштини еса, бу яхшиликдир.

Одам. Тушда на аёллиги, на эркаклиги маълум бўлган одамни учратсангиз, ўнгда иш жойингиз
ллмашади, янги жамоа орасида бегонасираб юрасиз. Лглр гушдаги одам юқори жойда турган бўлса, ўпгда ҳабтингизда кескин ўзгаришлар содир бўлади, лекин бу ўзгаришни яхши томонга буриш сиздан кўм куч талаб қилади. Тушда ёвуз одамни кўрсангиз, ўнгда ўзингиз ҳам, яқинларингиз ҳам хафачиликни кўради.

Одам Ато ва Момо Ҳаво. Тушда Одам Ато билан Момо Ҳавони кўрсангиз ва улар тинчгина турган бўлсалар, ўнгда муҳаббат масаласида омадингиз келади.

Одамсиз жой. Тушда одам бўлмаган жойга тушиб қолсангиз, ўнгингизда сизни ёлғизлик кутади.

Одам танаси. Одамнинг танаси тушда ғам-андуҳдир. Агар танаси хароб бўлса, дарвеш бўлади. Агар танаси бақувват бўлса, бақувват бўлади.

Одам танасидан ип келиши. Агар тушда танадан им келса ва ип узун бўлса, унинг яшаши қийин бўлади.

Оёқ. Оёқ кишининг мол-дунёсидан далолат.

Оёқ бармоқлари. Икки оёқнинг бармоқлари шу одам м(ммм!инг зийнати ва яхши амалларидир. 

Озиқ-овқат, таом. Тушда киши сафар учун озиқ- овқат олганини кўриши тақвога далолат. Озиқ-овқат (хуржун) кўтариш фақирнинг бойишига, қарздорнинг қарзини адо этишига далолат қилади.
Озиқ тишларнинг оғриши. Тушда унинг оғриши яқинларидан ёмон сўз эшитишига ишора.

Озодлик. Агар тушда бирон киши озод бўлса ёки кимдир уни озод қилса, бемор бўлса, шифо топади, ғамгин бўлса, ғамдан халос бўлади.

Ой. У тушда одил подшоҳ, катта олим, чиройли бола, золим ва жабр қилувчи бошлиқ ёки ёлғончи кишидир. Агар ойни осмонда турган холида кўрса, у подшоҳнинг вазиридир. Ким уни қўйнида кўрса, чиройли аёлга уйланади. Аёл кўрса, шундай эрга тегади. Агар унда хиралик бўлса, тенги бўлмаган аёлга уйланади. Агар ойнинг ғойиб бўлганини кўрса, у талаб қилаётган яхши ёки ёмон иши ниҳоясига етади. Агар ой чиқса, у талаб қилаётган иш бўлади.

Ой тутилиши. Агар тушда ой тутилишини кўрсангиз, ўнгда эҳтиёт бўлинг, бирон нарсангизни йўқотасиз, бу йўқотишдан кейин яна ўша нарсани топишингиз мумкин.

Ойна, кўзгу. У тушда кибр ва ғурурдир. Бир ривоятда аёл кишидир, дейилган. Ким кўзгуга қараса, уйланади.

Агар кўзгуси синса, аёли вафот қилади. Агар номаълум ойнага қараса, упдан кам кетади. Занг ойна киши ҳолатининг ёмонлашувидир. Агар ойнада ғадир- будурлик бўлса, кишига кам-ташвиш келади.

Олақарға. У тушда ўзига бино қўйган, бахил кишидир. Ким қарками овласа, ҳаром молга етишади. Агар қарғани экииэор ёки дарахтда кўрса, у баракасизликдир. Ким гушида қарғани ҳовлисида
кўрса, аёлига хиёнат қиладиган фосиқдир. Агар қарға билан гаплашса, у фосиқ бола кўради. Қарға севишганларнинг айрилишидир.

Олибсотар. Тушда олибсотарни кўриш алдов ва хиёнатга ишора. Агар тушда у билан саломлашсангиз, ўнгда фойдадан қуруқ қоласиз. Агар тушда олкбсотарни урсангиз ёки алдаб кетсангиз, ўнгда ишларингиз ривожланади.

Олижаноблик. Тушда кимгадир олижаноблик кўрсатиш ўша одамнинг кимлигига қараб таъбир қилинади.

Олим. Агар одамларга илм бераётганини тушда кўрса-ю, олим бўлмаса, у қочиб кетади. Агар олим бўлса, иззат-обрў топади.

Олма. Ким олма еса, инсонлар назар қиладиган нарсани ейди. Агар олма терса, чиройли мақтов билан бирга мол-дунёга эришади. Агар масжидда олма ҳидласа, уйланади. Шунингдек, аёл мажлисда олма ҳидласа, машҳур бўлади. Агар уни еса, чиройли фарзанд туғади. Тушда олма тишлаш яхшилик ва фойдага етишмоқдир.

Олмахон. Эркак тушда олмахон кўрса, муҳаббат бобида тушкунликка тушади, қафас ичида кўрса, ўнгида кутилмаган қувонч содир бўлади. Олмахон қафасда ўтириб, бемалол ёнғоқ чақаётган бўлса, эркакни ўнгда бахтли оила кутади. Агар олмахон сизни тишлаб олса, ўнгда оилавий жанжал бўлади, яқинларингиз, айниқса, эрингиз ва фарзандларингиз учун ташвиш чекасиз. Аёл киши олмахонни тушида кўрса, ўнгида эри унга хиёнат қилади.

Олмос. Тушда олмосга эга бўлсангиз, бу бойлик, итш -ҳурмат, оилавий бахт рамзидир. Агар олмосдан тож кийган бўлсангиз, ўнгда сизни шон-шараф кутади. Агар аёл киши тушида олмосдан ясалган тақинчоқлар тақиб юрса, ҳасадчилар тарқатган гап-сўз туфайли маҳбуби билан уришиб қолади. Аёл тушида олмос топиб олса, ўнгида тез орада бой ва обрўли одамга турмушга чиқади. Тушда сохта олмос кўриш ўнгдаги хиёнатга далолатдир. Агар аёл киши кўзгуга қараб, бўйнида сохта тошдан ишланган тақинчоқларни кўрса, ҳаётига ёлғон аралашади.

Олов. Олов тушда кўрилса, у башорат, огоҳлантириш, уруш, азоб, султон, ҳибс, талофатларнинг бирига далолат қилади. Ким учқуни ва чўғи бор оловни кўрса, у дарахтларни ёндираётган бўлса, ўша олов шовқинли бўлса, у фитнадир. Ким қалбида олов кўрса, бу қатгиқ муҳаббат.

Олов ёқиш. Агар киши тушда нарса пишираман, деб олов ёқса, ўнгда бирон ишни зиммасига олади. Агар пиширган нарсасини еса, ғамга ботади. Агар ёруғлик учун олов ёқса, унинг иши аниқ бўлади. Бирон жойни куйдириш учун олов ёқса, уни кимдир ғийбат қилади.

Оловда пишириш. Киши тушда оловда таом пиширса, ўйлаган мақсадига эришади ва машҳур бўлади. Агар овқат пиширса, у ризқдир.

Олтинли туироқ. Тушда олтинли тупроқни кўриш фойда берувчи илмга, садоқатли дўстга, яхши аёл ва. солиҳ фарзандга далолат қилади.

Олхўри. У ўз мавсумида кўрилган бўлса, ризқдир. Агар яқинларидан бири йўқолган бўлса, унинг келишидир. Мавсумидаи бошқа пайтда кўрса, касаллик ёки ташвишдир. Касал одам тушида уни еса, тузалади. Олх)фи дарахти барча одамларга паф берувчи кишидир.

Олча. Ким тушида олча кўрса, ўнгда уйидагилари туфайли тушкунликка гушади, жавобсиз муҳаббатга учраб, хафа бўлади. Агар ким гуллаган олча дарахтини кўрса, ўнгида бахтиёр яшайди.

Омбир. Тушда кўрилган омбир қийинчилик ва гап- сўзларга сабрли одамга далолатдир. Ишсиз, бекорчи киши учун эса ишга ишора:

Омбор. Тушда дон тўла омборга кириш ўнгдаги бойлик орттириш, мерос олиш ва ишларнинг ривожланишига далолат. Бундай туш бўйдоқлар учун ёр васлига эришиш, оилали одамлар учун тинч ва осойишта ҳаётни англатади. Тушда бўш омборни кўриш бунинг аксидир.

Она. Ким тушида онаси туққанини кўрса, мазкур тушни кўрган одам касал бўлса, вафот этади, соғ бўлиб фақир бўлса, бой бўлади.

Она йиғиси. Тушда онангиз йиғлаётган бўлса, ўнгда сизни бир сабаб билан мактаб директорининг ҳузурига чақиришади.

Онанинг бетобланиши. Агар тушда онангиз касал бўлиб қолса, ўнгда ишингиз унмайди.

Онанинг кулиши. Агар тушда онангиз кулаётган бўлса, ўнгда танишлардан бири келиб, сизни хурсанд қилади.

Опа-сингил. Ким тушида опа-сингиллари ёки улардан бирини кўрса, ўнгда кутилмаган қийинчилик ва ташвишларни бошидан кечиради. Агар опаси ёки синглиси билан жанжаллашса, ўнгида умидлари пучга чиқади. Опаси ё синглиси билан хайрлашаётган бўлса, ҳеч кимнинг ёрдамисиз, ўз кучи билан муаммоларини ҳал қилади. Тушда ўлаётган опаси ёки синглисини кўрса, ўнгида моддий аҳволи ёмонлашади. Ким тушида ўгай опаси ёки синглисини кўрса, ўнгида унинг ҳаётига ҳамма аралашаверади.

Орол. Агар тушингизда орол кўрсангиз, ўнгда янги ганишлар орттирасиз.

Оромгоҳ. Тушда болалар оромгоҳини кўрсангиз ва у ерда дам олаётган бўлсангиз, ўнгда ўртоқларингиз билан вақтингизни шод ўтказишингизга ишора.

Осиё. Агар харитадан Осиё қитьасини излаётган бўлсангиз, ўнгда ҳаётингизда ўзгариш рўй беради.

Осмон. Инсонга тушида осмон яқинлашса, Аллоҳ таоло томонидан яқинликка далолат қилади. Шунингдек, дуо қилувчи одамни ҳам билдириб, унинг дуоси қабул қилинади.

Осмонда асал йиғиш. Агар ким осмонда асал йиғаётганини кўрса, одамларга фойдаси тегади.

Осмон йиқилинш. Агар тушда осмон йиқилса, Аллоҳ таола унга қаҳр қилади.

Осмондан тушиш. Агар тушда осмондан ерга тушса, ранж ва беморлик кўради, сўнг яна шифо топади.

Осмонда учиш. Тушда осмонда учиб юрсангиз, сизни ўнгда улкан бахт кутади.

Осмон эшиги очилиши. Агар тушда осмон эшиклари очилган бўлса, дуо мустажоб бўлади.

Осмонда ўзини кўриш. Кимки ўзини осмонда кўрса, у сафарга чиқади.

Осмонда буғдой унса. Агар тушда осмонда буғдой унса, у диёрда фаровонлик бўлади.

Осмон ёруғ бўлса. Агар тушда осмон ёруғ бўлса, Ҳақ таоло унинг динини ёруғ қилади.

Осмон йўқ бўлса. Агар тушда осмон йўқ бўла бошласа, динсиз ва гумроҳ кўпаяди.

Осмон оқ бўлса. Агар тушда осмон оқ бўлса, одамлар ранж ва беморлик кўради.

Осмон яшил бўлса. Тушда осмон яшил бўлса, у диёрда хайр ва салоҳ топади.

Осмон қизил бўлса. Тушда осмон қизил бўлса, у диёрда жанг бўлиб, қон тўкилади.

Осмон қора бўлса. Агар осмон қора бўлса, у диёрга бало ва фитна келади.

Осилмоқ. Ким тушида девордан арқон билан осилиб тушса, тақводор бўлади. Тушида қариндошлари йиртқич ҳайвон ва ҳашаротлар каби нарсага осилиб турган бўлса, ишонган қариндошлари ёки дўстларидан бири ёмон одамларга мойил бўлади. Агар сигир, қўй ёки бирор чорва ҳайвонига осилган бўлса, яхшиларга мойил бўлади.

Остона. Баланд остона тушда мулк бўлиб, паст остона уйнинг эгаси бўлади. Агар баланд остона йиқилса, уйнинг соҳиби вафот этади.

От. Ким тушида от кўрса, ризқининг кўплиги ва душманлари устидан ғолиб келишига далолат. Агар киши отга минса, мартаба ва бойликка эришади. От гўштини ейиш кишилар ичида яхши ном қозонишга ишора.

Отнинг ҳовлилар орасида чопиши, агар улар эгар ва чопарсиз бўлишса, сел ва ёмғирдир. Ким тушида бир тўда эгарланган отларни кўрса-ю, уларнинг чопарлари бўлмаса, у бир гуруҳ аёлларга далолат. Агар отни югансиз минса, унинг ҳар қандай кўринишида ҳам яхшилик йўқ.

От тезаги. У тушда улуғ кишининг мол-дунёсидир.

Ота. Тушда инсон отасини кўриши муроддир. Агар инсон тушида отасини кўриб, ўзи бирон нимага муҳтож бўлса, унинг ризқи кутилмаган томондан келади.
Ота ғалати кийимда. Тушда отангизнинг ғалати кийим кийганини кўрсангиз, ўнгда ғашингизга тегадиган ўртоғингиз билан учрашиб, суҳбатлашасиз.

Ота-онага оқ бўлиш. У тушда Аллоҳга ширк келтириш, одам ўлдириш ва бошқа гуноҳларни қилишга далолат. Фожир кишиларга оқ бўлиш ва ёмон дўстлардан ажраш Аллоҳга тақво қилиш ва Уни рози қиладиган ишларга яқин бўлишга далилдир.

Отиб юбормоқ. Тушда бирон нарсани отиб юборсангиз, ўнгда интилган нарсангизга етишасиз.

Отилиш. Ким тушида ўзининг отилганини кўрса, у ҳийла ва алдовдир.

Офис. Тушда бирон офисда бўлиб қолсангиз, ўнгингизда ишларингиз қийинлашади. Офисда ёзув столини кўриб, унда ишласангиз, меҳнатсеварлигингиз туфайли барқарор иш топасиз.
Офтобда тобланиш. Тушда офтобда тоблшшсм I лм бўлсангиз, ўнгда ташвишларингиз ортда қол1лшии ишора.

Очлик. Агар севишганлар тушларида ом м”.. л ўнгларида қувончли кунларни узс»қ ку|лдшш|) ЛI.»|> бутун мамлакатда очлик бўлсн, умриими /шж1мнмл сизга омад, бахт бр бўладн. Тутдл оч қошт (шром нарса топиб есангиз, ўигда ноқслик сиз учум «чшм томонга ўзгаради.

Ошпаз. Ошпаз – нотиқ, хусуматчи ва султон ҳамдл унинг аёнларининг хизматкорларидир. Яна у хурсандчиликка ишора. Бозор ошпази – фойдали ишларга ташаббус билан чиқиш. Алдоқчи ошпаз илм, ҳикмат ва ризққа далолатдир. Сафардаги ошпаз иккинчи манзилга кўчишдир. Уйланаётган киши тушида ошпазни кўрса яхшилик аломатидир.

Ошхона. Бу туш ҳамма учун бирон нарсани англатавермайди, аммо аёл ўз ошхонасининг озода ва саранжом эканини кўрса, ўнгида атрофдагиларнинг севимлисига айланади.

Ошхона жиҳози. Агар ошхона жиҳозлари синганини кўрсангиз, бу туш пайшанбадан жумага ўтар кечаси содир бўлса, оилавий бахтингиз тугаганидан далолат. Чоршанбадан пайшанбага ўтар кечаси ёки жумадан шанбага ўтар кечаси тушингизда ошхона жиҳози сотиб олсангиз, ўнгингизда жиддий кўнгилсизлик бўлади, аммо дўстларингиз бу кўнгилсизликдан қутулишингизда ёрдам беради.

Ошхона комбайни. Тушда ошхона комбайнингиз бузилиб қолган бўлса, ўнгда қариндош ёки дўстларингиздан бири бир ишга таваккал қўл уради.

Ош қилиш. Ким тушида ош қилса, умри узоқ бўлади.

Оқим. Ким тушида уммон ёки денгиз ўртасидаги оқимни кўрса, ўнгида тез орада фикрини исбот қила олади.

Оқиш. Оқиб чиқаётган сувни тўхтатишга уринаётган бўлсангиз, ўнгингизда кимдир сизга бирон нарсани айтишдан қочади.

Оклаш. Тушингизда уй деворларини оқлаётган бўлсангиз, ўнгингизда хонадонингизда тантана бўлади.

Оқлик. Тушда у солиҳ амал ва тақво билан бирга мол-дунёдир.

Оксоқлик. У қасд қилган ишдан ожиз бўлишдир. Ким тушида оқсаганини кўрса, илм, фиқҳ ва диндаги зиёдаликка эришади. У яна сафарга далолат қилади.

Оқ ранг. Ким юзини ҳамма нарсадан кўра оқроқ рангда кўрса, касалликдир. Тушда оқ ранг кўриш покликка ишора. Агар одамларнинг оқ ранг кийим кийганларини кўрсангиз, ўнгда уларнинг сизга нисбатан муносабатлари софдир.

Оқсичқон. Тушда оқсичқон кўрсангиз, ўнгда муҳим хабар келади. Касал одам тушида оқсичқон кўрса, аста- секинлик билан соғайишига ишора.

Оқ соч. Аёл киши сочи оқариб кетаётганини тушида кўрса, эрининг фосиқлигига ишора. Кимнинг сочи оқарса ва хотини ҳомиладор бўлса, ўғил фарзандга ишора. Баъзилар соч оқлиги йўқолган кишининг топилиши, меҳмон келишига ишора, дейишган. Нотаниш аёл сочининг оқлиги экин ёмон бўлишига далолат. Аскар сочининг оқлиги қочишини билдиради. Бемор сочидаги оқлик ўлимига далолат.

Оқсоқ қилиб кўрсатиш. Инсон тушда ўзини оқсоқ қилиб кўрсатиши неъматни яшириб, фақир ҳолда кўрсатишга далилдир. Шунингдек, аҳли аёл ёки фарзандларидан ажраш, яхшиликни инкор этиш ва ўзини фалаж ва кўрликка солиш.

Оқсувсар. Агар тушда оқсувсар жойида қимирламай турган бўлса, ўнгда ҳеч қандай иш қилмасдан, ҳеч қанақа қарор қабул қилмасдан ўтиришингиз керак. Агар оқсувсар тушга ҳафтанинг биринчи ярмида кирса,
ҳаётингизда кўнгилсиз воқеа содир бўлади, агар бундай тушни ҳафтанинг иккинчи ярмида кўрсангиз, бошлиғингиз бўлган эркакнинг сизга эътибори туфайли одамлар орасида обрўйингиз тушади.

Оққуш. Қизлар билан дўстлашувга ишора.

Оғиз. У ишнинг калити ва хотимасидир.

Оғиз боғланиши. Агар тушда оғиз қаттиқ боғланган бўлса, у ҳалок бўлади.

Оғиздан қурт келиши. Агар кимнинг оғзидан қурт келса, у хотини билан ажрашади.

Оғриқ. Агар тушингизда бутун баданингизда оғриқ туриб, нима қилишингизни билмаётган бўлсангиз, ўнгингизда сизга таъна-дашномлар отилади.

Оғушига олиш. Агар ким тушда бирон болани оғушига олса, фарзандига эга бўлади. Агар ҳайвонлар шохини оғушига олса, душман билан сулҳ қилади.

Оҳу. Тушда ўйноқлаб турган оҳуни кўрсангиз, ўнгда сизни шошириб қўядиган воқеалар кўп бўлади.

Оҳ уриш. Тушда оҳ урсангиз, ўнгда кутмаган одамингиз билан учрашасиз ёки бирон нарсадан ҳайратга тушасиз.

(Visited 3 855 times, 2 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика