Туш таъбири З

tush tabiri TUSHDA

Туш таъбири З

Туш таъбири Зайтун. У тушда мол-мулк, бойликдир. Сариқ зайтун ғам-кулфат. Агар киши дарахтдан зайтунни сиқиб олса, унинг ёғи барака, хайр аломатидир. Зайтун барги солиҳ инсонлар, яхши одамларга далолат. Унинг меваси ризқ, шодлик ва тўкин-сочинга ишора.

Закот. Ким тушида моли закотини адо қилаётганини кўрса, мол-давлати кўпаяди. Баъзан закот тунларни
бедор ўтказиш (таҳажжуд намози ўқиш), нафл рўзасини тутишга далолат. Ёки ўзи учун азиз бўлган инсоннинг вафотига ишора.

Зал, катта хона, саҳна. У тушда роҳат, йўқчиликнинг завол топиши, яхши аёлга, улуғ мансабга, илмга, мусофир учун етиб олишида тинч йўлга, яхши фарзанд ва мол-дунёга далолат. Агар у бетартиб, қоронғи бўлиб, у ерда ҳашарот ёки қурт- қумурсқалар бўлса, яхшиликнинг барчаси ёмонлик билан алмашади.

Замзам. Ким тушида замзам сувидан ичганини кўрса, касалликлардан шифо топишига далолат. Хусусан, бойлик ёки илм талабида бўлса, мақсадига эришади.

Занжир. Занжир тушда умри узоқ, ҳалол мол-дунёга эга аёлдир. Кўпинча таҳдид ва қўрқинчга далолат. Тушида занжирни қўлида ёки бўйнида кўрса, маъсиятга ишора. Занжир ишларнинг чигаллашишига далолат.

Заранг дарахти. Тушда заранг дарахтини кўрсангиз, янги либос киясиз.

Заргар. Тушда заргарни кўриш риё, алдов ва кўзбўямачиликка далолат. Кўпинча шеър ёзиш ёки ёлғон гап тўқишга ишора. Яна илм, ҳидоят, шодликдан далолат.

Зарғалдоқ. Агар тушда зарғалдоқ кўрсангиз, ўнгда орзуларингизни амалга оширишга интиласиз. Агар зарғалдоқнинг илдизи кавланган бўлса, жанжал ва оилавий келишмовчиликларга ишора.

Заъфарон (зиравор ўсимлик). У тушда яхши, агар ранги тана ёки кийимда из қолдирмаса. Чунки у хушбўй

модда (атир, тутатқи) ҳисобланади. Агар ранги из қолдирса, тушида кўрган киши учун касаллик белгиси.

Зағизғон, ҳакка. У тушда вафосиз ёмон одам бўлиб, бирор кишини дўст тутмайдиган, лаънатга учраган,
бойлик талаб қилиб юрадиган, осон йўл билан пул топувчи ёлғончи савдогардир. Ҳакка билан ким тушда гаплашса, унга ноаниқ хабар келади. Ким ҳаккани ушласа, хиёнатчи, фосиқ кишига етишади. Ким ҳаккани даволаса, у ниҳоясига етмайдиган ишни қилишга уринаётган бўлади.

Зағча. Сизга зиён келтиришни истаган душманни англатади. Тушда уни тутиб олсангиз, ўнгда душманингиз устидан ғолиб келасиз. Учиб кетаётган зағчани кўриш ўнгдаги ёмон ўзгаришларга ишора.

Заҳарли ўргимчак. У тушда азият берувчи, фасодчи аёлга далолат.

Заҳарли қора илон. Тушда заҳарли қора илонни ўлдирсангиз, ўнгда бойлик топасиз, агар у бирон кишини чирмаб олган бўлса, атрофда ўзини дўст кўрсатадиган рақибларингиз бор экан. Агар тушда заҳарли қора илон ўлган бўлса, сизга ёқмайдиган бир одам уйингизга келади.

Заҳр. Тушда заҳр ейиш ҳаром молдир. Агар унинг танасига заҳр тегса, ўнгда ғам-андуҳ чекади.

Зебра. Тушда зебрани кўрсангиз, ўнгда ҳаётингиз бир текисда бўлмайди.

Зиёфат. Зиёфат тушда яхшиликка бирлашиш.

Зиёфатга таклиф. Ким тушида зиёфатга бошқаларни чақираётганини кўрса ва улар келиб та^млардан тановул қилса, у раҳбар бўлади. Агар тмпда бирон зиёфатга таклиф қилинсангиз, ўнгда бойлик ва ҳурмат топасиз. Зиёфат дастурхони қанчалар ТУКИН бўлса, ўнгингиздаги ишларингиз ҳам шунчалар яхши бўлади.

Зилзила. Тушда ер қимирласа, у диёрга касаллик келади.

Зина. Тахта зина мунофиқ киши. Ундан чиқиш эса ниятнинг амалга ошириш. Зинага чиқиш ораларида

мунофиқлик (м\ ғомбирлик) бўлган одамлардан ёрдам сўрашдир. Зина сафарга далолат ҳамдир.

 Зира, зира уруғи. У мол-дунёдир.

Зираворлар. Улар тушда гўдаклигида вафот этадиган болага, оз вақт бўладиган хурсандчиликка, заволга учрайдиган тижоратга, ажрашиб кетадиган аёлга ёки олиб қўйиладиган мансабга далолат қилади. Яна зираворлар пулдир.

Зирак. У тушда ёмон гап ёки хурсанд этувчи яхшиликдир.

Зирк. Тушда зирк бутасида мевалар борлигини кўрсангиз, ўнгда манфаат кўрасиз. Агар зирк буталари қуриган бўлса, ўнгингизда омад сиздан юз ўгиради.

Зиғир. Тушда зиғирпояни кўрсангиз, ўнгда сафарга чиқасиз.

Зобит. У тушда ўлим фариштаси, ғам-ташвиш, қайғу-азоб. Агар иши туфайли кимнидир ҳибсга олса, қариндошлари ўртасида хусумат юзага келади.

Зоҳид. Тушингизда дунё лаззатлари ва қувончларидан кечган зоҳид бўлсангиз, ўнгингизда аҳмоқона иш билан машғул бўласиз, омадсизликка рўпара келасиз.

Зулук. У тушда инсон жасадини ейдиган қурт ўрнида бўлиб, аҳли аёли ва фарзандларнинг қайғусидир. Ким тушида зулукнинг бурни, закари, орқаси, қорни ёки оғзидан чиққанини кўрса, аёли ҳомиласидан айрилади. Зулук хасис душманга далолатдир.

Зумрад. Тушда жаннатга кириш учун қилинадиган амалларга далолат. Ким тушида зумрадга эришганини кўрса, у солиҳ дўстлар ёхуд тарбияли ўғил фарзандлар ё фойдали илм, яхши ҳалол мол-давлатни қўлга киритади.

Зўрланиш. Қиз тушида зўрланганлигини кўрса, ўнгида унинг номусини топтайдиган бахтсизлик рўй беради.
 

(Visited 2 121 times, 1 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика