Туш таъбир Т
Туш таъбири Табассум. У солиҳ одамдир. Агар қаҳқаҳага бўлса, маҳзунлик ва йиғидир. У уламо ва солиҳлар учун Аллоҳ ва Унинг расулига итоат қилиш ҳамда юзланишга далолат қилади. Масхара қилувчи ҳамда
Табиб. У олим, муфтий ва табибга ишора. Тушда I лбиб даволаётганини кўриш тананинг соғломлигига мшора. Тушдаги олимнинг панд-насиҳати шак-шубҳа на нифоқни қалбдан чиқаришдир. Табиб тушда (|шқиҳдир. Адовати бор киши тушида табибни кўрса на у унга йўл-йўриқ кўрсатса, ушбу йўл-йўриқлар унга қаршп бўлган кишиларнинг даъволаридир.
Тавба қилиш. Агар киши тушда тавба қилса, ўнгда пушаймон бўлади.
Тавоф қилмоқ. Ким тушида Каъбани тавоф қилаётганини кўрса, қул бўлса, озод бўлади, гуноҳкор бўлса, гуноҳидан қутилади, бўйдоқ бўлса, уйланади. Баъзан у мартабага кўтарилишига далолат қилади.
Таврот. Агар ким тушида Таврот ўқиса, куч- қувватга тўлади.
Такбир айтиш. Такбир айтиш душманнинг шартидан эмин бўлишдир. Яна хайру баракот ва йўллар очилишига ишора.
Таклиф. Ким тушида қўшниникига таклиф қилинганини кўрса ва таклиф эгаси унга нисбатан ғазабланган бўлса, у катта гуноҳ қилади. Агар таклиф қилиниб, таклиф соҳиби рози ҳолда бўлса, Аллоҳ ҳам ундан рози бўлади. Агар бир киши девонга таклиф қилиниб, унга ўтса, умид қилган ишни охирига етказади. Таклиф соҳиби дўстларини қидирадиган ва уларнинг ғам-ташвишларини енгиллатадиган кишидир.
Талаб қилмоқ. Ким тушида нимадир талаб қилаётган бўлса, ўнгида истагига етишади. Тушида уни кимдир талаб қилиб сўраса, ўнгида унга келадиган ташвишдир.
Талоқ қилиш. Бўйдоқларнинг тушда талоқ қилиши ишдан ажралишдир. Уйланган кишининг тушдаги талоғи турмуш ёмонлашиши ёки вафотига далолатдир.
Талоқ қилинган аёлни қайгиб олиш. У касалнинг тузалиши ёки унинг дин, мазҳаб, касби ёки шаҳрига қайтишига далолат қилади.
Тамбур. Уни тушда кўриш мусибат, ғам ва ташвишга ишора.
Тана қичиши. Агар тушда тана қичиса, ғаму андуҳда қолади. Агар тана қичиши уни чарчатса, одамлардан унга маломат етади.
Тандир. Тандирни тушда кўриш хотиндан дарак.
Тандир темирдан бўлса. Аг ар тандир темир бўлса, у хотин яқинларидан бўлади.
Тандир чўпдан бўлса. Агар тандир чўп бўлса, у хотин яқинларидан, лекин мунофиқ бўлади.
Тандир лойдан бўлса. Агар тандир лойдан бўлса, у хотин зоти пастлардан бўлади.
Таомга чақириш. У яхшиликка йиғилишга далолатдир.
Тараш. Агар тушда ким соч ёки соқолини тараса, ўнгда ғамдан халос бўлади. Сочни тараш муродга етишдир.
Тарбиячи. Тушда тарбиячини кўрсангиз, ўнгда яқинларингиз муаммоларингизни ҳал қилишда ёрдам бермайди.
Тарвуз. У касаллик, бемор кишидир. Тарвуз олиш кутилмаган ғамга йўлиқишдир. Ким қўлини осмонга чўзса, сўнг тарвуз еса, мулк истаб, тезда унга эришади. У ташвишли, касал ва кўп қамалувчи одамга ҳам ишора. Ким тарвуз еса, озодликка чиқади. Тарвуз сотувчини тушда кўриш касалманд кишига далолатдир.
Тарёқ, заҳарзидди дори. У хавфдан омон бўлишга ишора.
Таржимаи ҳол. Тушда ўз таржимаи ҳолингизни ўқиётган бўлсангиз, ўнгда келажагингиз учун нима муҳим эканини билиб оласиз. Агар уни ёзаётган бўлсангиз, ўнгда фойда келтирадиган янги иш бошлайсиз.
Бировнинг таржимаи ҳолини ўқиётган бўлсангиз, ўнгда келажак ишингизнинг ривожи учун фойдали маълумот оласиз.
Тарози. Тушда тарози кўрсангиз, ўнгдаги иккиланиш ва шубҳаларга ишора. Агар тарозида нарса тортаётган бўлсангиз ва тарози шайлари мувозанатда бўлса, ўнгда орзуингиз рўёбга чиқади.
Тароқ. Жанжал, келишмовчилик ва кўнгилсизлик рамзи.
Тасбеҳ. Тасбеҳ кўриш солиҳа аёл ёки ҳалол турмуш ёхуд манфаатли қўшнига далолатдир.
Тасбеҳ айтиш. Ким Аллоҳ таолога тушида тасбеҳ айтса, мўмин кишидир. Агар айтиш керак бўлган ўринда тасбеҳ айтмаётган ҳолда кўрса, кофирдир. Агар кам-ташвишли одам, маҳбус ёки касал “Субҳаналлоҳ” деса, Аллоҳ таоло уларни булардан халос қилади. Агар тасбеҳ айтишни унутса, маҳбус бўлади ёки унга ғам- ташвиш етади.
Татиб кўриш. Унинг таъвили ҳолатларга қараб ўзгаради. Агар ширин нарсани татиб кўрса, у неъматга етишади.
Тахт. Тушда тахт кўриш аёл, ҳайвон ва мансабга далолат қилади. Агар тахт ёғочдан бўлса, далолат қилган нарса улуғ бўлади. Агар тахт яланғоч бўлса, у далолат қилган нарса улуғ бўлмайди.
Тахтиравон. Тушда тахтиравон кўриш ҳукмронликка далолат. Урнатилган тахтиравон қўшинни бошқарадиган подшоҳга далолатдир.
Ташаҳҳуд Ким тушида ўтириб, намозда ташаҳҳуд ўқиётганини кўрса, ғам-ташвишлари кетиб, ҳожати раво бўлади. Ким ташаҳҳуд ўқиш учун ўтирс , Аллоҳ таоло ҳожатларини раво қилади. Агар ғамда бўлса, гез орада ундан қутилади. Шунингдек, у никоҳ эгаси бўлган валийга далолат ёки шериклар зфтасида риоя қилиш лозим бўлган шартлашувга далилдир. Кўпинча тушда “Аттаҳият…”ни ўқиш нарсани ундан афзалроғига алмаштиришга далолат қилади.
Ташналик. Тушда ташна бўлиб, сув ичаётган бўлсангиз, лекин ташналигингиз қонмаса, ўнгда бир одам билан учрашиб, ташвишга қоласиз. Уша одам билан муносабатларни давом эттириш керакми, йўқлигини ўйдаб кўринг.
Ташриф. Агар тушда бирон одам ҳузурингизга келса, демак, ўнгда муомала одобини ўрганишингиз керак экан. Ўзингиз бировникига ташриф буюрсангиз, ўнгда турар жойингизни ўзгартирасиз.
Таъзия (кўнгил кўтариш). Тушда бой одамга билдирилган таъзия ўнгда унга бирор зарар етишидан далолат. Ҳолати танг одам учун эса яхшилик белгиси. Аммо мол кутиб, турган одамларга таъзия билдирилса, ўнгида ҳам уларга таъзия айтишига далолат қилади.
Таълим олиш. Инсон тушида Қуръон ўрганса, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини ёзса, ҳикмат ёки касб ўрганиши фақирликдан сўнг бой бўлишга, залолатдан кейин ҳидоят топишга далолат қилади. Агар туш кўрувчи уйланмаган бўлса, уйланади. Оилали бўлса, фарзанд кўради. Ёки яхшиликка чақирувчи киши билан дўстлашади. Агар ўғирлик, фоҳишалик ёки куфр илмини ўрганса, юқоридаги ҳолатларнинг аксига далолат қилади.
Таъм. Тушда бемаза таом ейиш ҳали шаклланмаган ҳаётдан далолат, ширин таъм ўнгдаги бахтдан дарак беради.
Таъсир. Агар тушингизда кимнидир бирон нарсага кўндирсангиз, ўнгингизда ҳурмат кўрасиз. Мабодо тушингизда биров сизни бирон нарсага кўндирса, у ҳолда характерингизнинг ожизлигини англатади.
Тақа. Тушда кўрилган тақа инсонларни бойлик сабабли азобловчи кишига далолатдир. Агар киши ҳайвон тақаланганидек ўзининг тақаланаётганини кўрса ва оғриқ сезмаса, у бойликка эга бўлади. Агар оғриқ сезса, унга зарар етади.
Тақачи (отнинг тақасини қоқувчи). У инсонларни қувватлайдиган кишидир. Шунингдек, уни кўриш никоҳ битимини кўп тузувчи одамга ва кўп сафарга далолат қилади. Яна сотувчи ва тижоратчини ҳам билдиради. У табиб, синиқчи ва қон олувчи кишига ҳам далолат қилиши мумкин.
Тақвим. Тушда тақвим кўриш тушкунликка йўйилади.
Тнқлил Агар ким тушида бирон кишига тақлид қилса, у кишидан илм олади.
Тақорат. Кимки тушида таҳорат олаётган бўлса, ўшида гуноҳлардан фориғ бўлади. Ким тушида мукаммал гаҳорат олаётган бўлса, ўнгида қашшоқлик ва ғам- андуҳцан қутулади. Ибодат олдидан оддийгина таҳорат олаётган одам ўнгида омонатдорликдан халос бўлади.
Таҳлил. Агар сиз тушингизда тиббий кўрикдан ўтиб, таҳлил учун қон топширсангиз, ўнгда қўрқманг, ҳар қандай ҳолатда ҳам ғолиб бўлиб чиқасиз.
Тегирмон. У туш соҳибининг яшаши ва дўконидир.
Тегирмон тоши. Агар тегирмон тоши синиб, ишдан чиқса, тегирмончи вафот этади. Тегирмон тоши тешик бўлса, даромад кам бўлади. Агар тошни биров ўғирласа, манфаатли бўлади. Агар тош мис ёки темирдан бўлса, жанг қилади.
Тегирмончи. У машаққатдан кейинги роҳат- фароғатга ишора.
Текин нарса. Тушда текин нарса олсангиз, ўнгда қилмишингиз учун жазо оласиз.
Телба. Тушингизда телба одамни кўрсангиз, ўнгингизда сизни омад кутади.
Телевизор. Ёлғон, ғийбат, туҳматга ишора.
Темир. Темир кўриш тушда ходим бўлади, душмандан зафар топади.
Темирчи. Кимки тушида темирчилик қилса, унга биров хусумат қилади.
Тепалик. Ернинг ҳар бир тепалиги, баландлиги одамлар орасида илми ва насаби ила обрўси баланд бўлган кишига далолат қилади. Г оҳида олий мартабага ва чиройли уловга ишора. Бемор ўзини бирон тепаликда кўрса, тез соғаяди. Агар баландлик соясида ўтирган бўлса, бир кишининг ҳимоясида яшайди. Агар тепаликда сайр қилиб юрган бўлса, нажот топади. Ким баланд тепаликдан тушса, унга ғам-ташвиш етади.
Пастликка қараб юриш қийинчилик бўлиб, натижаси яхшилик билан тугайди.
Тепага чиқиш. Ким қийинчилик билан тепага чиқса, нарса қидирса, ўнгда қийинчилик билан орзусига эришади.
Тер. Тср ўнгда зарарга далолат қилади. Бир ривоятда тушида ким гер тўкаётганини кўрса, ҳожати раво бўлур, дейилган. Соғлом киши учун уни қийнайдиган ишдир. Шунингдек, савдогар ва ҳунармандлар учун бойлик, ким тушида баданидан тер оқиб турганини кўрса, ана шу тер миқдорича моли чиқиб кетади.
Тери. Агар тери кўк ёки қора бўлса туш соҳибига ғам келади. Агар оёғининг териси оқ бўлса, ишлари юришмайди. Агар ҳайвонлар терисини тушда кўрса, бойлик бўлади.
Тешик. Агар тушда чўнтагингизни тешик кўрсангиз, ўнгда бошингиз қарздан чиқмай, обрўингизни йўқотасиз. Агар тешикка ямоқ солсангиз, аҳволингиз дуруст бўлади.
Тиббий ҳамшира. Агар қиз бола тушида ўзини тиббий ҳамшира сифатида кўрса, ўнгида одоб ахлоқи билан одамларнинг меҳрини қозонади.
Тижоратчи. У тушда ишонарли кишига ишора.
Тизза. У тушда кишининг машаққат ва қийналишидан далолат.
Т изма ороллар. Агар тушингизда тизма оролларни кўрсангиз, ўнгда сизга тақдир кулиб боқади. Моддий аҳволингизни яхшилаб олиш учун шароит туғилади.
Тинглаш. Ким тижоратчи бўлиб, тушида нимадир эшитаётган бўлса, савдо битимлари камаяди. Агар раҳбар бўлса, ундан четлатилади.
Тикан. У тушда қўпол, феъл-атвори оғир кишидир. Кимки тикан устида кетаётган бўлса, қарз беришни кечиктиради. Тикан оғриқ, ташвиш, зулм ва зарарга далолат қилади.
Тикувчи, чевар. Уни тушда кўриш кишилар орасида сулҳга далолат қилади. Баъзан котиб ва никоҳ қилувчи (ўқувчи) кишига далолатдир. Тикувчи агар ўзи учун бирор нарса тикканини кўрса, у насткаш киши билан сулҳ тузади. Агар у бир аёлга кийим тикиб берса, машаққатга дуч келади.
Тил. Агар тили тушида иккита бўлса, Ҳақ таоло унга илм насиб қилади.
Тили кесилса. Агар тилини кесиб, қасддан гапирмаса, ёмон гап айтишдан тавба қилади.
Тили соқов бўлса. Агар унинг тили соқов бўлса, дини фасод бўлади.
Тилидан соч чиқса. Агар тилидан соч чиққан бўлса, унга бало етади.
Тили икки шохли бўлса. Агар тили икки шохли бўлса, у мунофиқ одамдир.
Тимсоҳ. Тушга тимсоҳ кириши алдовга йўйилади. Бу тушдан кейин сиз билан дўстлашмоқчи бўлганларга ишонманг, дўстлашиб сизни тузоққа илинтиришмоқчи.
Типратнкан, кирпи. У тушда қалби тор, асабий, ғазабнок, раҳмсиз, ғазаби тез кишидир. Буни тушда кўриш макр, алдов ва жосусликдир. Бундан ташқари, у ёмонликка далолат қилади.
Тирнамоқ, зарар етказмоқ. Ким тушида бир киши уни тирнаганини кўрса, бу унинг ёки яқинларининг бойлигига етадиган зарардир. Агар тимдаланпш жойда яра, шиш, йнринг ҳосил бўлса, тирновчи кишн тимдаланган кишига бир сўз айтади, шундан кейин тирналмиш кнши бойликка етади. Ибн Сирин айгишича, тирналганлик таъна ва каломдир
Тирноқ. Тирноқ тушда саховатдир. Яна қувват ва мол-дунёдир.
Тирноқлар. Унинг узунлиги ғамдир. Ким тушида тирноқлари йўқ ҳолда ўзини кўрса, камбағал бўлади. Ким тирноқларининг барчасини синган ҳолда кўрса,иафот этади. Ким тушида тирноқлари синмайдиган даражада ўсганини кўрса, бу унинг давлати зиёда бўлишига далолатдир.
Тирсакдан юқорига тақиладиган билакузук. Агар билагидаги кумуш билакузукни кўрса, у ўғлини инисининг қизига уйлантиради. Агар у маржондан бўлса, ака-ука ва опа-сингилларидан ғам-ғусса кўради. Киши тушида ўзида тақинчоқ борлигини кўрса, у маош соҳиби бўлган кишидир. Агар у тақинчоқлар билан бирга бўлса, унга шаҳидлик етур.
Титроқ. Ўнгдаги кўнгилсиз воқеаларга ишора.
Тиш доктори. Тушда тиш доктори кўрсангиз, ўнгда кўнгилсиз воқеаларга ишора.
Тишсизлик. Тушда ўзни тишсиз кўрмоқ ёлғизлик ва ожизликка ишора. Бошқаларни тишсиз кўрмоқ душманнинг ожизлигига далолат бўлади.
Тишлар. Тишлар эркакнинг оила аъзоларидир. Юқори тишлар оиладаги эркаклар, пастки тишлар аёллардир. Тушда баъзи тишларнинг қимирлаши касал одамларга далил бўлса, унинг тушиб кетиши вафот этишини билдиради. Агар тушда иккиталик тишга ўхшаш тишлар ўсиб чиқса, оила аъзолари кўпаяди. Агар тишлари кумушдан бўлса, бу зиёндир. Агар олди тишлари тушиб, ўрнига бошқа тишлар ўсиб чиққанини кўрса, иши ўзгаради. Агар касал одамнинг ҳамма тишлари тушиб кетса, тезда касалликдан нажот топишига ишора.
Тишламоқ. У ҳийла-найранг,гина-адоватдир. Тишланган нарса хоҳ одам бўлсин, хоҳ бошқа нарса муҳаббатнинг ҳаддан ошишига далолат қилади. Агар ўз бармоғинм тишласа, унга ташвиш келади.
Тиш тозалагич. Тиш тозалайдиган нарса ризқ, тавба ва истиғфорга далолат қилади. Агар у билан сочининг орасипи очса, унинг бойлиги камайиб, хорликка учрайди. Агар у билан кийимини тозаласа, аҳли аёли орасидаги муносабат бузилади.
Тобут. Агар тушда тобут йўлингизда кўндаланг турган бўлса, ўнгда ҳаётингиз ўзгаради. Тобутда ётган бўлсангиз, ишларингиз ривожланиб кетади. Агар сизни тобутда кўтариб олиб кетаётган бўлсалар, бу мартабангиз ошишидан далолат. Тушда тобут катта мулкдир.
Това. Тушда кўрилган това боласи вафот этаверадиган, унинг хафалиги туфайли яқинлари доимо кўз ёш тўкиб юрадиган аёлга далолат қилади.
Товок (лаган). У ёғочдан ясалган катта товоқ бўлса, хотин ёки ходимга далолат қилади. Яна ризқ ҳамдир.
Товус. Товус тушда миллати бошқа чиройли аёлдир. Товус чиройи аёлнинг рангига, патлари аёл молига, сўйилиши аёл вафотига, унинг гўштини ейиш мерос қолдирилган бойликка далолат қилади. Кимки товус билан дўстлашганини кўрса, подшоҳ билан дўстлашади. Баъзилар “Товус тушда Ислом динидан бошқа динга эътиқод қилувчи ажамий аёлдир”, дейишади.
Товуқ. У тушда чиройли, аммо эси паст, аҳмоқ хотиндир. Товуқ боқувчини тушда кўриш ғам кетишига ишора.
Тож. У бойлик, илм ва фарзанд. Хотин киши тушида уни кийса, у эрдир. Эркаклар учун омадсизликдир. Агар тижоратчи одамнинг бошидан тож ерга қўйилса ёки тортиб олинса, моли кетади.
Той. Успирин тушида той кўриб, уни эгарлаб турса, ўнгида ўз тақдирини ўзи белгилайди.
Ток. Уни тушида эккан киши учун азизлик ва шарафдир. Ток бой хотин деб, таъбир қилинади. Ким тушида токдан бир новда олса, улуғ аёлдан мол-мулкка эришадп. Ток новдаси сахий аёлдир. Ким тушида қишда ток ҳосил бсрганини кўрса, у бойлиги кетган аёл; деб таъбир қилпнади. Агар ундан бирор нарсани гериб-узиб олса, узиб олган нарса миқдорича моли ўша аёлга кетади.
Токча. У сирларни сақловчи ва айбларни яширувчи кишига далолат қилади.
Тол дарахти. У тушда аҳлига манфаати тегмайдиган кишига далолат, уни яхши кўрганларга қарши чиқиб, душман билганларга яқиндир.
Том. Агар тушида уйининг томи чиройли бўлса, обрў топади. Агар подшоҳнинг томида бўлса, мартабаси ошади. Томдан йиқилса, амалдан тушади.
Том йиқилиши. Агар уйининг томи ва девори унинг устига йиқилса, бойлиги кўп бўлади.
Томирлар. Томирлар туш соҳибининг оила аъзоларидир. Ким томири узилганини кўрса,оила аъзоларидан бирининг ўлими яқинлигига далолат.
Томирдан қон кслиши. Агар тушида томирини Очсалар, ўнгида дўстидан яхши гап эшитади. Агар томирини очганда қон келса, унга заҳмат етади.
Томоқ. Агар тушингизда ўз томоғингизни кўрсангиз, ўнгда шерикларингизни ҳақлигингизга ишонтира оласиз, кейин ишларингиз ривожланиб кетади. Томоғингиз кесилганини, шунга қарамай, тириклигингизни кўрсангиз, омад ҳамиша сизга ёр бўлади.
Томчи. Ўнгдаги фойдага ишора.
Тонг. Тонг пайтида қуёш чиқишини тушда кўрсангиз, ўнгингизда совға оласиз.
Топиб олинган, ташланд^қ бола. У тушда душманга далолат қилади. Гоҳида топилган бола ғам- ташвишлар кетишига далолат.
Тонишмоқ. Номаълумликка ишора.
Тортишмачоқ. Тушда тенгдошларингиз билан тортишмачоқ ўйнаётган бўлсангиз, ўнгда аслида нима исташингиз, истагингиз нималигини аниқлаб олишингиз керак экан.
Тош. Агар тушда тош кўрсангиз, ўнгда қайсар, фсъли тор одам билан муомала қилишингизга тўғри келади.
Тош отишлик. Киши тушида бир кишига тош отса, у бир кишини сўкади. Бу обрў тўкилишидан далолат.
Тошдан ясалган ўчоқ (яъни, қозон ўчоғи). Ўчоқ эркак кишига ишора.
Тошсиз тарози. Уни тушда кўриш зиёда эр (хотин)га, гоҳида илм, ҳидоят ва Ҳаққа эргашишга далолат қилади. У катга мулк. Унинг мили сирнинг соҳиби, занжири эса болалари, палласи у билан адолат ва зулмни эшитадиган қулоғидир. Вазн-ўлчови, сурма тоши эса у билан ҳукмни ажратадиган фосиласи ва ҳукмдаги адолатдир.
Тошкин, оқин. Шаҳарга тошқин кириши вабога далолат, қачонки, унинг ранги қон ёки лойқа бўлса. Баъзан қўшиннинг енгиллик билан киришига далолаг. Агар тошқин уйларини бузиб, мол-мулк ва чорва ҳайвонларини оқизиб кетса, бу душман ёки уларга жабр-зулм ўтказадиган султондир. Агар тарновлар ёмғирсиз оқса, бу шу шаҳар ёки маҳаллада тўкиладиган қон. Агар акси бўлса, суви қуйилса, бу ўша ердан ғам- кулфатнинг кетиши, тўкин-сочинлик, тарновлар миқдорича давлатдан ишора.
Тоғ ва унинг чўққиси. Тушда тоғ кўр.моқ ишларнинг ривожланмаслиги, тоғда гир айланган ўрмон кўрмоқ садоқатсизлик рамзи. Агар тоьда вайрона кўрсангиз, ўнгдаги ютуққа ишора. Қор босган чўққини кўрсангиз ва унга чиқсангиз, барча орзуларингиз амалга ошади.
Тоғ. Ким тушида тоққа чиқса, ўнгда сафарга чиқади. Агар осмонга кўтарилиб, ҳатто юлдузлар олдига етса, шарафга эришади ва раҳбар бўлади. Ким тоғдан тушиб кстса, хато иш қилади. Ёки мартабасидан тушади ё бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўзгаради.
Гоғора. Тушда ичи бўш тоғора кўрсангиз, ўнгда аҳмоқ одам билан муомала қиласиз, агар тоғора ичи I ўиа бўлса, шу одам сизга фойдали иш қилади.
Грико. Тушингизда трико сотиб олаётган бўлсангиз, ўнгда у мушкул ишга далолат бўлиб, ундан фойда кўрмайсиз. Якшанбадан душанбага ўтар кечаси бу туш иоқе бўлса, анчадан бери аразлашиб юрган дўстингиз билан ярашиб оласиз.
Т
Туёқ. Тушда у илц бойлик ҳамда ризқ. Хусусан, подшоҳнинг оти туёғи ёки элчининг оти туёғини кўрган бўлса, яхшиликдир. Шунингдек, у бир жойдан бошқа жойга кўчишга далолат қилади. Яна адашганга ҳидоят белгисидир. Ким туёқ товушларини эшитса, ёмғир ёки сел ёғади.
Туз. Оқ туз дирҳам ва кўздир. Ширин, хушбўйи эса ташвиш ва пулдир. Туз қийинчиликсиз эришилган бойликка далолат қилади. Кимки нонни туз билан еганини кўрса, у озгина нарсага ҳам қаноат қилувчи кишига ишора. Ким туз топиб олганини кўрса, у қийинчиликларга дучор бўлади, касалликка чалинади. Агар туш кўрувчи бирор нарсадан хавфсираб юрган вақтда тузни туш кўрса, етук инсон бўлишига далолатдир.
Туз сотувчи. Туз сотувчи бой кишига далолатдир.
Тук. Бадан туклари мол-давлат. Ким тукларни тўкиш учун дори ишлатиб, тўкиб ташласа, бой бўлса, мол-давлати қўлдан кетади. Агар камбағал бўлса, фақирлиги кетиб, ўзига тўқ бўлади. Луқмадаги қил (соч толаси) ғам-қайғу, ташвиш. Тушда киши танасида тук ўсиши аёлининг ҳомиладор бўлишига ишора. Бадандаги тукларнинг оқлиги бой киши учун ғам- ташвиш, камбағал учун қарзлардан қутилишга далолат. Бадан териси тукларининг ҳайвон тукларига айланиб қолганини кўриш қийинчиликларга тушиб қолишига ишора.
Тулки. Тушда тулки кўрсангиз, ўнгда айёр одам режаларингиз амалга ошишига халал бермоқчи.
Тулки ноласи. Тулки тушда нола қилса, душман устидан ғолиб бўласиз.
Туман. У тушда дунё ишларидаги чигалликдир. Ким тушида туман кўрса, шубҳали йўлга кириб қолган бўлади. У гиши Аллоҳгатавба қилиб, қилаётган ишини ташлаши керак. Туман ўзаро адоватга сабаб бўлувчи фитна.
Тумов, шамоллаш. Тумов кетидан енгил касалга чалинишга далолат. Тумов тушда мусофирга хабарнинг кечикишидир.
Тун. Агар тушингизда ажойиб илиқ тунни кўрсангиз, ўнгда умрингиз ярми ўтгач, омад кулиб боқади; обрў ҳам топасиз, бойликка ҳам эга бўласиз.
Тунги кўйлак. Тушда ўзингизни тунги кўйлакда кўрсангиз, ўнгда енгилгина касал бўласиз. Агар бундай тушни сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси кўрсангиз, ўнгда фарзандларингиз қувонч келтиради. Душанбадан сешанбага ўтар кечаси тушда яқинларингиздан бирини тунги кўйлакда кўрсангиз, ўнгда сизни кўнгилли саёҳат кутади. Бундай туш якшанбадан душанбага ўтар кечаси содир бўлса, ўнгда қалтис ишга қўл урасиз, аммо ундан муваффақият билан чиқиб кетасиз.
Туннел. Тушда туннелда бўлиб қолсангиз, ўнгда ўзннгиз қабул қилган қарордан шубҳада бўласиз. Агар бу туш шанбадан якшанбага ўтар кечаси содир бўлса, ўнгда узоқ кугган хабарни оласиз. Сешаибадан чоршанбага ўтар кечаси тушингизда туннелдан чиқиб кстолмаётган бўлсангиз, ўнгда катта бахгсизлик ку1 ади, агар чиқиб кетсангиз, ўзингизга нисбатан хавфпинг олдини олган бўласиз.
Тупроқ. Тушдаги тупроқ инсонларга, чорва ҳайнонларига, кўпинча фақирлик, майит ва қабрга ҳам далола 1 қилади. Ким ер кавлаб тупроғини чиқарса, ўзи ёки оиласида касал одам бўлса, вафот этадн Агар мусофпр бўлса. сафар қилади.
Тунроқ ейилн. Агар тушда тупроқ ссн, ўлган кишининг ортидаи ғийбат қилади.
Тупроқцан уй қилиш. Агар тушда тупроқдан уй қилса, ғамгин бўлади.
Тупроқ ташувчи. У ғам-ташвишга, машақкат ва гап ташишга далолат қилади. Агар тушида тупроқни кўчирса, ғам-ташвиш ва машаққат кетишига ишора.
Тунук. У инсоннинг қуввати, моли ва қудратидир. Бир киши деворга туфласа, молини инфоқ қилади. Агар ерга туфласа, чорбоғ ёки ер сотиб олади. Дарахтга туфласа, қасамини бузади. Инсонга туфласа, ўнгида унга туҳмат қилади.
Турли тилларда гапириш. Ким тушида турли тилларда гапирса, катта мулкка эга бўлади.
Турмуш қуриш, уйланиш. Турму1;1 қуриш тушга кирса, Аллоҳ таолонинг иноягига далолат. Кўпинча ғам-қайғу, масъулиятни бўйнига олиш ёки мансабни эгаллашга интилиш. Агар таниш аёлга уйланса, уддасидан чиқадиган ишга бел боғлайди. Агар нотаниш аёлга уйланса ёки тушида уйланаётган аёлини кўрмаса, вақти-соати яқинлиги, охиратга йўл олишш а далолат. Ким тушида уйланганини кўрса ва кслин вафот этса, қийинчилик билан тугайдиган, эриша олмайдигал ка~б- ҳунардир. Ким тушида тўрт хотин олса, барака1а эришади.
Турна. У тушда қуввати ва қудрати заиф кишидир. Ким тушида турнани тутса, хулқи ёмон қавм билан (никоҳ орқали) қариндош бўладп. Турна бирлпк ва шериклпкни яхши кўрадиган кишиларга дгшолатдир. туя устида кетаётган бўлсангиз, ўнгингизда ҳурмат кўрасиз, юксак мартабага эришасиз.
Туя ўкириши. Туянинг ўкиришн ҳаж ва фойдали тижорат каби катта сафардир.
Туғилган кун. Агар тушингизда туғилган кунингизни нишонлаётган бўлсангиз, ўнгингизда келажагингизга ижобий таъсир кўрсатадиган хабар оласиз. Кекса одамлар бундай туш кўрсалар, умрлари узоқ бўлишига, беморлар кўрса соғайишларига ишора.
Туғиш. Тушда эркак кишининг қиз бола туғиши яхшиликка етишиш. Унинг ўғил туғиши ғам-ташвиш кедишидир. Аёлнинг ҳомиладор бўлиши бойликнинг зиёда бўлишидир. Унинг тушда ўғил гуғиши ўнгда қиз туғишидир. Шунингдек, хотини қиз туққанини кўрган эркак яхшиликка эришади. Агар ўғил туғса, ғам-ташвишдир.
Тўзон. Агар тушда тўзон кўрсангиз, ўнгдаги майда- чуйда нарсалар кайфиятингизни бузади.
Тўй. У тушда мусиқа ва ашулачилар бўлса, тўй бўлган жойда бир инсон вафот этади. Агар келин кўрса, номини айтса унга бойлик келади.
Тўйиш, тўқчилик, қорнн тўқлиги. Тўқчилик тушда – зерикиш, чарчаш. Ким тушда тўқ эканини ёки тановул қилаётган таомидан тўйиб кетганини, ҳатто оғизда бўш жой қолмаганини кўрса, бу аҳволнинг ёмонлашуви ёки ўлимдан дарак. Агар оғзида бўш жой қолган бўлса, бу дунёсида ўша жой миқдорича ризқ ато этилади.
Тушдаги тўқлик тирикчилигини тебратнш, мол-давлат қайтишига далолат. Баъзилар очлик тўқликдан, сувга тўйиниш (чанқоқни босиш) чанқоқликдан хайрли эканини айтганлар.
Тўлқин. Кимки тушида лойқа тўлқинларни кўрса, ўнгида катта жанжалга дуч кслади ёки касалга члпииади. Денгиз тўлқини муаммоларнинг ҳал пилишидан далолат. Тўлқинлар осуда бўлса, кўнгил хотиржамлигига ишора.
Тўн. Тўн тушда касб ва иш бўлади. Агар ўзининг тўнини яхши кўрса, унинг касби ва иши ёмон бўлади. Агар ўзининг тўнини қора кўрса, унга ғам етади.
Тўнлар:
Кўк тўн. Кўк тўн мазорат бўлади.
Оқ тўн. Оқ тўн иш билан машғул бўлиш.
Эркак тўни. Эркак тўни касалликка ишора.
Яшил тўн. Яшил тўн тавфиқ ва тоат-ибодатга ишора.
Қизил тўн. Қизил тўн хуррамликка далолат.
Тўн тикиш. Тўн тикиш тушда сафар бўлади, яъни уни тиккан одам сафарга чиқади.
Тўнғиз. Агар тушингизга тўнғиз кирса, ўнгда нимадандир ғазабланасиз.
Тўп, копток. У тушда тортишув, хусумат. Гоҳида сафар, бир жойдан бошқасига кўчишга далолат. Агар у теридан бўлса, оёқдир. Тўп ўйнаш тортишувдир.
Тўр беланчак. Тушда тўр беланчакни кўриш ўнгдаги беқарорликни англатади, яъни бундай туш кўрган одамда қатъий фикр бўлмайди.
Тўр халта. Агар тушда тўр халта кўтариб юрган бўлсангиз, демак, сиз оддий ҳаётни хуш кўрар экансиз. Агар пул ва ҳужжатларни тўр халтага солиб юрган бўлсангиз, ўнгда турли ҳодисаларга дуч келасиз ва бу ҳодисалар сизни ҳайрон қолдиради.
Тўсиқ. Агар тушингизда устига чиқиб бемалол ўтирса бўладиган тўсиққа дуч келсангиз, ўнгингизда ноҳақ айбланиб, ишларингиз орқага кетади. Агар гўсиқни йўлдан олиб ташласангиз, мушкул ишларни ҳам муваффақиятли ҳал этасиз.
Тўфон. Агар тушда шамол билан сел қуйиб, ҳаммаёқни вайрон қилса, ўнгда ҳаётингиз кескин ўзгаради. Эҳтимол, бошқа жойга кўчганингиз ёки бошқа одамлар билан муомала қилганингиз маъқул.
Тўшак. У тушда аёл кишидир. Ким тўшагини сотса, хотинини талоқ қилади. Агар аёли касал бўлса, вафот этади. Эркак тушида тўшагида ит ёки чўчқани кўрса, бир фосиқ унинг аёлига хиёнат қилади. Тўшак роҳатдир. Тўшакнинг юмшоқлиги аёлнинг эрига бўлган итоати ва бўйсунишидир. Унинг кенглиги аёли хулқининг чиройидир. Унинг янгилиги аёлининг ёшлигидаги тароватидир. Агар тўшак жун, тук ёки пахтадан бўлса, у бой аёлдир.
Тўқиш. Тушда бирон нарса тўқиб ўтирган бўлсангиз, ўнгингизда сабр-қаноат сизни мақсадга етказади.
Тўқувчи. Уни тушда кўриш ишларнинг енгиллашуви, дарғазаб бўлиш, сафар ва тараддуд қилишга далолат. Кўпинча у касал одамнингвафотидир.
Тўқ қизил ранг. Тушда кимдир устингизга тўқ қизил рангли либос ёки рўмол ташласа, ўнгда ҳурмат ва бойлик топасиз.
Тўғнағич. Аёл киши тушида ёқасида ёки кўкрагида т^нағич кўрса, ўнгида маҳбубидан кутилмаган совға олади. Ёки ўғил фарзанд кўради.
Тўғон. У тушда тепаликка, юқори поғонага далолат қилади. Баъзан мақсаддан бош тортиш, сеҳр, руқия кабиларни ҳам билдиради.