Туш таъбири Г

tush tabiri TUSHDA

Туш таъбири Г

Туш таъбири Гавҳар. Ким тушида гавҳар топса, ўнгида кўп бойлик топади. Агар оқ гавҳар топса, фарзандли бўлди.

Гадолик қилиш. Агар тушида гадолик қилса, унга хайру манфаат тегади.
Газандалар. Агар уй остонасида илон, чаён ва шунга ўхшаш газандалар йиғилса, ғам ва андуҳ тегади.

Газанда ўт. Қиз бола тушида газанда ўт кўрса, ўнгида мўъжиза кўради. У газанда ўт ўсган жойдан кетаёгган бўлса, уйига совчилар ёғилади. Агар оилали аёл тушида газанда ўт кўрса, ўнгида етишмовчиликни бошидан кечиради.

Газета. Тушда газета кўриш ёки ўқиш ўнгдаги ғийбат ва янгиликларга ишора.

Газ плитаси. Тушда газ плитасини кўрсангиз, ўнгда дарҳол дарсларингизни пухта қилинг, акс ҳолда ўзлаштиришингиз ёмонлигини ота-онангиз билиб қолиши ва бунинг учун жазоланишингиз мумкин.

Гапирмоқ. Агар тушда юзингизни кўрсатмай ким биландир гаплашаёгган бўлсангиз, ўнгда кутилмаган ҳодисаларга дуч келасиз ва яқин одамингизни йўқотасиз. Мурда билан гаплашмоқ хавф ва касалликка ишора.

Гаранглик. Алдов ва дўстларнинг мунофиқлиги рамзидир. Агар тушда гаранг одамни учратсангиз, ўнгда ишонган одамингиздан ҳафсалангиз пир бўлади.

Гардан. У тушда озод бўлиш ва бойликка далолатдир.

Гаров. Ким тушида ўзини бир жойда гаровга қўйилганини кўрса, кўп гуноҳ қилишига далолат.

Гижжа. Кимки тушида гижжа кўрса, ўнгида ёқтирмаган одами билан учрашади.

Гилам. У эгаси учун дунёдир. Унинг кенглиги ризқ мўллигидир. Қалинлиги узоқ умрдир. Гиламнинг кичиклиги умрнинг қисқалигидир. Ўралган гилам мўлчилик ва узоқ умрга далолат қилади. Урушдаги одлм ўзини гилам устида кўрса, саломатликка эришади. Дглр урушда бўлмаса, чорбоғ сотиб олади. Маълум қлвм ёки маълум жойда гилам ёйишлик шу ерлик |1 ‘Iлмллр билан яхшиликларга шерик бўлишга далолат.
Гирдоб. Тушда гирдоб кўриш ўнгдаги ёмон томонга ўзгаришларни англатади. Агар тушингизда гирдоб ичида қолсангиз, ўнгингизда кўнгилсиз ва ёмон ишга аралашиб қолиб, бошингиз балодан чиқмайди.

Грамматика. Тушда грамматикани ўрганиш янги имкониятларга ишора.

Гугурт. У тушда ёлғончи одамдир, чунки у кумушга аралашса, унинг рангини ўзгартиради. Агар чироқ, қандил ёки овқат учун гугурт ёқилса, у ҳидоят ва манфаат, ёниши тез бўлгани, тутуни тез кетгани учун ғамнинг кетишидир.

Гул. У тушда хушбўйлик, ёқимлилик ва яхшилик белгиси. Ким тушида гулдан ясалган гулчамбар кўрса, у турмуш қуради ҳамда яхшиликка эришади. Гул аёллар учун ҳомиладорлик хушхабари, ғам ва бахтсизлик кетишига далолат. Гул яна чиройли, гўзал аёлга ишора.

Гулдаста. Аёл киши тушида кимдандир гулдаста олса, ўнгда севгисининг барқарорлигидан далолат. Агар гулдаста жамлаётган бўлсангиз, ўнгда янгилик эшитасиз. Гулдастани қулочкашлаб деворга отиб юборсангиз, беҳудага вақт ва пул сарф қиласиз. Агар сўлиб қолган гулдаста кўрсангиз, оилавий кўнгилсизлик рўй беради.

Гулдон. Агар тушингизда гул тўла гулдон кўрсангиз, кутган муждангиз ўнгингизда келади.

Гулкарам. У тушга кирса, унда алоҳида бир наф бор. Агар қўлида бир боғ гулкарам кўрса, у қарз талабида бўлади-ю, зийраклигини ишга солмаса, етиша олмайди.

Гулсафсар. Тушингизда гулсафсар кўрсангиз, ўнгингизда яхши иш қилар экансиз.

Гулхан. Тушда гулхан кўриш сизни огоҳлантиради; агар насиҳатга қулоқ солмасангиз, аҳволингиз ёмон бўлади.

Гулчамбар. Агар маҳбубингиз бошингизга гулчамбар қўйса, ўнгингизда муҳаббатингизга ижобий жавоб оласиз.

Гумбаз, қубба, равоқ. У тушда аёл кишидир. Ким қубба кўрса ёки сотиб олса, уйланади. Ким уни бузса, унинг аёли касал бўлади ва вафот қилади. Агар у соғ бўлса, уни талоқ қилади. Гумбаз унга кирган ёки эгаллаб олган киши учун мулк-салтанатдир. Ким тушида қуббаларни кўрса ёки қурса, бу унинг шаъни улуғлиги ёки қудратли кишиларга қўшилишига далолат қилади.

Гумбурлаш. Тушда ер қимирлаш олдидан бўладиган шовқинга ўхшаган гумбурлашни эшитиш катта кўнгилсизликларга ишора.

Гунг. Кимки тушида гунг одамни кўрса ва у билан гаплашса, ўнгида жамиятда мустаҳкам ўрин эгаллайди. Агар ўзини гунг сифатида кўрса, ўнгида қайғуга қолади ва адолатсизликка учрайди.

Гуноҳ. Тушда гуноҳ иш қилсангиз, ўнгда тавба қиласиз.

Гуруч. У ташвшили молдир. Агар у пиширилган бўлса, фойдага далолат қилади.

Гуруҳ. Агар тушда бир гуруҳ одамлар кўринса, ўнгда дўстларингиз сизни алдашлари мумкин.

Гўдак. Ким тушида таниш гўдакни кўрса, хурсандчиликка ишора. Агар нотаниш гўдакни кўрса, ўнгида ташвиш ва ғамни бошидан кечиради, туш соҳибида ожизгина рақиба пайдо бўлади. Кимки тушида катта одамни бола қиёфасида кўрса, ўнгида таънага қоладиган иш қилади.

Гўнг, тезак, ахлат, таппи. Тушда ахлат (нажас) тўплаган киши учун мол-мулк. Гўшти истеъмол қилинадиган қушлар ахлати ҳаром мол-мулк. Ёқилғи ва бошқа нарса учун яроқли тезак бўлса, кўплаб зарарли нарсаларга дуч келиш нишонаси. Инсонлар нажосати касаллик ёки хавф-хатарга далолат. Сигир тезаги деҳқон ва ғаллакорлар учун хайрдан дарак. Тезакка ўтириб олгани кўрилса, мол-мулкка эга бўлади.

Гўнг қўнғизлар. У тушда душман кишидир. Гўнг қўнғизлар яхшиликдан далолат бермайди. Агар унинг чаёнга айланганини кўрса, дуцшанликдан бошқа нарсалар ҳам гумон қилиниши мумкин.

Гўшт. Суягининг гўшти ажратилган, тузланган, териси шилинган гўшт бирор ҳовлига киритилса, шу ҳовли аҳлига мусибат етади.

Гўштқиймалагич. Тушда гўштқиймалагични кўриш шубҳаларга ишора.

(Visited 1 546 times, 1 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика