Туш таъбири С

tush tabiri

Туш таъбири С

Туш таъбири Сабзи. У тушда қўрқитиш ва жирканч кишидир. Ким қўлида сабзи кўрса, қийин иш устида бўлади. Сабзи уни еган ва олган киши учун ғам ва хафаликдир.

Сабр қилмоқ. Ким туншда бирон нимага сабр қилса, ўнгида улуғлик ва саломатликка эришади.
Сават. Тушда сават кўрсангиз ва унинг ичи тўла нарса бўлса, ўнгдаги фаровбнликдан далолат, агар сават ичи бўш бўлса, ўнгдаги ушалмайдиган орзулардир.

Саватча. У тушда сир сақловчи, омонатни ушлаб турувчи ва барчага яхшилик улашувчи кишидир. Шунингдек, у хазина сақловчи ходимдир.

Савганд. Агар киши тушда савганд ичса, қўрқувдан халос бўлади.

Савдо. Киши тушида савдо-сотиқ билан шуғулланса, ўнгида ишлари юришишига далолат. Тушида савдоси яхши бўлмаса, ўнгида иши юришмай, ғамгинлик кўради.

Савол. Агар тушда катталарга савол бераётган бўлсангиз, келажакда тоза виждон билан яшайсиз ва ишларингиз ҳамиша яхши бўлади.

Савол аломати. Агар кимдир сизнинг олдикгизда савол аломати қўяётган бўлса, ўнгда кимдир сизни хафа қилар экан.

Савол-жавоб. Тушингизда биров билан савол-жавоб қилаётган бўлсангиз, ўнгингизда ишларингиз яхши бўлади. Кимгадир савол берсангиз, ўнгингизда ким биландир келишмовчилик содир бўлади.

Садақа қилиш. Тушда садақа қилиш саодатдир.

Сажда қилмоқ. Тушда сажда қилиш ғалаба аломатидир. Тавба қилиш, мол-мулкка эришиш, узоқ умр, хавф-хатарлардан омон бўлиш нишонасидир. Ўзини тоғ устида Аллоҳ таолога сажда қилаётганини кўрса, кучли одам устидан ғалаба қозонади. Аллоҳдан ўзгага сажда қилаётганини кўрса, иши бароридан келмайди.

Жангда бўлса, енгилади, савдогар бўлса, касодга учрайди. Ўзини намозда қоим турганини, руку қилмасдан то вақти ўтгунча шундай турса, бўйнидаги фарз закотини адо қилмайди.

Сайлов. Ким тушида сайлов бўлаётганини кўрса, ўнгида анча қийинчиликлардан кейин муваффақиятга эришади.
Сайр қилиш. Тушда хурсандчилик билан сайр қилаётганини кўриш ўнгда касалнинг тузанишидир. Шунингдек, фақирликдан сўнг бой бўлишга, хорликдан сўнг азизликка, ишининг ривожланишига, юқори мансабга ёки чорва ҳайвонига далолатдир. Агар шу тушни кўрган одам сафар қилишга имкони бўлса, сафар билан ҳаётда йўлини топади. Баъзан қасам ичишга ҳам ишорадир.

Сакраш. Бир оёқда сакраш тушда бир жойдан бошқа жойга кўчишга далолат қилади. Агар сакраш узун бўлса, у сафар қилади. Бошқа оёғи касал бўлгани сабабли бир оёқда сакраган киши молининг ярмига мусибат етади, қолган ярми билан қийинчиликда яшайди. Ким тушида тўп устида сакрагани ва пичоқпар билан ўйнаётганини кўрса, шунга одат қилган киши учун яхшиликдир. Агар унга одат қилинмаган бўлса, қатгиқ қийинчиликка тушади.

Салла. Агар салла ўраб кийилса ёки уни бошда кўрса ва ундан бошқа нарсани эслай олмаса, унинг ҳолига қаралади. Асосан мансаб ва мартабаси кўтарилади. Салла ўз ҳаддидан ортиб кетса, унда яхшилик йўқ. Салла қора ёки сариқ бўлса, зарарли эмас. Бўйдоқ йигит кўрса, уйланади. Ҳомиладор аёл учун ўғил фарзанд кўришдир. Шунингдек, инсоннинг отаси, раҳбари ва устозига ҳам далолат қилади. Агар уни бошида айлантирса, қўлига.. олса, сафар қилади ёки дўсти сафарга чиқади.

Саломлашиш, салом бериш. Ким тушида бир кишига салом берса, ўнгда ўзи билан унинг орасида ҳеч бир адоват ва хусумат бўлмаса, салом берилган одам салом берувчи томонидан шодлик, омонлик ва хайрга эришади. Агар ўрталарида адоват бўлса, салом берувчи салом берилаётган киши устидан ғалабани қўлга киритади, унинг ёмонлигидан омон бўлади. Агар душмани салом берса, совғаси ҳам бўлса, душмани ярашишни таклиф этиб, қарзини тўлайди.

Санаш. Ким тушида беш минг сонини санаса, ўнгда душманлари устидан голиб бўлади. Ким етга ёки саккиз
сонини санаса, ғам-ғуссага тушади. Тўққиз сонини санаганини курса, қийин ишга тушади ва фосид қавмлар билан дўст бўлади. Ўн сонини санаса, ишга киришади. Бир ривоятда ўн сонини санаш ҳаж қилишга далолатдир, дейилган.

Сандиқ. Сандиқ тушда хотиндир. Агар, тушда янги сандиқ олса, ўнгда обрў топади.

Саранжомлик. Тушда саранжомликни кўриш, ўнгдаги исрофгарчиликни билдиради.

Сариёғ. У касб танлашга, кўп фойда кўриш ва фиқҳ илмига далолат қилади.

Саримсоқпиёз. Тушда у ҳаром мол ва ёмон гапдир. Яна яхшиликни ёмонликка алмашишидир. Ким тушда уни еса, унга сохта мақтов айтилади. Пиширилган ҳолда еса, фаҳшлар ва хатодан тавба қилиб, тўғри йўлга қайтади. Саримсоқ емоқ фақат касал одам учун яхшилик белгиси. Ким саримсоқни юлса, яқинларидан зарар кўради.

Сариқ касали. Ўнгдаги соғломликка ишора.

Сариқ сув касали. Тушда сариқ сув касалига чалиниш ўнгда яқин кишилар билан келишмовчиликка ишора. Бошқаларнинг бундай касалга чалинишини кўриш ёмон хабардан далолат.

Сарлавҳа. Тушда бирон нарсанинг сарлавҳасини ўқиётган бўлсангиз, ўнгда хабар оласиз.

Сарой. Тушда катта, чиройли, чароғон саройни кўриш ўнгдаги фаровонликка ишора. Одам кўп саройга кириб қолиш ўнгдаги ғийбат гаплардир.

Сартарош. У тушда камбағалларга ёрдам берадиган, бойларга зарар келтирувчи кишидир. Яна у хусумат ва ёмонлик сабабли одамлар молини тортиб олувчи миршабга далолатдир.

Сартарошхона. Тушда ўзингизни сартарошхонада кўрсангиз, ўнгда уйингиздан узоққа кетмаслигингиз керак экан.

Сафар. Бир манзилдан иккинчи манзилга кўчиш, сафар қилишга ишора.
Сафардан қайтиш. У зиммадаги вожиб ҳақни адо қилишдир.

Сафсата. Агар тушда кимдир сафсата сотаётганини кўрсангиз, ўнгда муҳаббат эҳтиросига дуч келасиз ёки сизни ҳайратга соладиган воқеа рўй беради.

Сахийлик. Сахийлик тушда бахил одам учун ҳақни таниш, яхши хулққа қайтиш ва ҳидоят топишга далолатдир. Сахийлик карамли одамдир. Сахий одам эса отга ишора бўлади.

Сачратмоқ. Тушда кимдир бировга лой ёки лойқа сув сачратганини кўриш кийими ифлос одамнинг ўнгда туҳматга қолишига йўйилади.

Саҳарлик. Тушда кимки саҳарлик қилаётган бўлса, осий учун’ тавба қилишдир. Кофирга ҳидоят ва осон йўл билан топиладиган ризқцир.

Саҳобалар ва тобеъинлар. Ким тушида уларни ёки улардан бирини тирик ҳолда кўрса, ўнгда дин ва унинг аҳли қувват топишига далолат. Яна бу туш эгасининг азиз ва шарафли бўлиши, иши ривожланишини ҳам билдиради. Тушида улардан бирига айланиб қолса, унга қийинчиликдан сўнг ғалаба қилади. Агар уларни тушида кўп маротаба кўрса, ҳаёти тўкис бўлади.

Саҳро. У тушда қийинчиликдан роҳатга ёки торлиқцан кенгликка, гуноҳдан тавбага, зиёндан фойдага, касалликдан соғайишга чиқиб, зафар топишга далолат. Ким ўзини саҳро ёки вайрона ерда кўрса, фақир бўлиб вафот этади. Саҳрода юриш манфаатсиз ишга далолат.

Севимли бўлмоқ. Тушда кимдир сизни севиб қолган бўлса, ўнгдаги бахт ёки янги танишувдан далолат.

Секин юрмоқ. У тушда олийлик, мартаба ва дунё- ю охиратдаги иқболга далолат.

Сел. Агар тушда сел қуяётганини кўрсангиз, ўнгда катта муваффақиятларни қўлга киритасиз ва соғлигингиз мустаҳкам бўлади.

Селдерей. У тушда султон томонидан берилган молдир. У ҳалол мол бўлиб, унинг ортидан мақтов келади. Гоҳида сирлар фош бўлишига далолатдир.

Семизлик. Ким тушида ўзининг тўлалигини кўрса, ўнгда мол-давлати зиёда бўлади. Тўлалиги ҳолда эгнида сариқ кийим кўрса, касал бўлади, кейин шифо топади. Тана семизлиги динида куч-қувват ва иймондир. Яна шаънининг юқорилиги, юксак мартаба ҳам дейилади.

Сепкил. Ким тушида юзига сепкил тушганини кўрса, бу унинг мол-дунё учун одамлар олдида қилган кўплаб гуноҳларига далолат қилади. Кимки тушида юзида сепкил кўрса, ўнгида ҳаёти яхши томонга ўзгаради.

Сериал. Агар тушда телевизордан сериал кўраётган бўлсангиз, ўнгда оилада жанжал бўлади, яқинларингиз билан аразлашиб қоласиз.

Сеҳргар. Тушдаги сеҳргар мафтун этувчи (сеҳрлаб қўювчи) кишига далолат. Олма билан сеҳр қилса, ўғлини мафтун этади. Агар капалак билан сеҳр қилса, хотинини мафтун қилади. Тушда сеҳргарни учратиш ўнгдаги яхши воқеа ва бахтга ишора, агар тушда уни ғазабли кўрсангиз, ўнгда ишларингизнинг ривожидан умид қилманг.

Сигир. Қора ва сариқ рангли сигир хурсандчилик, мўл-кўлчилик йилига далолат қилади. Семиз сигир ҳосилдор йилларга, ориқ сигир эса қурғоқчилик, унумсиз йилларга ишорадир. Тушда сигир гўштидан ейиш ўнгда йил мобайнида ҳалол бойлик топишни ифодалайди. Агар сигир семиз бўлса, тақводор хотиндир. Агар сигир шохдор бўлса, итоатсиз хотиндир. Соғин бўлса, фойдаси кўп хотиндир. Агар сигир сотиб олса, раҳбар бўлади.

Сигир соғиш. Тушда сигир соғсангиз ёки бировнинг соғиб турганини кўрсангиз, ўнгда сигир сут берган миқдорича фойда кўрасиз.

Сийдик (пешоб). У тушда ҳалол бўлмаган нарсага пул сарфлашдир. Тушда унинг кўпайиши ўнгда ризқнинг кўпайишидир. Сийдикни ушлаб туриш кўп ишда шошилиш ва хатога далолат қилади. Агар бавл қиладиган жойга сийса ва сийдиги кўп келса, агар фақир бўлса, кенгчиликка эришади, бой бўлса, зиёнга учрайди.

Сийдик томиши. У тушда қарздорнинг қарзини бўлиб-бўлиб тўлашига далолат қилади.

Сийрак соч. Тушда сочингиз сийраклигини кўрсангиз, ўнгда касал бўлишингизга ишора.

Симоб. Тушда симоб кўриш адоғига етмайдиган ишдир. Ким тушида бир инсонга симоб бераётганини ёки симобга эга эканини ё қўлида симоб борлигини кўрса, ўнгда берган ваъдасига вафо қилмайди. Агар уни тановул қилган бўлса, хиёнатга (ваъдага вафосизликка) дуч келади.

Сингил. Тушда синглингизни кўрсангиз, ўнгда жанжал чиқади.

Синдириш. Тушда бирон нарсани синдирсангиз, ўнгда сизга зиён етади. Агар мусиқа анжомларидан бири синса, бу хуррамликдир.

Синфхона. Агар тушда синфхона тўла ўқувчиларни кўрсангиз, ўнгда кимнингдир ёрдами билан ҳаётда ўз йўлингизни топасиз.

Сирка. У тушда барака ва узоқ умр кўриш ва мол- мулкдир. Сирка ичиш қамоқдаги киши учун ундан қутилишга далолат қилади. Агар сирка асил ҳолатда бўлса, ризқ ва баракага ишора. Гоҳида хотин, фарзанд ёки ишдаги тартибсизликка, баъзида эса тинчлик, душманларнинг йўқ бўлиши, ибодат ва дўстга далил.

Сирлашиш. Тушда сирлашиш оила қуришдир. Ким тушида аёлга сирини айтганини кўрса, ўнгда у уни никоҳига олишни мақсад қилган бўлади. Ким биронтасига сирини айтганини кўрса, никоҳга бирон белги кўрмаса, сирини ишониб айтгани унинг ноиби бўлади.
Сиртлон. Сиртлон тушда ёвуз, ҳийлакор душмандир. Урғочисининг гўштини ейиш сеҳр қилинганликка ишора. Ушбу сеҳрдан қутилиб кетишга умид бор. Агар йигит сиртлон урғочисини минса, уйланади. Оқсоқ сиртлон урғочиси сеҳргар аёл, алдоқчи, муғомбир инсонларга далолатдир.

Сирға. Агар тушда қиз қулоғида иккита сирғаси бўлса, ўнгда янада чиройли бўлади. Агар эркак киши тушида хотинининг битта қулоғида тилла сирға кўрса, иккинчиси эса тилласиз бўлса, у билан ажрашади.

Сичқон. У фосиқа аёлдир. Ёки ниқобдаги ўғри ёхуд яҳудийдир. Кўпгина сичқонлар ризққа далолатдир. Ким тушида ҳовлисида сичқон ўйнаб юрганини кўрса, ризқи кўпаяди. Ким сичқонни уйидан чиқарса, баракаси камаяди. Ким сичқонга эга бўлса, хизматкорга эга бўлади.

Сичқон ва бошқа жонзотлар уяси (ини). Тушда у бидъатга эргашиш, залолат йўлида юрган одамлар изидан юришга далолат қилади. Уя оғиздир.

Сичқон товуши. У фосиқ, ўғрилар томонидан келадиган зарардир.

Соат. Агар тушда соат чиқиллаётганини эшитсангиз, ўнгда кўнгилсиз ҳодисага дуч келасиз ёки касалга чалинасиз.

Совун. У тушда бўлажак бойликдир. Ким совун билан мато ювиб, унинг кирини кетказса, шифо топади ёки гуноҳлардан тавба қилади. Кўпинча ташвишлардан қутилишга ҳам далолат қилади.

Совунчи. Уни тушда кўриш Қуръон ва зикрга далолат қилади. Шунингдек, ташвишларнинг кетишига ҳам. Ким уни бирор ҳовлида кўрса, ўнгда шу ҳовлидан кимдир вафот этади.

Совут. У тушда душмандан сақланишга далолатдир.

Совутгич. Тушда совутгич кўрсангиз, ҳаётингизда бир одам бор, унга қанча эътиборли бўлманг, у сиз
билан совуқ муомала қилади ёки сизни назарига илмайди.

Совуққотиш. Инсон тушида совуққотса, фақирликдир. Ким сояда совқотиб, сўнг офтобда ўтирса, фақирлиги кетади. Совуқ вақтни ёзда кўрса, фойда, ризқ, кийимга далолатдир.

Совчи. Тушга совчи кирса, ўнгда қариндошларингиз билан келишмовчилик юз беради, сизга аччиқ гаплар айтишади, ғийбат қилишади. Тушда ўзингиз совчи бўлсангиз ва нотаниш қизни кимгадир унаштираёгган бўлсангиз, ўнгда бирон эркак билан танишасиз. Агар тушда ўзингизга совчи келган бўлса, ўнгда ҳаётингизни ўзгартириб юборадиган қарорга келар экансиз. Бировнинг уйига совчи билан бирга келгак бўлсангиз ва гап-сўзларнинг боришини кузатиб борсангиз, ўнгда бирон масалада ташаббусни қўлга оласиз.

Совға. У ҳалол ризқ ва алдовга ишора.

Сомон. Сомон тушда кўп бойликка эришган ва уни уйига олиб келган одам учун тўкинликдир. Сомон машаққат билан топилган бойликдир. Ким сомон кўрса, ҳалол ризққа етишади. Агар тушида сомон еса, машаққат, қаҳатчилик ёки очликка йўлиқади. Тушида сомонни ноўрин жойга қўйса, қимматчилик бўлади. Кўпинча сомон садақа молга ҳам далолат қилади.

Сомон сотувчи. Уни тушда кўриш ризққа далолатдир. Кўпинча сомон сотувчи таъвилда тикувчи бўлади.

Сон (оёқ сони). Киши тушида ўзининг сонини кўрса, яқин қариндошларига ишора. Агар тушда сонларингиз йўғонлашганини кўрсангиз, ўкгда севикли одамингиздан ажрашасиз. Эркаклар учун тушда сонларнинг йўғонлашиши ўнгдаги манфаатга ишора. Сонлар тушда озиб кетган бўлса, ўнгдаги беморликдан далолат.

Сотилиш. Ким тушида ўзининг (мол сифатида) сотилаётганини кўрса, ўнгда ҳурмат топади. Агар уни бир киши сотиб олса, унга ғам-ташвиш етади. Унинг нархи қанчалик қиммат бўлса, шунча ҳурматли бўлади. Аммо бой, касал одамлар ва пешволарга сотилиш ёмонлик белгисидир.

Сотувчи. Тушда сотувчини кўриш ўлчов ва гарозидан уриб қолиш судхўрлик қилишга далолатдир.

Соч. Тушда сочингизнинг узун ва чиройли бўлганини кўрсангиз, ўнгда қувончли хабар оласиз, садоқатли дўст ва фаровонликка эга бўласиз. Агар эркак киши шундай туш кўрса, керакли пайтда қарор қабул қилишга қўрқоқлик қилади ёки аёл киши томонидан алданаци.

Соч тарамоқ. У тушда тароқ далолат қилган нарсага ишорадир. Тараш қиз учун ёр, йигит учун сабр.

Соч ўриш. Қизлар тушда соч ўрса, турмушга чиқади.
Сочнинг қлриб ташланиши. Агар тушда сочингиз қириб ташланган бўлса, ўнгда қизлар билан камроқ гаплатииг.

Сояли йўл. Уни тушда кўриш ўнгда йўлда адашиш ва жабрдир.

Соқовлик, гунглик. У тушда бўҳтондир. Ким тушида ўзининг гунглигини кўрса, у бирор улуғ кишини ғийбат қилади.

Соқол. Эркак киши тушида соқол қўйганини кўрса, ўнгида манфаат топади, агар аёл киши тушида энгагида соқол кўрса, ўнгида турмуши оғир кечади. Агар бева аёл бўлса, ўнгида турмушга чиқади. Қиз бола учун ҳам шундай. Ҳомиладор аёл бундай туш кўрса, ўнгида ўғил туғади. Тушда соқол тарамоқ ўнгдаги чалкаш ишларнинг аниқ бўлишига ишора.

Соқол қиртишлаш. Тушда соқол қиртишлаш ўнгдаги фойдасиз ишга ишора. Агар тушда соқолингизни қиртишлаётган бўлсангиз, ўнгда мулкингиздан ажраласиз. Бундай туш оилавий жанжалга ҳам ишора.

Соқолни юлиш. Соқолни юлишлик таъбири шуки, агар бой бўлса, молини исроф қилади, камбағал бўлса, бошига ғам тушишига далолат. Шунингдек, бировдан қарз олиб, бошқа бировга қарз беришга ҳам далолатдир. Соқолни олиш обрўсининг кетишидир. Агар соқолининг бир тутамидан ортиқчасини кесаётгандек бўлса, молининг закотини адо этишига ишора. Соқолдаги оқлик виқор ва ҳайбатдир.

Соқчи, қоровул. У тушда кўриш тинчлик, саломатликка ишора. У гоҳида итга далолат қилур, чунки уй аҳлини ташқи зиён берувчилардан ҳимоя қилади.

Соқка. Тушда соққа ўйнасангиз, ўнгда оғир синовларни бошдан кечирасиз.

Спортчи. Тушда спортчини кўрсангиз, демак, ўнгда чарчайсиз.

Стол ва дастурхон. Агар жумадан шанбага ўтар кечаси дастурхон ёзаётган бўлсангиз, оилангизда “янги меҳмон” туғилади. Пайшанбадан жумага ўтар кечаси тушда столнинг оёғини синдириб қўйсангиз, ўнгда туб ўзгаришлар содир бўлади, агар шанбадан якшанбага ўтар кечаси бундай туш кўрсангиз, ишдан бўшатиласиз.

Сешанбадан чоршанбага ёки якшанбадан душанбага ўтар кечаси тушда стол ё дастурхонингизни сотаётган бўлсангиз, ўнгда янги оила қурасиз. Агар дастурхон устига бирон суюқлик тўкиб юборсангиз, бу ўнгдаги шубҳали омадга ишора, агар чоршанбадан пайшанбага ўтар кечаси бўлса, ўнгдаги имкониятингиз кўпаяди.

Стол. Агар тушда кўрган столингиз катта бўлса, йиғин бўлади ва унда сиз ҳам иштирок этасиз. Агар стол устига кўп нарсалар ташлаб қўйилган бўлса, ўнгда жанжал бўлади. Стол усти бўм-бўш бўлса, одамлар билан муомалангиз қийин кечар экан.

Стул. Тушда стул кўрсангиз, ўнгда ўзингиздан катта ёшдаги одам билан суҳбатлашасиз.

Стюардесса. Сизни кўнгилли сафар кутади.

Субҳидам. Агар тушда субҳидамча қуёш чиқаётганини кўрсангиз, ўнгда келажак ишларингиз учун режа гузишингиз мумкин, ҳамма ишларингиз жойида бўлади.

Сув. Тушда дарёнинг тиниқ сувини кўриш ўнгда омад ва қувонч келтиради. Уйингиз олдидан тиниқ сув оқаётган бўлса, ўнгингизда мартабангиз ошиб, молиявий аҳволингиз яхшиланади, мушкул аҳволда қолган одамларга ёрдам берасиз. Тиниқ сув ҳар қандай шароитда яхшиликка таъбир қилинади.

Сув билан даволаниш жойи. Агар жумадан шанбага ўтар кечаси тушда сув билан даволанадиган жойга йўлланма олсангиз, ўнгда нотаниш зркакдан кўнгилсиз таклиф тушади. Сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси тушда сув билан даволанадиган жойда даволанаётган бўлсангиз, ўнгда кўнгилсиз учрашувдан қутулиб қоласиз. Пайшанбадан жумага ўтар кечасидаги тушда сув билан даволанадиган жойнинг доктори бўлиб қолсангиз, ўнгда қариндошларингиздан хушхабар келади.

Сув иссиқ бўлса. Агар ким тушда иссиқ сув ичаётганини кўрса, бемор бўлади.

Сув лойқа бўлса. Агар тушда ичган суви лойқа сув бўлса, хасислик қиласиз.

Сув мусаффо бўлса. Агар ким тушда одамларга мусаффо сув улашса, унга одамларнинг фойдаси тегади ва хароб жойни обод қилади. Агар уйида мусаффо сувни кўрса, уйига хайру барака киради.

Сув тоза бўлса. Агар тушда тоза сув кимнинг устига тўкилиб кетса, хайру манфаатдан дарак.Тушда тоза сув ичса, умри узоқ бўлади.

Сув тиниқ бўлса. Агар тушида тиниқ сувда сузаётган бўлса ва у сувнинг усти ёпиқ бўлса, иймони мустаҳкам бўлади.

Сув шўр бўлса. Тушда шўр сув ичса, умри қисқа бўлади.

Сувнинг кўпайиши. Агар тушда дарё, денгиз сувларининг кўпайиб тошаётганини кўрсангиз, ўнгда сизга омад кулиб боқади.

Сувнинг пасайиб кетиши. Агар тушда сой, ариқ ва денгизу дарёлардаги сув пасайиб кетса, ўнгда омад сиздан юз ўгиради.

Сув омбори. Агар ким тушида сув омбори қурса, у молу дунё тўплайди. Баъзан бундай туш кўрган одам диёнатсиз аёлга уйланади.

Суварак. Тушда у заиф душманга далолатдир.

Сувилон. Агар тушда сувилон кулча бўлиб олган бўлса, ўнгда хавф-хатар содир бўлади. У сиз томонга

Сумка. Гушда сумка кўрсангиз, бу сизнинг бплимингиз йикиндиси рамзидир. Агар аёлларнинг сумкачасини кўрсангиз, у ҳолда сиз тенгдошларингиз билаи муомалада ожизлигингизни ҳис қилар экансиз. Агар жуда катта сумка к}фсангиз, унда ўзингизнинг ақлий қобилиятингизга юқори баҳо берар экансиз. Агар кўгарган сумкангиз оғир бўлиб, уни кўтаришингиз қийин бўлса, ақлий қобилиятингизга ишониб, ҳаммага юқоридан қарайсиз ва натижада дўстларсиз қоласиз.

Сунра. Супрани тушда кўриш хотиндан дарак. Агар гушида биров унга супра берса, бир аёл унинг дўсти бўлади.

Супурги. Супурги тушда ходим ва хизматкор бўлади. Агар супурги билан супурса, моли кетади.

Супурмоқ. У тушда ишлари кир касб аҳли бўлган кишилар учун яхши далил. Ким бошқанинг уйини супурса, унинг бойлигига эришади. У бойлар учун фақирлик. 1’ушда супуриб, ахлатни ҳокандозга олиш ўнгда уйни гартибга солишга ишора. Ким ҳовлисини супурганини кўрса, бой бўлса, унга камбағалликнинг хавфи бўлади. Яна айтилганки, супуришлик ўлим билан тугайдиган касаллик ёки мол-мулкидан ажрашга далолат қилади.

Сунургичи. Супурги қилувчи ва уни сотувчи кишини тушда кўриш аҳли байтининг молидан еб, уни ноқис қилувчи кишига далолатдир. Чунки у с упурги ўрнидадир. Супургичи касалдан шифо топиш на суннатга иқтидо қилишга ҳам ишора.

Сут. У султон томонидан келган ҳалол молдир. Ким ҳайвон сутига инсон сутини қўшса, бу ҳол қийинчилик кўриши ва маҳбусликка далолат қилади.

Сут соғиш. Тушда сут соғаётганини кўриш бойлик орттиришга ишора. Агар тушида сут ичида юрганини кўрса, машаққат ва хафачиликни билдиради.

Сухандон (диктор). Тушда телевидение ёки радио сухандонини кўрсангиз, нуфузли одамдан муҳим хабар эшитасиз.

Суяк. Ким ўзини суяк ҳолида кўрса, ҳатто унинг жуссаси одамларнинг ҳайъатидан қаттиқроқ бўлиб қолса, бу унинг ўлимига далолат қилади.

Суяк илиги. У кишининг йиғилган моли ва ҳовлидир. Гоҳида илик мол, фарзанд ва фарзанднинг фарзандига далолат қилади. Ким суяклари бақувват ва соғлиги яхши бўлса, бу унинг уйқуси меъёрдалигига далолат қилади.

Суҳбат. Тушда ким биландир таом устида суҳбатлашсангиз, ўнгда қорнингиз оғрийди. Агар акангиз ёки укангиз билан суҳбатлашганингизни кўрсангиз, оилавий низолар бўлиб ўтади. Тушда нуфузли одам билан суҳбатлашиш манфаат ва обрўга далолат. Агар тушда ўғлингиз билан суҳбатлашаётган бўлсангиз, зиёнга йўйилади.

Сўгал. Тушда юзингизда кўп сўгал кўрсангиз, ўнгда бойлик ва обрў орттирасиз. Агар сўгаллар сизни безовта қилаётган ва ҳуснингиз бузилишидан хижолат тортаётган бўлсангиз, ўнгда сизни шарманда қилишади. Бошқаларнинг юзида сўгал кўрсангиз, ўнгда сиз учун хавф бор.

Сўз. Агар киши тушда араб тилида гаплашса, унга мансаб тегади. Агар рим тилида гаплашса, унга ғам- андуҳ етади.

 Сўкиниш. Тушда кимнидир сўкаётган бўлсангиз, ўнгда жанжал орасида қолишингиз мумкин.

Сўрмоқ (эммоқ). У бойликни қўлга киритишдир.

Сўфитўрғай. Агар тушда сўфитўрғай кўрсангиз, ўнгда эски муаммоларни ҳал қилиш учун янги ечим топасиз. Эҳтимол, фотиҳангиз бузилиш арафасида, аммо тушда сўфитўрғай сайраса, албатта, тўй бўлади. Чоршанбадан пайшанбага ўтар кечаси тушда сўфитўрғай кўрсангиз, ўнгда эрингизга ён беринг, турмушингиз яхшиланиб кетади.

(Visited 10 728 times, 2 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика