Туш таъбири П

tush tabiri

Туш таъбири П

Туш таъбири Пайпоқ. Пайпоқ тушда эркак молидир.

Пайпоқ тукли бўлса. Агар эркак тушда тукли пайпоқ кийган бўлса, чиройли хотин олади.

Пайпоқ сариқ бўлса. Сариқ пайпоқ касал хотиндир.

Пайпоқ қизил бўлса. Қизил пайпоқ уятсиз хотиндир.

Пайпоқ эски бўлса. Агар эски пайпоқ кийган бўлса, хотинига туҳмат қилади.

Пайпоқ туя юнгли бўлса. Агар пайпоғи туя юнгидан бўлса, хотини ҳимматсиз бўлади.
 

Пайпоқ ёмон ҳидли бўлса. Агар ҳиди ёмон бўлса, сохта мақтов айтилади.

Пайғамбарлар. Улар башорат ёки огоҳлан- тиришдир. Бу ҳам икки қисмга бўлинади:
1) Бирор набийнинг ўз ҳолатида кўриш. Бу туш кўрган одамнинг солиҳ ва азиз бўлиши, мақоми улуғ бўлиб, унга адоват қилганлардан ғолиб бўлишидир.

2) Набийнинг ҳоли ўзгарган, юзи буришган ҳолда кўриш. Бу туш кўрувчининг аҳволи ёмонлиги, оғир мусибатда қолган бўлади, сўнг Аллоҳ ундан халос этишига далолат қилади. Ким тушида бирор пайғамбарни ўлдирганини кўрса, ўнгида аҳдни бузиб, омонатга хиёнат қилади.

Пакана от. Тушда пакана от кўрсангиз, ўнгда тер тўкиб, меҳнат қиласиз.

Палов. Тушингизда палов есангиз, ўнгингизда янги ва фойдали ишга киришишингизга ишора.

Палос. Агар сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси палос ёзаётган бўлсангиз, ўнгда фаровонликка эришасиз ёки узоқдаги одамингиз етиб келади. Тушда палосни йиғиштираётган бўлсангиз, ўнгда эрингиз қариндошлари билан жанжаллашиб қолишида сиз сабабчи бўласиз.

Палима. Агар тушда палғма дарахтини кўрсангиз, ўнгда кўнгилли дам оласиз.

Палйто. Тушда палғто кўрсангиз ёки кийсангиз, ўнгда атрофдагилардан сизга меҳр етишмас экан.

Панжасиз қўлқоп. Агар тушда панжасиз қўлқоп кийиб юрган бўлсангиз, ўнгда қариндошларингизнинг маслаҳати билан иш қилишингиз керак.

Паншаха. Тушда паншаха кўрмоқ ўнгдаги кўнгилсиз воқеаларга ишора. Аммо паншахани ғарам устида кўриш ўнгдаги бахт ва бойликдан далолат.

Парвоз. Агар тушда парвоз қилсангиз, ўнгда қувончли хабар оласиз.
Парвона. Тушда парвона кўриш заиф ва нодон эркак бўлади. Агар парвона унинг орқасидан учса, семиз хотин олади ва ундан ўғил кўради. Агар парвонани ўлдирса, унинг фарзанди вафот этади.

Парда. Тушда парда кўрсангиз, ўз фикрингизни яшириш учун ўнгда иккиюзламачилик қилар экансиз. Агар парда очиб қўйилган бўлса, сизнинг таниш ва яқинларингиздан аразлаб юришингиз тугабди. Агар парда ортидан қуёш кўринса, демак, ҳаётда ўз ўрнингизни топасиз. Парда ортидан қоронғилик кўринса, сизнинг очиқлигингизга жавобан одамларнинг тушунмаслиги қалбингизни яралайди.

Пардозланиш. Агар хоҳ жувондир, хоҳ қиздир кўзгуга қараб пардоз қилаётган бўлса, ўнгида ўзини гўлликка солиб юради ёки алдов ва ёлғоннинг қурбони бўлади.

Пари ва алвасти. Тушда пари ва алвастини кўриш ёлғон гапга йўйилади. Яна бундай туш кўрган одам кимлар биландир ғаройиб воқеаларга дуч келади. Бу ғаройиботлар хор бўлиш ва тушкунликка олиб келади.

Агар тушида пари ва алвасти ҳужум қилса, туш соҳибаси савдо иши билан шуғулланса, ишига зарар етади.

Оиласида ҳам нотинчлик бўлади. Агар қариб- чириган қари пари ва алвастилар тушга кирса, беморликка далолат, агар ёш, ўйноқилари тушга кирса, ўнгда киши ҳайратга тушади.

Парранда. Агар тушда парранда бўлиб, учиб кетса ва яна қайтса, унинг ҳожати раво бўлади. Агар келмаса, мол-дунёсининг бир қисми кетади.

Паррандалар ноласи. Паррандаларнинг тушдаги ноласи яхшиликдан дарак.

Патлар. Тушдаги патлар мол-давлат ва обрў- мансабга далолатдир.

Патир. Тушда патир кўриш умрнинг қисқалигига ишора. Баъзи муаббирлар патирни кам даромадга йўйганлар.
Пастга тушиш. Тушца тезлик билан пастга тушаётган бўлсангиз, ўнгда ўз тамойилингизда барқарор экансиз.

Пастга қараш. Кимки тушида кимнидир излаб пастга қараса, ўнгида ишига зарар етказадиган қарор қабул қилади.

Пахта. У тушда жундан паст бўлган молдир. Уни титиш гуноҳлардан покланишдир. Пахта суннатдир, пахта пояси тавозели кишидир.

Пашша. У тушда таъначи, заиф, пасткаш, мискин кишидир.

Пашшанинг оғизга кириши. Агар тушда пашша томоққа кириб кетса, фақир эркак бесамар иш билан машғул бўлади.

Пашшанинг қулоққа кириши. Агар қулоққа пашша кириб кетса, заиф одамдан унга ранжу мусибат етади.

Пашшанинг уйга кириши. Агар пашша уйга кирса, ғам-андуҳдан дарак.

Пашшанинг бурунга кириши. Пашша бурнига кирса ва чиқмаса, меҳнату ранжга дуч келади.

Пашшахона. У булутга ишорадир. Чунки у ичидагиларга соя солиб туради.

Пашша ўлдиргич. Бундай туш кўрганда ман қилинган нарсани қилманг, бу кўнгилсизлик келтиради.

Пақир. Тушда пақирни бўш кўриш зиёнга, тўла кўриш фойдага таъбир қилинади. Яна у молларни ҳийла билан чиқарувчи кишидир, дейилади.

Паҳлавон. Агар тушда паҳлавон одамнинг сизга қараб турганини кўрсангиз, ўнгда қийин кунларингизда ёнингизда бўладиган дўст орттирасиз. Агар паҳлавонга урилиб кетсангиз, ўнгда кутилмаган сафарга чиқасиз.

Печакгул. Тушда печакгул кўрсангиз, ўнгда ишга кўмилиб кетасиз.

Печ, печка. Агар у уйнинг печи бўлса, ҳовли эгаси ёки уй аҳлининг юмушларини бажарувчи хизматкорга
далолат қилади. Гоҳида у ташқи кўриниш, хазина, ҳамён, моли ва сирини сақловчи сандиқларга ишора.

Бозорнинг печи ҳакимнинг ҳовлиси, мактаб, қамоқхона ва ҳожатлар раво бўлишига далил бўлади. Баъзида у фойда ва ризққа, касалликка шифо бўлишига далолат.

Пешбанд. Агар тушингизда олдингизга пешбанд тутсангиз, ўнгингизда янги кийим киясиз, агар уни ямасангиз, оила қурасиз.

Пешона. У тушда обрў ва ишлар амалга ошиши белгиси. Агар пешонасида бирор айб бўлса, ишлари амалга ошишидаги камчиликдир.

Пешонага соч чиқса. Агар тушда пешонага соч чиқса, қарздорлик белгиси. У соч қизил ва оқ бўлса, хотини қарздор бўлади.

Пешонани газанда чақса. Агар тушда пешонани илон ёки чаён чақса, душманлар зарар етказади.

Пешонада хат бўлса. Агар тушда пешонага яшил хат ёзилган бўлса, олим фарзанд насиб этади. Агар раҳмат ояти ёзилган бўлса, унинг ўлими шаҳодатли бўлади.

Пиво. У тушда бахил кишининг қийналиб топган ризқи ё хурсандчиликни билдиришдир. Пиво касалликдир. Г оҳида ризққа далолат.

Пивочи. Уни тушда кўриш шаробхўрликни билдиради. Гоҳида у ёш болаларга мактабда чиройли одоб бермоқ ёки ўз хонасида ишлаётган ишчига далолатдир.

Пиёз. Тушда пиёз тўғраганингизни кўрсангиз, ўнгда рақибангиз сиздан ғолиб келади. Агар тушингизда пиёз есангиз, хурсанд бўласиз.

Пиёла. Пиёла тушда хизматкор бўлади. Агар пиёладаги сув тўкилса, унинг фарзанди вафот этади.

Пилик. У тежамкор аёлдир. Агар тушида пиликнинг ҳаммаси ёниб кетганини кўрса, тежамкор аёл вафот этади.
Писта. Унинг дарахтини туш кўриш сахий кишидир. У ёқимли молдир. Ким тушида писта чақса, ҳалол таом ейди. Кўк писта машаққатдир. Қуруғи хусумат ва ёмонликдир. Тузланган писта денгиз ва қуруқликдан келадиган ҳалол ризқдир. Гоҳида у ҳомиладор аёлнинг туғиши яқинлашишига далолат қилади.

Пишиб етилмаган хурмо. У тушда сувга муҳтож кишининг сув топишига далолат қилади. Қизил хурмо кўп қонга, сариқ хурмо эса сафро касаллиги кўпайишига далолатдир.

Пишириш. Тушда турли нарсалар пишириш ўнгда ризқ бўлади.

Пишган балиқ. Агар киши пишган балиқни тушда кўрса, сафарга кетади.

Пишган мол гўшти. Агар тушда сигир гўштини пишириб есангиз, қўрқувдан озод бўласиз.

Пишган қўзи гўшти. Тушда қўзичоқ гўштини пишириб есангиз, ўғил фарзандли бўласиз.

Пишган кўй гўшти. Агар тушда қўй гўштини пишириб есангиз, бойликнинг қадрига етасиз.

Пишлок. У роҳат ва молдир. Унинг ҳўли қуритилганидан яхшироқдир. Қуритилган пишлоқ сафардир. Ким тушида нонга пишлоқ қўшиб еса, фақир ёки касал бўлади. Баъзан у чиройли ва ширинсухан хотинга ҳам далолатдир. Бўйдоқлар кўрса, уйланади. Ҳомиладор бўлса, фарзанд кўради. Бойлик ва узоқ умрга ҳам таъвил қилинади. Хусумат қилаётган одам кўрса, мағлуб бўлади.

Пичоқ. Пичоқ тушда фарзанддир. Киши пичоқни ёиидан олса, хотини ўғил туғади.

Подшоҳ. Подшоҳни хуррам кўрса, унинг ишлари осон бўлади. Агар подшоҳ унга кийим берса, мансабдор бўлади, у кимнинг кўчасига кирса, уларга ғам келади. Подшоҳ ўлса-ю, дафн қилинмаса, унинг диёри хароб бўлади.
Пойабзал. Тушда пойабзалингизни бировнинг оёғида кўрсангиз, ўнгда турмуш ўртоғингиз сизга хиёнат қилар экан. Агар пойабзал танлаётган бўлсангиз, янги даромад манбаини топасиз. Агар янги, чиройли пойабзал кийсангиз, ҳурмат кўрасиз, хизмат пиллапояларидан кўтариласиз. Ўз пойабзалингизни эскирган ва йиртилган аҳволда кўрсангиз, ишларингиз орқага кетади. Тушда қўпол бошмоқ кийсангиз, ўнгда тез орада тўй бўлади. Кўп пойабзал кўриш кўп имкониятлардан далолат.

Пойабзал учун мугуз. Агар тушда пойабзални мугуз ёрдамида кияётган бўлсангиз, ўнгда биров ёрдамига эҳтиёж сезасиз.

Полиз. Тушда полиз кўрсангиз, ўнгда дўстларингиз билан вақтингизни кўнгилли ўтказасиз.

Полиз экини. У дўзах аҳлининг озиқ-овқати бўлиб, унда яхшилик йўқ. Ким тушида ундан еса, дўзах аҳлининг амалини қилади.

Помидор. Кимки тушида уни кўрса, ўнгида дўсти билан лаззатли таомлар ейди.

Попук. Тушда попук кўриш ўнгдаги қийинчиликдир.

Пора. Кимки тушида пора олаётиб хавф сезса, ўнгида бирон ахлоқсиз иш қилиб, боши балога қолади.

Портлаш. Тушда қаердадир портлаш овозини эшитсангиз, ўнгда яқин одамингиз хавф остида қолган бўлади. Агар портлаш овозидан чўчимасангиз, портлаш оқибатидаги фалокатдан омон қоласиз.

Поча. Тушда поча ейиш етимлар моли бўлади.

Поча қўйники бўлса. Агар тушда қўй почаси (оёғи) ейилса, унга неъмат тегади.

Поча сигирники бўлса. Агар тушда сигир почаси ейилса, у йил фароғатли бўлади.

Поя. Агар тушингизда поя кўрсангиз, ўнгингизда кўнгилсиз хабар олишингизга ишора.
Пул. Тушда пул айлантирсангиз ва ундан фойда кўрсангиз, ўнгда оилангиз аъзолари кўпаяди. Агар пулингизни тортиб олиб қўйишса ёки алдаб қўлга киритишса, ўнгдаги режаларингиз барбод бўлади. Пул тушда риё ва тортишув билан айтилган гапдир.

Пулфуруш. У тушда фойда қиладиган кишидир. Агар “Эй пулфуруш!” деб чақирилса, унинг олдида гувоҳи бўлса ҳам пулидан фойда кўради. Агар ёмонликни далолат қилса, зиён кўради.

Пўртана. Тушда пўртана кўрмоқ ўнгдаги ишларга тўсиқни англатади.

Пўстин. Тушда кимдир сизга қимматбаҳо пўстин совға қилса, ўнгда пул муаммосига дуч келасиз. Тушда пўстинга ўралиб олиш ёлғизликдан далолат беради. Агар пўстинингиздан жунлар суғурилиб чиқаётган бўлса, ўнгда оилангизда жанжал бўлади.

(Visited 3 333 times, 2 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика