Туш таъбири Б

tush tabiri TUSHDA

Туш таъбири Б

Туш таъбири Бабр. Бабр шернинг душмани бўлиб, уни тушда кўриш бақувват душмандан ишора. Бабрнинг пўсти, суяги ва сочи молу дунё бўлади.

Бадан. Семиз ва кучли бадан дину иймоннинг қувватидир. Ким баданини илон жасадига ўхшаган ҳолда кўрса, беркитган адовати ошкор бўлади. Кимнинг жасади темир ёки сополдан бўлиб қолса, вафот этади. Агар танасида зарарсиз зиёдаликни кўрса, кўп фойда топади.

Бадбашара. Тушингизда сизни бадбашара қилиб қўйишганини кўрсангиз ва бундан қўрқиб кетсангиз, ўнгингизда яқин одамингиз билан муносабатларингиз тушунарсиз ва умиддарингиз пуч бўлиши мумкин. Агар қиз болага тушида бадбашара одам совчи қўйса, ўнгида унинг қаллиғи хўп чиройли йигит бўлиб, кўрган одам ҳавас қилади.

Байроқ. У тушда машҳур иш қилишдан далолат.

Баландлик. Тушда баландликка чиқиш ўнгдаги мақомнинг мустаҳкамлигига ишора.

Баланд кулиш. Агар киши тушда баланд кулса, ўнгда унинг ғами кўп бўлади.

Балиқ. Тушда кўрилган балиқлар кўп бўлса, мол- давлатдир. Ким дарёда кўп балиқлар тўпланиб турганини, ўзи хоҳлаганидек тортиб олаётгани ёки тановул қилаётганини кўрса, олган балиқлари миқдорича кўп мол-давлатга эга бўлади.

Балиқчи, балиқ сотувчи. Тушда қовурилган балиқ сотувчисини кўриш хусумат, ғам-қайғу, машаққатдан сўнг енгилликка далолат. Тирик балиқ сотувчисини кўриш ҳалол мол, илмдан далолат. Яна ҳийлакорлик, сирларнинг ошкор бўлишига ишора.

Бало-мусибат. У ёмон ҳолатдан кейинги хотиржамлик ва хурсандчиликка далолат қилади.

Балчиқли лой. Кимки тушида балчиқли лойдан юрса, унга келадиган ғам-ташвиш, машаққатларга ишора. Агар бемор балчиқли лойни кўрса, касали узоқ давом этади. У балчиқли лойдан чиқса, касалдан ҳам қутилади.

Балғам. У бойликдир. Касал одам балғам қайт қилса, шодлик ва шифога эришади. Ким балғам тупурса, қийинчилик вақтида пулидан инфоқ қилади.

Бамбук. Тушингизда бамбук дарахтини кўрсангиз, ўнгингизда қийинчилик ва муаммоларга дуч келасиз. Унинг шохини синдирсангиз муаммоларни ҳал қиласиз. Агар унинг шохидан ҳасса ясаб олсангиз, барча қийинчиликлар ортда қолади.

Банан. Тушда кўрилган банан сақланган молга, холи бор болага, қамоқдаги инсонга, ўтмиш хабарлари
ёзилган ёки илм жамланган китобларга ишора. Шунингдек, у кийимга, улфатлар ёки муҳаббатга ҳам ишорадир. Банан пўчоғини кўрсангиз, пулларингиздан умидингизни узишингиз мумкин.

Банк. Агар тушингизда банкка пул қўйсангиз, ўнгингизда даромад йўқотишга ишора. Банкдан пул олаётган бўлсангиз, манфаат кўрасиз. Тушда банк дафтарчасини кўриш умидсизлик ва алдов рамзидир.
Баранг (картошка). Аёл киши тушида баранг еса, маоши ошади ёки мартабаси кўтарилади. Баранг экаётган бўлса ҳам уни хизмат пиллапояларидан юқорига кўтаришади.

Бармоқлар. У инсоннинг иш ва ҳунарларидан иборат дунёсига далолат. Унинг кесилиши, қуриб яроқсиз бўлиб қолиши оиласига фойдали хизмат қилолмасликдан далолат, шунингдек, ишида касодга учраши ёки уйдаги ҳайвони ўлиши ҳам мумкин.

Бармоқлари билан юлмоқ. Агар тушда бармоқлари билан кимнидир гўштини юлиб олса, таъма қилган нарсасига эришади. Агар думбасини юлиб олса, унга хиёнат қилади.

Бармоқларни бир-бирига кириштириш. У тушда шерикчилик ёки никоҳ йўли билан қариндошлик муносабатларига киришиш, алоқалар ўрнатишга далолат. Ким тушида бармоқпарини киршптирганини кўрса, бу яқинлари томонидан келадиган машаққатни ҳам ифодалайди. Яна мақсаддарнинг уйғунлигига ҳам ишора.

Бармоқларни хина билан бўяш. Бу кўп тасбеҳ айтишга далолатдир. Аёл кишининг бармоқлари хина билан бўялиши унга эри эҳсон қилишини билдиради. Агар икки қўли хина билан нақш қилинганини кўрса, унга хорлик етади.

Агар аёл қўлидаги бўёғи бўлғаниб кетганини кўрса, унинг фарзандларига мусибат етади.
Барги кичкина оқ гулли ўсимлик. У кишининг хотин томондан бўлган қариндошлари бўлиб, ким тушида уни топиб олса, хотинининг баъзи қариндошларини ўзига дўст тутади.

Барра булутлар. Бу туш ҳаётдаги муаммоларга ишора. Ҳаётингиздаги муаммолар жуда жиддий эмас экан.

Бахиллик. Бу бедаво касалликка далолат қилади. Кўпинча у нифоқ ва дўзахга яқинлаштирадиган ёмон амалдир. Зўрланиб инфоқ қилиш ўлими яқинлигига ишора.

Бахмал. Тушда бахмал кўриш таъбири ёлғон хабардир. Эски бахмал бирон нарсадан ҳафсалангиз пир бўлишидир. Агар бахмал сотсангиз, ўнгингизда манфаат ва қувончга ишора. Аёл киши бахмалдан кўйлак кийган бўлса, ўнгида уни бахтиёр турмуш кутади.

Башара (юз). Кимнинг юзи қорайса ва оқ кийим кийиб олган бўлса, қиз фарзандли бўлади.

Бақлажон. Мавсуми бўлмаган пайтда уни тушда кўриш машаққатли ризққа далолат.

Бақириш. Тушда бақириб, овозингиздан ўзингиз уйғониб кетсангиз, ўнгингизда, албатта, докторга учрашишингиз керак. Асабларингиз жойида бўлмаслиги мумкин.

Баҳор. Тушда эрта баҳорни кўриш ишлардаги ривождан далолат.

Баҳс. Тушда кўпчилик орасида бўлаётган баҳсда иштирок этсангиз, ўнгингизда қариндошларингиз билан келишмовчилик бўлади.

Бева. Тушингизда бева бўлиб қолсангиз, демак, ҳаётда кундошингиз бор. Эркак киши тушида бевага уйланса, ўнгида мерос олишига ишора. Агар бўйдоқ тушида бевага уйланса, ўнгида маҳбубаси уни ташлаб кетади.

Бегемот. Агар тушингизда бегемот кўрсангиз, ўнгингизда нуфузли одам билан танишишингизга ишора. Бегемот сизга ҳужум қилса, ўнгингизда мансабдор одамнинг ғазабидан эҳтиёт бўлинг.
Бедана. Бедана тушга кирса, Аллоҳ таолодан етадиган ҳалол ризқдир. Яна айтадиларки, бедана – иккиюзламачи кишига учрашиш, мансабдан тушуш ва турмуш етишмовчилигига далолат.

Бедорлик. Тушингизда бир нарсадан хавотир бўлиб бедор бўлсангиз, ўнгингизда умидларингиз ўзингиз истагандек рўёбга чиқмайди, сизни ҳамиша безовталик ва қўрқув қийнайди.

Без, ёғли ўсимта. Ким тушида танасида без (ёғли ўсимта) кўрса, мол-давлатга эришади.

Бекорчилик. Тушда бекор юрганни кўриш ўнгдаги омадсизлик ва умидларнинг пучлигига ишора. Агар аёл киши тушида бекор ўтирганини кўрса, ўнгида енгилтаклши ва аҳмоқона ишлари учун оиласи бузилади. Бошқаларнинг бекорчилигини тушда кўрмоқ ўзгалар омадсизлиги ҳақидаги хабарни эшитишга ишора бўлади.

Белбоғ. Уни тушда кўриш ҳаётда эпли аёл ёки фарзанд кўришга далолатдир. У хизмат эгалари учун хизмат, бошқалар учун зийнат ва қийматига қараб мол- дунёдир.

Бел. Агар бир киши бели букилганини кўрса, унга офат, ҳалокат етади. Дўст белини кўриш ундан юз ўгириш ва ажралишдир. Дўшман белини кўриш унинг ёмонлигидан ўзини асрашдир. Кампирнинг белини кўриш ишнинг орқага кетиши ва завол топишидир. Ёш қизнинг белини кўриш – мақсадга эришишнинг озгина кечикиши. Урта ёшлардаги аёлнинг белини кўриш қийин ишни талаб қилишга далолат қилади. Белнинг синиши қўрқинч ёки маҳзунликдир.

Бел оғриши. У дўстнинг вафотига далолат қилади. Бел дўст, ота-она каби суянадиган инсонларга ишора. Агар тушида оғриқ сабабли бели букилиб қолса, қувватсизлик ва фақирликка учрайди.

Беланчак. Аёл киши учун маҳбуби билан бўладиган кўнгилсиз ҳодисадан далолат.
Белгилар. Либосдаги белги ҳаж ёки ғарб томонга сафар қилмоқдир. Хотинлар учун азизлик ва хурсандчиликнинг зиёда бўлиши. Ким нақшли либосни кўрса, раҳбар бўлади. Кимга тушида нақшли либос берилса, бойликка эришади.

Бемор болалар. Тушингизда бемор болаларни кўрсангиз, ўнгингизда дўстларингиз муваффақияти сизни қувонтиради.

Беморлик. Тушда мазангиз қочган бўлса, ўнгда соғлигингизга эътибор беринг. Шунингдек, бу туш ўнгдаги кўнгилсиз гапларга ҳам ишора. Агар қочоқлар ва жиноятчилар бундай туш кўрса, жазодан қутулиб қолишлари мумкин. Бўйдоқлар бундай туш кўрса, ўнгларида никоҳлари бахтсизлик билан тугайди. Кексаларга бу туш ўнгдаги ёрдамни англатади. Қиз бола тушида тузалмас касал бўлса, ўнгида турмушидан кўнгли тўлмайди.

Бечоралик. Тушингизда бечораликни бошингиздан кечирсангиз, ўнгингизда сизга омад кулиб боқади.

Беҳи. Агар тушда беҳи еяётган бўлсангиз, ўнгда кучингиз етмайдиган ишга уринасиз. Беҳи касалликдир. Касал одам тушида беҳи еса, тузалади. Агар соғ инсон еса, ҳидоят топади. Агар тижоратчи бўлса, фойда кўради. Беҳи катта сафарга ҳам ишора.

Биёбон. Биёбон тушда қисмат бўлади. Агар биёбонда бир ўзи бўлса ҳам, одамлар билан бўлса ҳам, мол ва неъматга эришади.

Бизнесмен. Тушда бизнесменни кўрсангиз, ўнгда эҳтиёт бўлинг, бирон нарсангиз ёки бировнинг пулини йўқотиб қўйишингиз мумкин.

Билак. Тушда билак кўриш фарзанд ёки дўст орттиришга ишора.

Билакузук. Тушида эркак киши қўлида билакузук кўрса, бунинг таъбири етишмовчилик. Агар билакузук тилла ёки кумуш бўлса, у хайрли ишларга бел боғлайди. Яна билакузук ўғил фарзандцан далолат. Аёл киши учун билакузук шод-хуррамлик белгиси. Агар тушда таққан билакузугингиз синса, турмушингиз узоқ чузилмайди.

Биллур. Уни тушда кўриш аёлларга далолат қилади. Ким биллур идишга эга бўлса, нафис аёлга уйланади.

Билиярд. Тушда билиярд кўрсангиз ва унинг соққаларини уриб шақиллатсангиз, ўнгдаги жанжалга ишора.

Бинафша. У тушда билимли, чиройли аёлга учрашга ишора. Яна сабри оз хотинга, умри қисқа фарзанд ёки касалликка далил. Агар бинафшани атиргул билан бирга кўрса, улфатчилик ва муҳаббатга далолат.

Бино. Ким пойдеворни ҳам ўзи ковлаб, бинони ҳам ўзи битказса, ўнгида яхши илм, касб-ҳунар истайди ва тезда бунга етишади. Агар ганч аралаш лойдан бино қурса, зийнатланиш ва кўз-кўз қилишдир. Лойдан қурса, ҳалоллик ва касбдир. Нақшинкор бўлса, раҳбар бўлади ёки илмга далолат қилади. Агар албастер ва сурати бор пишган ғиштдан қурса, ўнгида ботил ншларга киришади.

Бирга (овқат) емоқ. Тушда марҳум билан овқатланиш – қарз, йўқолган киши билан овқатланиш – у томондан келадиган хабар, жин ва шайтонлар билан бирга овқатланиш, бирга ётиш – ёмон кишиларга қарши чиқиш.

Биржа. Тушда биржада бўлиш ўнгдаги хавфдан далолат. Бирон ишга таваккал аралашишдан эҳтиёт бўлинг.

Бир кўзли одам. Агар тушда тоғда югуриб юрган бир кўзли одамни кўрсангиз, орзуларингиз ушалади. Агар бир кўзли одам майсалар устидан югуриб кетаётган бўлса, уни тутиб олишга ишончингиз комил бўлса, ўнгда орзуларингиз амалга ошади. Бир кўзли одам вафот этса, ўнгда умидларингиз пучга чиқади.
Биродарлар. Агар тушда биродарларингиздан бирини кўрсангиз, ўнгда ундан ёки яқин қариндошингиздан хабар келади. Агар биродарингиз билан ажрашсангиз, ўнгда сизни кутилмаган омад кутади. Уни йўқотиб қўйсангиз, ҳаётингизни ўзгартириб юборадиган ҳодисалар рўй беради. Биродарларингизни соғлом ва бахтиёр кўрсангиз, ўнгингиздаги қувончга ишора.
Бирор нарсани йиртиш. Унинг таъбири айрилиш.

Бит. Ким тушида танаси ёки бирор аъзосида бит ё қуртни кўрса, улар жуда кўп бўлса, бу одам кўп мол- мулкка эришади. Яъни, бойишга ишора.
Битмоқ (яра ҳақида). Ким тушида танасида яра кўрса, у мол-дунёга эришади.
Бичицчи. Кимки тушида бичиқчини иш устида кўрса, бу туш янги режа ва янги умидга ишора.

Бобо. Тушингизда агар бобонгиз билан бир дастурхонда ўтирган бўлсангиз, умрингиз узоқ бўлар экан. Бобонгиз сизга қандайдир совға берса, ўнгингизда қариндошингиздан сизга мерос тегади.

Бозор. Агар тушда бозорни узоқдан кўрсангиз, ўнгда сизни безовта қиладиган хабар оласиз. Агар бозор ўртасида кетаётган бўлсангиз, ўнгда одамлар сизни гап- сўз қилаётган экан. Бозор тиқилинч бўлса, янги одамлар билан танишасиз, ташвишларингиз ҳам кўпаяди. Бозорда нарса сотиш ишларнинг ривожланишидан далолат.

Бодом. Бодом тушда илм ва шифодир. Агар бодом пўсти билан бўлса ёки бирор киши унга берса, хасис эркакдан бирор нарса олади.

Бодринг. У тушда ғам-ташвишдир. Ким тушида уни еса, ўзига қийин ишга ҳаракат қилади, хусусан, сариқ бодринг бўлса. Бодринг баъзан ризқ, баъзан касаллик. Агар киши бодрингни турган ҳолда кўрса, унинг иши юришмайди. Бодринг пичоқ билан кесилса, бемор учун яхшилик.
Ной. Лгар тушда ўзингизни бой кўрсангиз, ўнгда оғир касадликка чалинасиз. Камбағал тушида ўзининг бойиб кетганини кўрса, ўнгида хорлик кўради. Агар тушда танишларингизни бой кўрсангиз, ўнгда улар сиэни қийин пайтларда ташлаб қўймас .экан.

Бойўғли. У ҳайбатли, ўта шавкатли ўғри инсондир. У тушда инсонларни қўрқитувчи қудратли подшоҳдир. У қўрқув ва хавфни кетказишга далолат қилади.

Бойўғли ноласи. Бойўғли тушда нола қилса, ғам ва мусибат хабари эшитасиз.

Бойқуш. Тушда бойқушнинг дарахт шохида бошини осилтириб ўтирганини кўрсангиз, ўнгда яқин одамингизнинг доно маслаҳатидан далолат. Бойқуш шохдан учса, яқинларингиздан бири қийин ҳолатда қолган, сизнинг ёрдамингизга муҳтож. Агар бойқуш сичқон тутиб олса, ўнгда сирингиз ошкор бўлади.

Бокс. Тушда бокс мусобақасини кўрсангиз, ўнгда ҳайратга соладиган хабар эшитасиз.

Бола. Тушда бола ғам ва қийинчиликка ишора. Агар у йиқилиб тушса, ишларингиз юришмай қолади. Бола йиғлаётган бўлса, дўстларингиз томонидан алданасиз. Ўйнаб юрган болаларни кўриш ўнгдаги қувонч, оилавий хотиржамлик ва яхши хабардан далолат.

Болахона. У тушда хотиржам бўлишга далолат қилади. Агар туш кўрган киши бўйдоқ бўлса, уйланади. Агар уйланган бўлса, фарзанд кўради. Ким уни узоқдан кўрса, у мартаба, раҳбарлик ва хурсандчиликдир. У номаълум болахонага кўтарилса, агар хавфда бўлса, тинч бўлади, касал бўлса, вафот этади.

Болта. Уни тушда кўриш ризққа далолатдир. Агар кўрган кишининг бошида касали бўлса, тузалади ёки бўйнидан қон олдиришга эҳтиёж сезади. Чунки болта бўйиндаги суякдир. Болта яна ўғил фарзанддир. Гоҳида болта зарардан далолатдир.
Болға. Тушингизда болға кўрсангиз, ўнгингизда содиқ дўст орттирасиз ёки қувонасиз, болға билан мих қоқсангиз, хушхабар эшитасиз.

Ботинка. Тушда ботинка кўриш йўлга ишора. Агар ботинкангиз пишиқ янги, тоза бўлса, саёҳат кўнгилли ўтади. Ботинкангиз эски ва йиртилган бўлса, саёҳат давомида кўнгилсиз воқеалар содир бўлади. Агар ботинкангиз ифлос, лой бўлса, ўнгингизда гушкунликка тушасиз.

Ботқоклик. Тушда ботқоқлик ўнгдаги кўпгина муаммолар, хафалик ва бойлик йўқотишга ишора.

Бош. Кимки тушида бошининг катта бўлиб қолганини кўрса, ўнгида мартабаси ошади ёки бойликка эга бўлади. Агар бировнинг каттакон бошини кўрса, уни бирон ишга алдаб, жалб қилади, бу ишдан чув тушиши мумкин. Агар кичкина бош кўрса, ўнгда ҳақорат эшитиш ва хорликка ишора. Ким боши қўйга айланиб қолганини кўрса, унга ўша йили яхшиликлар келади.

Бош айланиши. Тушдаги бош айланиш ўнгдаги мунофиқ дўстлар ва ёлғон ваъдаларга йўйилади.

Бош кмйим. Агар аёл киши бошига чиройли рўмол ўраган бўлса, ўнгида кўп муаммолар пайдо бўлади. Рўмолини тушида йўқотган бўлса, ўнгида обрўси тушиши мумкин.

Бошни олиш. Бошни олиш намозни тарк қилиш ва диндан қайтишга далолат. Кимки ўзининг бўйни олинганини кўрса, қул бўлса, озод қилинади, ғам- ташвиши бўлса, ундан халос бўлади, қарзи бўлса, ундан қутилади.

Бошқанинг молига ёмон қараш. У тушда уйланишни хоҳлаган киши учун фосид никоҳга ёки асли рибо бўлган ҳаром молга далолат қилади.

Бошқотирма. Агар тушда бошқотирма тузиб ўтирган бўлсангиз, ўнгда воқеликни билишга интилишингиз беҳуда.
Боғ-бўстон. У хотинга далолат. Боғ дарахтлари хотиннинг қавму қариндошлари, боласи ва молидир. Баъзан жаннат ва унинг неъматларига ишора. Шунингдек, боғ бозорга, тўйхонага, унинг дарахтлари эса тўйхона дастурхонига, меваси таомларига йўйилади.

Боғбон. У тушда инсонларни аёлларга ва уларни яхши кўришга чақирадиган кишидир. Шунингдек, тушда уни кўриш мадраса, жомеъ масжидлари, хурсандчилик, ризққа далолат.

Буви. Ҳаёт бўлган бувингизни тушда кўрсангиз, ундан хабар оласиз. Ўнгда яна бир иш қилиб, ҳақингизни ололмаётган бўлсангиз, ўша ҳақ қўлингизга тегади. Агар бувингизни ёнгинангизда кўрсангиз, ўйлаб қўйган режаларингиз амалга ошади. Агар тасодифан кўчада учратиб қолсангиз, ўнгда кўп мушкулликларга дуч келиб, бировларнинг ёрдами ва маслаҳатига муҳтож бўлиб қоласиз.

Бузиш. Тушингизда эшигингизни кимдир бузаётган бўлса, ўнгингиздаги хира одамга ишора.

Бузоқ. Тушда агар сигир туғса ёки бузоқ унга ҳадяга берилган бўлса, у учун ўғил фарзанд бўлади. Бузоқ яхшиликни қабул қилувчи фарзанддир. Гоҳида ғам- ғуссадан далолат қилади.

Букри. Тушда букри одамни ёки туш соҳибининг ўзи букри бўлганини кўриш ўнгдаги бойликка ишора.

Булбул. У тушда бой киши ёки бой аёлга далолатдир. Яна у қори ёки хушовоз кишидир, сўзи ширин, латофатли аёл. Ҳоким қафасида хушовоз булбулни кўрса, вазири яхши маслаҳатли, чиройли тадбирли бўлади.

Булоқ. У тушда яхшилик, барака ва тинчликка эришиш. Ким ҳовлисида булоқ отилиб турганини туш кўрса-ю, ўзи соф, иффатли бўлмаса, мусибат етади ва унга уй аҳли йиғлашади. Ким тушида булоқ сувидан таҳорат олганини кўрса, яхшиликдир. Бунда сувнинг тоза, лойқа, иссиқ, совуқ эканининг фарқи йўқ бўлиб, намозга таҳорат қилиш учун жоиз даражада пок бўлса, кифоя.

Булут. Тушдаги булут Исломга далолат. Инсоният ҳаёти бўлмиш сувни кўтариб юргани учун Аллоҳнинг раҳмати белгисидир. У яна илм, фиқҳ, ҳикмат ва баёнга далолат қилади. Шунингдек, дўстлар ва қўшниларга ҳам ишора.

Бурга. Тушда бургани тутиш кўнгилсиз воқеаларга ишора. Кимни бурга чақса, мол-дунёга етишади. Кимки бургани қидираётган бўлса, ўнгида хотиржам бўлмайди.

Бургут. У тушда салтанат эгаси бўлмиш ҳайбатли, қаттиққўл кишидир. Агар у ҳовлисининг саҳнига тушса, ўлим фариштасидир. Ким тушида бургутга эришса, агар унга итоат қилса, қувватли подшоҳга дуч келади. Бургут боласи ҳокимлар билан бирга юрадиган шижоатли фарзандга ишора.

Бурж. Кимки тушида бурж (юлдузлар туркуми)ни кўрса, уйига дўстлари ва танишлари кутилмаганда кириб келишади. Келадиган меҳмонлар тушингизда кўрган буржингиздаги юлдузлар сонича бўлиши мумкин.

Бурун. У кишининг яқин қариндошидир. Ким тушида ўзини бурунсиз ҳолда кўрса, демак, унинг қариндоши йўқ. Агар туш кўрган хотин ҳомиладор бўлса, фарзанд кўради. Яна бурун мол, ота, бола, ака, эр, шерик ёки иш юритувчига ишора. Унинг қора ё катта бўлиши хорликка далолат қилади.
Бурун суви. У тушда фарзанддир. Ким тушида қўли билан ерга бурун қоқса, унинг хотини қиз фарзанд туғади. Агар қўли билан аёлига қараб бурун қоқса, аёлининг ҳомиласи ўғил бўлиб, у тушиб қолади. Агар аёл эрига қараб бурнини қоқса, аёли ўғил туғади.
Бурун қонаши. У агар оқувчи бўлса, ҳаром молдир.

Бурунга дори томизмоқ. Тушдаги бу ҳолат фарзанд, она ёки инсоннинг раҳбарига кўнишига далолат. Ким тушида бурунга дори томизаётганини кўрса, даво топгунига қадар ғазабга учраши мумкин.

Бурундуқ (ола каламуш). Тушда бурундуқ кўрсангиз, ўнгда сабр-тоқат қилишингиз керак, ҳаётингизда оғир кунлар бошланиши мумкин.

Бутазор. Тушда бутазордан чиқолмаётган бўлсангиз, ўнгда душманларингиз сизни оёқдан чалиш учун бутун кучини сарф қилади. Фақат сабр-қаноат билан уларнинг макридан қутулиб қоласиз. Агар тушингизда бутазордан чиқиб кетган бўлсангиз, ўнгингизда дўст ва яқинларингиз тез орада ёрдамга етиб келади.

Буқа. Тушда буқа кўрсангиз, ўнгдаги фойдага ишора. Агар буқа сизни сузса, ўнгингизда кўнгилсиз воқеалар бўлади.

Буғ. Қишда оғиздан чиқадиган буғни ёз фаслида туш кўрса, бу ички касаллик ва яширин сирларнинг ошкор бўлишидан далолат. Тушни кўрган одам тўғри йўлдан адашади. Баъзан бу ёлғон ва бефойда гапдан далолатдир.

Буғдой. Агар тушда буғдой еса, далилдирки, диндор бўлади. Агар буғдойни пишириб еса, ғам-ғуссага учрайди.

Буғдой бошоғи. Буғдой бошоғини ўсиб турган ҳолда кўрсангиз, унинг саноғини билсангиз, таъвили бошоқлар миқдорича йиллардир. Агар уни қўлда жамланган ҳолда ёки қопда кўрсангиз, оз-кўплигига қараб бойликка эришасиз.

Буғдой уни. У тушда ризқдир. Бўйдоқ учун рафиқа.

Буғу. Тушда шохлари бурама бўлиб кетган буғуни кўрсангиз, яқин орада орзуларингиз амалга ошар экан. Яна буғу мартабага ҳам йўйилади.
Бўёқчи. У махфий ишларни қилувчи мунофиқ кишидан эҳтиёт бўлишга чақиради.

 

Бўйинбоғ. У мутеликка ишора. Тушингизда бўйинбоғ боғлаётган бўлсангиз, ўнгингизда бемор бўласиз. Агар уни ечиб қўйсангиз, яхшиликка таъбир қилинади.

Бўйин оғриши. У дўстлик ришталарини яхши эмаслигига далил бўлиб, шикоят пайдо бўлишига ишора.
Бўйин умуртқасининг биринчи бўғини. Ким тушида у бўғинни кўрса, ғазабланади ёки қаттиқ касал бўлади. У касал учун ўлим, бошқалар учун эса ризққа далилдир.

Бўй узунлиги. Кимки тушида бўйи ўсганини кўрса, илми ва бойлиги ортади. Агар туш соҳиби подшоҳ бўлса, султонлиги кучаяди. Агар савдогар бўлса, тижоратда фойда кўради. Бўйи ҳаддан зиёд ўсган бўлса, вафоти яқинлашган бўлади ёки мартабаси тушади.

Бўз. У машаққатсиз жамланган молдан далолат.

Бўза. Агар тушингизда бўза ичиб маст бўлсангиз, ўнгингизда аҳволингиз ёмон томонга ўзгаради.

Бўкириш. Хўкизнинг бўкириши фитнага учрашдан далолат.

Бўлажак куёв. Қиз бола бўлажак эрини тушида кўрса, ўнгида кутилмаган кўнгилли воқеага дуч келади. Агар туш соҳиби ўзини уйланаётган йигит сифатида кўрса, ўнгида уни бир иш кутади, лекин у иш яхши натижа бермайди.

Бўлаклаб қуритилган гўшт. У сафарга боришга йўйилади.

Бўлка нон. Агар тушга уваланмайдиган бўлка нон кирса, ўнгда муваффақиятга эришасиз.

Бўр. Агар тушда синфдаги қора доскага бўр билан бирон нарса ёзаётган ёки расм чизаётган бўлсангиз, ўнгда дарсларни ўзлаштирмаганингиз учун “икки” баҳо оласиз.

Бўри. У тушда ёлғончи, золим ва ўғри душмандир. Агар уйингиз ичида бўри кўрсангиз, ўнгингизда дўстингиз сизга хиёнат қилади. Тушда бўрини ўлдириш ўнгдаги қийинчиликларни енгишга ишора.

Бўрон. Тушингизда бўрон турган бўлса-ю, сиз уни хавфсиз жойдан кузатиб турган бўлсангиз, ўнгда дўстингиз ташвишини айтади, сиз унга ёрдам берасиз. Лгар бўронда қолган, аммо қўрқмаётган бўлсангиз, ўнгда ҳаёт синовларидан омон-эсон ўтасиз.

Бўрсуқ. Тушда бўрсуқ кўриш алдов ва пул йўқотишга ишора.

Бўтакўз. Бу ўсимликни далада кўрсангиз, хурсандчилик рўй беради. Уни узиб олиш ҳаётдаги кичик ўзгаришларга ишора.

Бўгалоқ. У тушда файзли фарзанддир. Кимнинг тушида бўталоғи бўлса, у бўталоқдек дуркун ўғил фарзанд кўради. Бир ривоятда бўталоқ ва ҳар қандай ҳайвоннинг кичик боласини ушлаш ғам-ташвиш, хафаликка далолат қилади, дейилган.

Бўтқа. У тушда ғам-ташвишга ишора.

Бўғилмоқ. Ким тушида бўғилганини кўрса, омонатга хиёнат қилгани учун зулм қилинади. Агар бўғилиши қаттиқ бўлса, ундан омонатдан наф кўрган пули талаб этилади. Агар у тушида вафот этса, у зулм кўриб, фақир бўлади. Тушида осилиб бўғилиб қолганини кўрса, бу нарса ғам ва хафаликка далолат. Баъзан бўғиш қарзни талаб қилиш ва унда бўладиган зиқликка ишора.

Бўғирсоқ. Тушда бўғирсоқ кўрсангиз, ўнгда оилангиз тинч бўлади, дўстларингиз доимо ёнингизда бўлади.

Бўғма касали. Агар тушда бўғма (астма) касалига дучор бўлсангиз, ўнгда ишларингизда тўсиқ пайдо бўлади. Баъзан тушдаги бу касалликни ўнгдаги ўпка шамоллаши ва ундан даволаниш қийинлигига йўйишади. Агар тушда бу касалликка парво қилмаётган бўлсангиз, ўнгда ҳамма ишларингиз жойида бўлар экан.

Бўғма илон. Агар тушингизга гропик жойларда яшовчи заҳарли бўғма илон кирса, ўнгда шу қадар
ишингиз кўиайиб кетадики, бош қашишга ҳам вақтингиз бўлмайди.

Бўғча. Арқон билан боғланган ва жўнатиш учун тайёрланган бўғчани тушда кўрсангиз, ўнгда тақдир ўзгаришларига дуч келасиз. Бўғча ичида яхши нарсалар қанча кўп бўлса, ўзгаришлар ҳам шунчалик яхши бўлади. Бўғчада пахта бўлса, бойлик ва омадга далолат, жун бўлса, қийинчиликка дуч келасиз. Агар бўғчанинг ичи бўш бўлса, ўнгингиздаги воқеалар сизни ҳайратга солади.

(Visited 2 703 times, 1 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика