Туш таъбири В
Туш таъбири Вагои. Тушда вагон кўрсангиз, ишларингиз юришиши учун ҳаракат қилишингиз керак экан. Тушда вагонда кетиш ишларнинг ривожидан далолат. Агар вагон олдинга қараб кетаётган бўлса, ишларингиз ривожланади, акси бўлса, ишнинг ёмонлашувидан дарак.
Вампир. Тушингизда вампир (қон сўрадиган махлуқ) кўринса, билингки, атрофингиздаги ўртоқларингиз орасида сизнинг жиғингизга тегадиган одам пайдо бўлган.
Ваннахона. Тушда ваннахона кўрсангиз, ўнгингизда ёлғиз қолишни истайсиз.
Ванна. Тушда ванна қайноқ сувга тўла бўлса, ўнгда жанжал бўлади. Агар ваннада маза қилиб чўмилаётган бўлсангиз, бойлик орттирасиз.
Ваьда қилмоқ. Агар тушда кимгаки душмани ваъда берса, душманидан унга ёмонлик етади. Агар душмани унга ёмон нарсани ваъда қилган бўлса, душманн ё бошқадан унга яхшилик етади.
Вақтичоғлик. Бировларнинг вақтичоғлик қилаётганларини тушда кўриш яхши хабарга ишора. Агар туш соҳиби ўзи иштирок этаётган бўлса, ўнгида кўнгилсиз воқеаларга дуч келади.
ВаҳшиИ одамлар. Ким тушида ваҳший одамлар қабиласига етакчи бўлса, ўнгида ҳеч ким қилмаган ишни қилиб, муваффақиятга эришади. Агар тушда сизни ваҳший одамлар қувлаётган бўлса, ўнгда омадсизлик кутади.
Велосипед Агар тушда велосипед миниб кетаётган бўлсангиз, ўнгда ишларингиз юришиб кетади.
Видео. Тушда видеони телевизорга қандай улашнп билмаётган бўлсангиз, ўнгда дарсларингизни яхшп ўзлаштиришингиз керак экан.
Вирус. Агар тушда компиютерингизга вирус тушган бўлса, ўнгда янги ўртоқлар орттириб, эскилардан юз ўгирасиз. Аммо бу яхшиликка олиб келмайди.
Водий. Тушда водий бўйлаб айланиб юрган бўлсангиз, ўнгда орзуларингиз амалга ошади. Севишганлар бундай туш кўрсалар, ўнгларида турмушлари фаровон кечади.
Вокзал. Темир йўл вокзалини ту7шда кўрсангиз, узоқ вақт кўришмаган одамингиз келишига ишора. Агар вокзал залида бўлиб қолсангиз, ўнгда сафарга боғлиқ ишга дуч келасиз.
Воҳа. Тушда воҳа кўрсангиз, ўнгда дўстларингиздан бири сиздан ёрдам сўрайди, сиз унга ёрдам беришингиз керак, акс ҳолда уни кўнгилсизликлар кутади, агар ёрдам бермасангиз, умр бўйи виждон азобида ўтасиз. Агар ўзингиз воҳа ўртасида бўлиб қолсангиз, ўнгда бировнинг ёрдамига муҳтож бўласиз.
Вулқон. Тушда вулқон кўриш ҳаётдаги катта ва муҳим ўзгаришларга далолат.