Туш таъбири Ж

tush tabiri TUSHDA

Туш таъбири Ж

Туш таъбири  Жабр қилмоқ. Ким тушида бирор киши унга мол ёки қандайдир мато жиҳатдан жабр қилганини кўрса, ўнгида ундан ғолиб бўлади. Шунингдек, тушдаги жабр дунёга далолатдир.
Жала. Тушда жала ёғишини кўриш ризқ ва ишларнинг ривожига ишора бўлади.

Жамбил. Тушда кўрилган жамбил доимий роҳат ва давлат ёки тижоратга ишора. Яна аёлга ва ўғил болага ҳам таъвил қилинади. Ўсиб тургани яхшироқ. Хушбўй ўсимликларнинг барчасини ўсиб турган жойидан узилган ҳолда кўриш ғам-ташвишга далолатдчр.

Жамоат. Ким тушида одамлар жамоасини кўрса, унга Аллоҳ таоло тез орада раҳм қилади. Яъни, уни имтиҳон қилаётган нарсада қутқаради. Яна зиён ва қарзга ҳам далолатдир. Баъзан хавф ва гина-адоватни ҳам билдиради.

Жанжал. Хоҳ эрнинг, хоҳ хотиннинг тушига оилавий жанжал кирса, оилада тинчлик ва хотиржамлик бўлади.

Жанг. Тушда жангу жадални кўриш ўнгдаги тўсиқларни енгишга ишора. Агар тушда жанг бораётганини кузатиб турган бўлсангиз, ўнгда ёмон хабар оласиз. Агар қиз бола тушида бир неча эркакларнинг жангда иштирок этаётганларини кўрса, ўнгида унга кўп совчилар келади.

Жанг қилиш. Агар киши тушда одамлар ё ҳайвонлар билан жанг қилса, душман устидан ғалабага эришади.

Жаннат. Ким тушида жаннатда юрганини кўрса, у одам Аллоҳ хоҳласа, жаннатга киради. Агар жаннат меваларини кўрса ё биров берса, яхшиликка эришади. Агар биронтасини емаса, яхшиликка эришади-ю, лекин ундан наф кўрмайди. Агар уни бошқага берса, илмидан бошқаси фойдаланади. Ким ўзини жаннатда кўриб, қачон кирганини билмаса, ишлари омадли бўлади.

Жаннат фариштаси. У доимий хурсандлик ва дуонинг ижобат бўлишидир.

Жаноза. Агар тушида ўлиб, унга жаноза ўқисалар ва одамлар унинг орқасидан эргашсалар, шараф ва манфаат топади.

Жар. Тушда жар кўрсангиз, кимдир сизга чоҳ қазиган, шу чоҳга йиқилишингизни истайди. Агар
тушингизда жарнинг тубини кўрсангиз, ўнгингизда ўша душманингизнинг номини билиб оласиз.

Жароҳат. Ўнг қўлнинг бош бармоғи жароҳатли бўлиши зиммадаги фарздир. Қон ёки йиринг оқадиган ҳар бир жароҳат молдаги зиёндир. Бошдаги жароҳатдан қон оқмаса, тез орада бойликка етишади. Ким пичоқ билан жароҳатланса, айби ошкор бўлади. Ким баданида жароҳат кўрса, қўли билан ишлаб топадиган молидир. Агар ўнг қўли жароҳатланса, яқинлари томонидан келган бойликдир.

Жарроҳ. Жарроҳга муҳтож одам уни туш кўрса, шифо топишига далолат. Агар муҳтож бўлмаган киши тушида уни кўрса, бетоб бўлишига ишора. Шунингдек, у ғийбатчи одамга ҳам далолат.

Жаҳаннам. Ким ўзини жаҳаннамга тушгани, сўнг у ердан шу куни қайтиб чиққанини кўрса, бу гуноҳдан қайтсин, деган огоҳлантиришдир.

Жигар. Жигар тушда яширилган бойлик. Баъзан фарзанд.

Жигар оғриши. Ўнгда фарзандингизга ёмонлик қилишлари мумкин.

Жилов. Жиловни қўлда ушлаб туриш ўз ишингиз ўзингизга боғлиқ зканлигини англатади. Агар жилов узилса, ишларнинг орқага кетишига ишора.

Жин. У айёр одамлар, сеҳргарларга далолат. Аммо ҳикматли ҳолда кўринган жин илм ва яхшилик эгаси бўлган кишидир. Ким тушида жинга айланиб қолса, ҳийласи кучаяди. Ким уйи яқинида жин кўрса, зиён, ташвишга ишора. Ким жинга уйланса, фосиқ хотинга мубтало бўлади. Кўпинча соғлом бўлмаган ҳайвон сотиб олишга ҳам далолат. Агар жин билан курашса, одамлар ёмонлигидан омон бўлади.

Жингалак соч. Тушда кимнинг сочи жингалак сочга айланиб қолса, ўнгида молини, хотин ёки либосини алмаштиради.
Туш таъбири

Жипнилик. Ким тушида жинни бўлиб қолса, мол-дунё ва обрўга етишади. У меросдан тегадиган кийим-кечакдир. Ёш бола жинни бўлса, ота шу боласи туфайли бойликка эришади. Жиннилик жаннатга киришга белгидир.

Жиноят. Киши тушида бошқа бир одамга нисбатан жиноят қилса, бу ёмон ишга қўл уришига далолат.

Жирафа. Тушга жирафа кирса, яхшилик белгиси йўқ. Баъзан мол-давлатга етадиган офатни англатади. Баъзан чиройли аёлдан келадиган хабарлардан бохабар бўлишга далолат.

Жойнамоз. Тушда жойнамозни кўриш покиза аёл ёки диний мансабдир.

Жомадон. Тушда жомадон кўрсангиз, вақтингизни дўстларингиз даврасида кўнгилли ўтказар экансиз.

Жон. Жон тушда фарзанд бўлади. Агар тушида жони чиқса, ўғли ё хотини ўлади. Жони қўлдан чиқиб осмонга учиб кетса, дарҳол оламдан ўтади. Агар жони сариқ бўлса, қаттиқ касал бўлади. Қизил ва оқ бўлса, оқибати яхши бўлади. Қора рангда бўлса, Аллоҳнинг жазосига учрайди.

Жониворлар ноласи. Тушдаги жониворлар ноласи ғам ва мусибатдан дарак.

Жубба. Руҳонийлар киядиган узун чопон – жубба кўрсангиз, ўнгда тинчингиз бузилади.

Жума. Ким жума кунида эканини туш кўрса, Аллоҳ таоло ишларини ўнглайди, қийинчиликдан қутқаради.

Жун рўмол. Тушда жун рўмол кўрсангиз, ўнгда фаровонлик даври келганидан далолат.

Жун чодир. У тушда мунофиқлик ва ёмон ишларни бекитишга далолат.

Жунублик (булғаниш). Ким жунуб бўлиб қолса, ўнгида покланади. Ким жунуб ҳолида намоз ўқиган бўлса, Аллоҳга итоат қилиш йўлида сафар қилади.

Жундан ёки ипдан тўқилган қоп. У сир сақловчидир. Уни кўриш сафар қилишдан далолат.
Жуҳуд. Агар тушда киши жуҳуд бўлса, бидъат йўлига киради. Агар жуҳуд мушрик ё бутпараст бўлса, залолатга кетади, мусулмон бўлса, дарҳол оламдан ўтади.

Жўги. Уни липа ҳам дейдилар. Тушда жўги дарахтини кўрсангиз, ўнгингизда алданиб қолишингиз мумкин.

Жўжалар. Бир аёл тушида бир китобни охиригача ўқиб бўлибди, хонасига тўсатдан иккита жўжа кириб, китобларни йиғиштира бошлабди. Аёл туш таъбирини сўраб Ибн Сириннинг олдига борганида, у икки эгизак ўғил кўришини ва улар илмли одамлар бўлиб етишишларини айтибди.

Жўлак (тахта кана). У тушда душман. Ғам- ташвишга ҳам ишора. Кимга жўлакка ташланиб, уни ўраб олса, ёмон одамлар обрўсини тўкиб, хафа қилади.

Жўн тақинчоқлар. Агар тушда сизга жўн тақинчоқлар совға қилишса, демак, сиз ҳаётда ҳамманинг эътиборини ўзингизга қаратишга интиласиз.

Жўхори. Тушда жўхорини кўриш ўнгдаги кўнгилочар ўйинлар ва муваффақиятга йўйилади.

Жўяк. Тушда томорқадаги жўякни кўриш машаққатли меҳнатга ишора бўлади. Агар жўяклар бузиб ташланган бўлса, ўнгингизда муаммога дуч келасиз, пул масаласида муаммо пайдо бўлади.
Туш таъбири

(Visited 2 373 times, 1 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика