Туш таъбири Р

tush tabiri

Туш таъбири Р

Туш таъбири Радио. Ғийбат ёки янгиликлар ёхуд миш-миш гапларга ишора.

Райҳон. Тушда райҳонни кўриш, уни ҳидлаш ғам- ташвиш ва бахтсизликнинг бартараф бўлишига далолат қилади. Марҳум тирикка райҳон берса ёки райҳон билан уни кўрса, унинг жаннатда эканига далолат. Райҳон кўриш бўйдоқ учун завжа, оилали йигит учун фарзанд ёки гўзал мақтовдир. Тушда райҳон кўриш ғам-ташвиш ва бахтсизлик бўлиши ҳам мумкин.

Рангпарлик. Тушда ўзингизни рангпар аҳволда кўрсангиз, ўнгингизда кўнгилсиз воқеалар рўй беради. Танишингизни рангпар кўрсангиз, шу одам ҳақида хунук хабар келади. Агар рақибингизни рангпар аҳволда кўрсангиз, демак, ўз қилмишингиз билан уни ночор аҳволга солиб қўйибсиз.
Рассом. У тушда сўзни қабул қилиш ёки фикр эгасига далолат қилади.

Раққос. Тушда уни кўрсангиз, мусибат келиши мумкин.

Раҳбар. Агар қиз бола тушида йўл кўрсатувчи раҳбарни кўрса, ўнгида намунали хонадонга келин бўлади, эри ҳамиша уни ҳимоя қилади.

Раҳмат айгмоқ. Агар тушда бировга раҳмат айтаёгган бўлсангиз, ўнгда кутилмаган хабар оласиз. Агар кимдир сизга раҳмат айтаётган бўлса, ўша одамдан эҳтиёт бўлинг. Тушда номаълум одам сизга миннатдорчилик билдираётган бўлса, ўнгда ишларингиз орқага кетади.

Редиска. Тушда редиска кўрсангиз, ўнгда чақирилган зиёфатга борманг, ёмон натижа билан тугайди.

Рисола. Тушингизда рисола ёзаётган бўлсангиз, ўнгингизда орқангиздан ғийбат қилишади.

Розетка. Агар тушда розетка кўрсангиз, ўнгда дўстларингиздан бири ёки уй ҳайвонлари билан кўнгилсиз ҳодиса юз беради.

Роҳиб. Ким тушида ўзининг роҳиб бўлганини кўрса, у бидъатчи кишидир.

Рўза. Сабр-тоқатнинг мустаҳкамлигини англатади.

Рўмол. Рўмол тушда аёлларнинг ҳаёсидир. Агар аёллар рўмол ўраган бўлса, бу иш хайрлидир. Яна рўмол тушда хотин (ёки эр) бўлади.

Рўмолча тутувчи. Тушдаги рўмолча тутувчи илм соҳиби ва тушларни таъбир қилувчи кишига далолат қилади.

(Visited 1 334 times, 1 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика