Туш таъбири Ё

tush tabiri

Туш таъбири Ё

Туш таъбири Ёввойи ҳайвон сути. Ким тушида ёввойи ҳайвон сутига етишса, озгина молга эришади. Ким унинг сутидан ичса, тақводор бўлиб, салоҳиятга эришади.

Ёвшан. Уни шувоқ эрман ҳам дейдилар. Бундай ўсимликни тушда кўриш ўнгдаги хафачиликка йўйилади.
Ёвғон хўрда. Агар тушда ёвғон хўрда ичиб турсангиз, бирон нарсангизни ўғирлатасиз.

Ёмғир. Тушда агар ундан зарар келмаса, яхшилик, ризқ ва раҳматдир. Агар ёмғир маълум бир жойга хосланган бўлса, бу ўша жой аҳлининг хафалигига далолат. Г оҳида ёмғир қийинчиликларга ёрдам беришга ишора.

Ёмғир сўраш. Тушда ёмғир сўраш касаллик ва қийинчиликка далолатдир.

Ёнут. Айиққа ўхшаган мўйнали кичик жуссали ҳайвон. Бундай ҳайвонни тушда кўриш қариндошлардан бирининг касал бўлишига ишора.

Ёнғоқ. У тушда тўплаб қўйилган молдир. Агар ёнғоқнинг шақир-шуқур овози эшитилса, хусуматдир. Ёнғоқ қийинчилик билан топиладиган молга далолат қилади.

Ёпинчиқ, паранжи. Ёпинчиқ тушда аёл кишининг эридир. Унинг кенг бўлиши киши ҳолатининг яхшилигидир. Агар ёпинчиқ қора, эски бўлса, унинг эри фақир киши бўлади. Ёпинчиққа етган бало аёл кишига эри борасида етган мусибатдир. Агар аёл киши одамлар тўпланган жойда рўмоли — ёпинчиғини бошидан олганини кўрса, у аёл одобга зид иш қилади ёки эри билан ажрашади.

Ёруғлик. Ёруғлик тушда Аллоҳ назаридир. Ёруғлик унинг юрагига тушса, унинг иймони пок бўлади.
Ёстиқ, болиш. У тушда сақланган мол, сир сақловчи аёл ва машаққатдан роҳат топишдир.

Ёсуман. Тушда ёсуман гулини кўрсангиз, ўнгда қувонасиз.

Ётмоқ. Тушда тўшак узра чўзилиб ётган бўлсангиз, ўнгингизда сафарга ишора бўлади.

Ёш бўлиш. Агар тушида ёш бўлиб қолса, эпчил бўлади. Агар ўз ёшидан қари бўлса, ҳурмати кўп бўлади.

Ёш йигит. Уни тушда кўриш насиба ва душманлар устидан ғалабага далолат қилади. Баъзида эса яхши ишга далилдир.

Ёқа. Агар қиз бола кўзгу олдида туриб ёқаларини тузатаётган бўлса, қўшни йигитлардан бири унга совчи қўймоқчи экан.

Ёқалашмоқ. Тушда ёқалашаётган одамларни кўрсангиз, ўнгда суд маҳкамасида гувоҳлик беришдан эҳтиёт бўлинг. Агар туш кўрувчининг ўзи ёқалашишда иштирок этаётган бўлса, оиласида тинчлик бўлмайди.

Ёқилғи. Тушда бензин, керосин сингари нарсаларни кўриш ўнгдаги бахтсиз ҳодисага ишора.
Ёқимсиз ҳид (оғиздаги). Ким тушида оғзидан ёқимсиз ҳид келаётганини кўрса, ўзини мақтаб кибрланади, натижада қийинчиликка йўлиқади. Агар ҳид бошқа одамдан келса, ёқимсиз гаплар эшитади. Агар ўзини табиатан шундай эканини кўрса, фаҳш ва бузуқликни кўп қилади. Шунингдек, ёқимсиз ҳид жафо ва ифлосликдир.

Ёғ. У илм, фиқҳдир. Давога, молга, мол талабида юрган одамлар учун фойдадир. Қийинчиликдаги кишига хурсандчилик, касалга эса сиҳатлик белгисидир. Сигирнинг ёғи даво, гўшти эса касалликдир. Нобулсий зайтундан бошқа барча ёғ тушда ғамдир, деган. Ибн Сирин айтишича, хушбўй ёғ яхши мақтов, ёмон ёғ эса ёмон сўздир.

Ёғфуруш, мойфуруш. Уни тушда кўриш илм, ҳидоят, кофирнинг Ислом динини қабул этиши, илм пешволарига хизмат кўрсатишдир.

Ёғоч ковуш. Уни тушда кўриш зуҳд, тавба, таҳорат. У бўйдоқ учун ёмон, хусуматчи аёлга уйланишига далолат.

(Visited 617 times, 1 visits today)
Оцените статью
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика