Туш таъбири Е

tush tabiri

туш таъбири Е

туш таъбири  Ейиш. Тушда киши бирон нарса ейиши ва ҳиди яхши бўлса, хайр ва хуррамликдир. Агар ёмон ҳид бўлса, ёмондир. Агар аччиқ нарса еса, далилдирки, бечора ва дарвеш бўлади.

Елим идиш. Тушда елим идиш кўрсангиз, ўнгда ҳаётингиз зерикарли экан.
Елин. У тушда одоб, суннатга эргашиш, азизлик ва мансабдир.
Елка (икки кўкрак орқасидаги кенг суяк). Унитушда кўрмоқ хотин кишига далолат.

Елка оғриши. Тушда кимнинг елкаси оғриса, ўнгида касбига путур етади.

Елкан. Елкан тушда султондан дарак. Ким тушида елкан уриб юборганини кўрса, у мансабга эришади.

Елпиғич. Тушда елпиғич кўриш енгилтаклик оқибатининг ёмонлигига ишора. Ёки алдов ва хиёнатнинг қурбони бўласиз. Агар ўзингизни елпиғич билан елгшётган бўлсангиз, ўнгда муҳим бир нарсага қўл силтаб, ҳаётингиз ўзгариб кетишига сабаб бўласиз. Агар сизга елпиғич совға қилишса, бирон нарсани таклиф этишса, қабул қилиб, ўзингизни ерга урасиз.

Таом, емак. Агар тушда мазали таом есангиз, ўнгингизда фаровон ҳаёт кечирасиз. Тушда таом учун маҳсулотлар сотиб олсангиз, ярим оч одамлар учун фойда олишга ишора, очлик нималигини билмайдиганлар учун зарар нишонаси.

Емфуруш. Уни тушда кўриш яхши ишларни бажариш, мусофир, фақир кишилар ризқига кафил ёки ғайратсиз кишиларнинг бошлиғи бўлиш ва болалардан бўлган ҳаракатдир.

Енг. У тушда кишининг моли деб таъбир этилади. Кенг ва узун енг мол-дунёга эга бўлишидан далолат. Енгнинг қирқилгани фақирликка ишора. Унинг йиртиқлиги неъматнинг йўқ бўлишидир.

Енгсиз кийим. Тушингизда енгсиз уст кийим кийсангиз, ўнгингизда хотиржамликни йўқотасиз.
Енгил оёқ кийими. Тушда боғичи узилган енгил оёқ кийимини кўриш кўнгилсиз хабарга ишора.

Ер. Тушда яхши бир жойдан ер олсангиз, ўнгда оилангизда бахт ҳукмрон бўлади. Парвариш қилинган жой ҳам шундай. Агар олган ерингизни майса қоплаган бўлса, қўлингизга пул келади. Ҳосил бермайдиган ер қайғуга ишора. Агар олган ерингизга буғдой экилган бўлса, меҳнатингиз билан бойиб кетасиз. Агар полиз экинлари ўсиб ётган бўлса, кўнгилсизликлардан далолат. Тушдаги ер қанча катта бўлса, бойлик ҳам шунча кўп бўлади.

Ерга тўшаладиган тош, плита. Кимки тушида мармар ўрнида ёйилган кўп тошни кўрса, мансаб, машина ва яшаб турган жойида ўзгариш бўлишига далолат. Тоштахта ўрнида кенг тўшалган мармарни кўрса, яхшилик ўрнини ёмонлик эгаллайди.

Ертўла. Тушда кўрилган ертўла маккорлик ва ҳийла ишлатишга далолат. Ким тушида ертўлага кириб, у ердан осмонни кўрмаса, ўғри молларини олиб кетади. Мусофир бўлса, йўли тўсилади. Ертўлада намоз учун таҳорат олса, молини ўғирлаган киши ушланади.

Етти юлдуз. Тушда ушбу юлдузлар шарафли олим кишига далолат қилади. Ким уларнинг ҳаммаси йўқолганини кўрса, шу шаҳарнинг уламолари вафот этади.

Етуклик гувоҳномаси. Агар тушингизда мактабни битирганлик ҳақидаги гувоҳномани олсангиз, ўнгингизда шу пайтгача сир сақлаб келган нарсангиз ошкор бўлади.

Ечим. Агар тушингизда бирон масаланинг ечимини топсангиз, ўнгингизда қийин ишингиз муваффақиятли ҳал бўлади. Агар ечимни тополмасангиз, хатти- ҳаракатингиз туфайли обрўйингизга путур етади.

(Visited 625 times, 1 visits today)
Оцените статью
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика