Туш таъбири Д

tush tabiri

Туш таъбири Д

Туш таъбири Дазмол. Тушда қизиб турган дазмолни кўрсангиз, ўнгда ўзингиз ишониб бир иш қиласиз, амма чув тушасиз.

Дазмоллаш. Тушда ниманидир дазмоллаш ўнгдаги ярашиш ёки бирон айбни беркитишга ишора.

Дайдиш. Агар тушда мақсадсиз қаерлардадир дайдиб юрган бўлсангиз, ўнгда сизни муаммо ва кўнгилсизликлар кутади. Тунда дайдиб юрсангиз, омадсиз кунларингиз чўзилиб кетади, кундузи дайдиб юрган бўлсангиз, сизга омад яқин орада кулиб боқиши мумкин.

Дала. Агар тушда кенг, очиқ далани кўрсангиз, демак, ўнгда одамларга очиқ қалб билан муомала қиласиз. Дала устида осмон яқин ва унда булутлар бўлса, уятли аҳволга тушасиз.

Даладаги қоровул, боғбон. Уни тушда кўриш сафардаги ўртача аҳволга далолат қилади. У касал киши учун ўлимга, соғлом киши учун қийинчиликка, баъзан уни кўриш қамоққа далолатдир.

Дара. Агар тушда дара кўрсангиз, ўнгингизда муаммоларингиз ҳал бўлади. Дара тубида турган бўлсангиз, яқин бир хавф бор.
Дарахт. Кимки тушида кўм-кўк, шохлари кўп, улуғвор дарахтни кўрса, бахт ва фаровонликка эришади. Дарахтнинг танаси қанча йўғон бўлса, туш соҳибининг пули ҳам шунчалик кўп бўлади. Дарахт қуриган бўлса, ўнгдаги камбағалчиликка ишора.

Дарахтлар:
Анор дарахти. У бой эркакдир.
Бодом дарахти. У чиройли хотиндир.
Олма дарахти. У касал эркакдир.
Олча дарахти. У табиб эркакдир.
Тут дарахти. У мунофиқ эркакдир.
Хурмо дарахти. У олим эркакдир.
Шафтоли дарахти. У уятли эркакдир.

Дарахт илдизи. Агар тушда дарахт ё бирон ўсимлик илдизини кўрсангиз, ўнгда кўнгилсиз воқеаларни бартараф этиш учун куч тўплашингиз керак. Бу воқеаларда эркак киши иштирок этса, сизни омад узоқ вақт тарк этиши мумкин. Кейинчалик ҳаммаси ўз изига тушади.

Дарахтдан оқадиган суюқлик. У эркакларнинг бойлигидан далолат.

Дарвешлик. Тушда дарвешлик бой одамдан ҳам яхшидир. Агар дарвеш бўлганини кўрса, салоҳи диндир.

Дарвоза. Агар тушингизда дарвоза юзингизга ёпилган бўлса, ҳаётда ишларингиз ўнгланмайди, ҳамиша омадсизлик сизга ёр бўлади, агар дарвоза ўз- ўзидан очилиб кетса, ишларингиз юришиб кетади.

Дарё. Тушда тинч оқаётган, суви тиниқ дарёни кўрсангиз, ўнгда соғлигингиз яхши бўлади. Агар дарё кўпириб, тошиб оқаётган бўлса, суви қанчалик тиниқ бўлмасин, ўнгингизда соғлиғингиз ёмонлашади.
Дарё ёки кўл туби. Дарё ёки кўлнинг тубида ерни, балиқ, ўсимликларни кўрсангиз, ўнгингизда сиз тушунмайдиган ҳодисалар рўй беради, бу ҳодисалар ҳаётингизни муҳим томонга ўзгартиради.
Дарё ёки кўлда ювиннш. Тушда дарё ёьси кул сувида ювинаётган бўлсангиз, сизни кўплаб ташвишлар кутади, бу нарса сиздан кўп куч талаб қилади. Агар дарё ёки кўлнинг суви тиниқ бўлса, исталган мушкул ишни осонлик билан ҳал этасиз, сув лойқа бўлса, оғир синовларга тайёр туришингиз керак. Тошқин дарё сувида ювинаётган бўлсангиз, ўнгингизда шамоллашдан эҳтиёт бўлинг.

Даста, соп. Тушда кўрилган соп даромадга далолат. Қўрғошиндан бўлган соп кучсизлик ва заифликдан берилган дарак. Сариқ мисдан бўлган соп эса дунё матоҳидир. Тилло соп кароҳиятдан дарак.

Дастгоҳ. Тушда дастгоҳ кўрсангиз, қаттиқ меҳнат эвазига фаровонликка эришасиз. Синган ёки бузилган дастгоҳни кўриш оила бузилишига, омаднинг қўлдан кетишига ишора.

Дастурхон. Тушда дастурхон кўриш фароғат ва фаровонликдир. У яна дуонинг ижобат бўлиши, кўп яшаш ва у душманлар устидан ғалабага далолат қилади. Дастурхон кўтарилиши ўлжанинг тугашидир. Дастурхон кимга ёзилган бўлса ёки ундан нарса еган .сиши учун маишатдир. Дастурхон машҳурликдир.

Дастурхон учиши. Ким тушида олдидаги дастурхон учиб кетганини кўрса, ўнгда оиласидан ажралади.

Дастрўмол. Тушда дастрўмол кўриш балоғатга етган қизлар учун оилали бўлишга ишора. Дастрўмолнинг йўқолиши бўлажак оилавий бахтни қўлдан чиқаришни англатади.

Дафн этиш. Ким тушида дафн маросимини кўрса, у узоқ сафар қилади.

Дафтар. У тушда туш соҳибининг яшаш тадбирига далолат қилади.

Даҳлиз. У тушда ходим, эшикбон ёки жаннатга васила бўладиган амал.

Даҳрий. Тушда даҳрий билан учрашсангиз, бирон қилган ипшнгиздан ўкинасиз ва ишларингиз орқага кетади.
Девор. Агар тушда девор кўрсангиз, у жуда мустаҳкам бўлса, ўнгда ишларингиз пишиқ экан. Симли девор кўрсангиз, барча муваффақиятсиз- ликларингиз учун ўзингиз айбдорсиз. Ким деворни йиқитса, ўнгида бир кишини мартабасидан туширади.

Делифин. Баъзан у байрамга ишора.

Денгиз. Ким тушида денгизни кўрса, орзу қилган нарсасига етишади. Ким денгиз кечиб юрганини кўрса, кўп яхшиликка эришади. Денгиз сувининг ҳаммасини ичса, дунёга эга бўлиб, умри узун бўлади.

Денгизчи. Тушда денгизчини кўрсангиз, ўртоқларингиздан бири билан узоқ вақтга ажрашасиз.

Дераза. Агар тушда дераза кўрсангизу, у очиқ бўлса, демак, қалбингиз очиқ ва ишонувчан экансиз. Агар дераза ёпиқ ёки парда билан тўсиб қўйилган бўлса, худбинлигингиздан далолат. Дераза ойналари хира ва ифлос бўлса, сиз ҳаётнинг завқини ҳис қилмас экансиз. Демак, феьл-атворингизга танқидий қараб, тўғри хулоса чиқаришингиз керак.

Диван. Тинч ҳаёт тарзига ишора.

Диназавр. Беҳуда қўрқув.

Диплом. Агар тушда сизга олий ўқув юрти ёки бошқа бир муассасада диплом топшираётган бўлсалар, ўнгда мартабангиз ортади.

Довон. Агар тушда довон ошсангиз, бошингизга ёғилган ташвишлар тумандай тарқайди. Аммо омад кулгани учун одамларни назар-писанд қилмай қўясиз. Эҳтиёт бўлишингиз керак.

Доктор. Тушда докторни кўриш аёлга ҳам, эркакка ҳам ўнгида омадсизлик келтиради. Агар одамлар орасида докторни тасодифан кўриб қолсангиз, ишларингиз ривожланади. Қиз бола докторга турмушга чиқаётган бўлса, ўнгида қилган ишидан афсусланади. Тушингизда ўзингиз доктор бўлсангиз, ҳаётда ўз ўрнингизни топасиз.
Доп-дуилар. Ловня, седана, нўхат каби донлар уни еган, к.уруц ёкп ҳўл ҳолда топган одам учун ғам-ташвишдир. Улардан кўнини кўриш мол-мулкка ҳам далолат.

Дор. У бойлик ва обрўга ишора. Дорга осилиб гурганларни кўриш душманлар устидан ғалабага, ишларнинг ривожланишига далолат бўлади. Ўзни дорда осилган ҳолда кўриш муваффақиятга ишора. Агар тушда ўзингизни осишга чоғланган бўлсангиз, ўнгда қайғуга тушасиз.

Дорбозлик. Тушда ўзингиз дорбоз бўлиб ўйнаётган бўлсангиз, ўнгда тинчингизни бузадилар.

Дорихона. Тушда дорнхонага кирсангиз, ўнгда сизни кўнгилсизликлар кутади, яқинларингиз ҳамда шерикларингиз томонидан алданасиз. Агар ўзингиз дорихонада ишласангиз, бошлаган ишингиздан кайфиятингиз бузилади. Бемор тушида дорихонани кўрса, тез орада соғайиб кетади.

Дорилар. Улар зоҳид ва тақводор бўлишга далолат. Таъми ёмон дори тузалиши осон касалликдир.

Доска, лавҳ. Ёзиладиган тахта доскани кўриш аёл, фарзанд ва экин экиладиган ерга далолат. Гоҳида у хавфдан тинч бўлишни, илмни билдиради. Лавҳларни жамлаш гуноҳлардан қайтаришга ишорадир.

Доя, энага. У махфий нарсаларнинг зоҳир бўлишига, касалнинг ўлимидан далолат қилади.

Дугона. Тушда дугонангизни кўрсангиз, ўнгда кутилмаган жойдан сизга ёрдам келади. Агар дугонангиз билан уришиб қолсангиз, биронта ҳам режангиз амалга ошмайди.

Дудуқланиш. Кимдир ёки ўзингизнинг дудуқланиб гапираётганини кўрсангиз, тилингизни тишлаб қоладиган даражадаги хабар келади.

Дум. Агар киши тушда эшак ёки сигирнинг думини кўрса, бойлиги кўп бўлади. Агар ит ёки тулкининг думи бўлса, ҳаром мол топади.
Дуо. Агар тушда бировни дуо қилсангиз, ўнгда ёрдамга муҳтож одамларга холис ёрдамингиз учун ҳурмат топасиз. Кимки сизни дуо қилса, яқинларингиздан бирининг тўйи ҳақида хабар топасиз, ўзингизнинг ҳаётингиз осуда ва бахтиёр бўлади.

Дур (аёлиники). У эрнинг яхшилиги ва унга кўп совға қилишига далолат. Агар дурлар кумушдан бўлса, аёлида мадорсизликни кўради, маржондан бўлса, дўстлари унга ёрдам беришмайди.

Дурбин. Тушда дурбин билан томоша кўрмоқ яхшиликка йўйилади. Аммо дурбин орқали кимнидир кузатиш ёвузлик рамзидир; бундай ишни тушида қилаётган одам бировнинг оиласини бузишдек ярамас ишга бош қўшади ва ўзи шарманда бўлади.

Дурра. Тушда қизлар бошларига дурра ўрасалар, ўнгда соғликнинг мустаҳкам бўлишига ишора.

Душ. Агар тушда душда чўмилаётган бўлсангиз, ўнгда яхши ўртоқлар излашингиз керак экан.

Душман. Тушда душманларингиз ишларингизга халал беришмоқчи бўлса, ўнгда барча ишларингиз муваффақиятли бўлади. Душманингизни ўпсангиз, у билан ярашасиз.

Дўзах. Агар тушда дўзахда бўлиб, азоб аҳлининг дод-фарёдини эшитсангиз, демак, ўнгда сизнинг хатти- ҳаракатларингиз туфайли ўзгалар қийналар экан. Бу туш яна ўнгдаги умидсизлик, пушаймонликка ҳам ишора. Агар сизни дўзахда азоблаётган бўлсалар, ўнгингизда сизни хафа қилган одам келиб, узр сўрайди.

Дўкон. Агар киши тушда дўкон қурса, хотин олади. Агар дўконни хароб қилса, хотинини талоқ қилади.

Дўл. Агар бемаҳалда осмондан дўл ёки қор ёғса, ушбу тушни кўрган одам касал бўлиб, сўнгра тузалиб кетади. Агар унинг танасига дўл тегса, қўлидан моли кетади. Уз вақтида ёққан дўл ғам-ташвиш кетиши ва душманларнинг йўқ бўлишига далолат. Агар дўл йўлларни тўсиб қўядиган даражада кўп бўлса, бу турмуш тарзининг издан чиқиши ва сафар қила олмасликка ишора.

Дўлана. У тушда сариқ рангда бўлса, касалликка далолат. Яшил дўлана эса касаллиқэмас. Тушда дўлана кўриш ўнгдаги уятчанлик ва андишага ишора.

Дўнглик. Тушда дўнглик кўриш ўнгдаги майда ташвишларга ишора. Аммо бу ташвишлар кўпгина кўнгилсизликларни ҳам келтириб чиқаради. Умидсизликка тушмасдан бу ташвишларни енгишингиз келажагингиз учун яхши самара беради.

Дўппи. У тушда сафар, уйланишдир. Ким тушида ўзига дўппи берилганини кўрса, узоқ сафарга чиқади. Агар бошига кийса, салтанатга эришади.

Дўст. Тушда дўстларни яхши кайфиятда, соғлом ва қувноқ кўрсангиз, ўнгда яхши хабар оласиз. Агар дўстингиз хафа бўлса, касалга чалинасиз. Дўстингиз бошқа қиёфада кўринса, рақиблар пайдо бўлади ва улар сизни маҳбубингиздан ажратади. Дўстингиз ялтироқ кийимда бўлса, сизни нотинчлик кутади, бу атрофин- гиздагиларга ҳам таъсир ўтказади. Агар дўстингиз кутилмаганда юқори мартабага эришса, режаларингиз амалга ошади ва меҳнатларингиз муносиб тақцирланади.

(Visited 2 040 times, 1 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика