Туш таъбири КИТОБИ

Туш таъбири КИТОБИ TUSHDA

Туш таъбири КИТОБИ

Туш таъбири КИТОБИ ТУШНИНГ ВАҚТГА БОҒЛИҚЛИГИ, УНИНГ ХИЛЛАРИ ВА ШАКЛЛАРИ БАЁНИДА

Ибн Сирин айтади: «Туш вақтга боғлиқ бўлади… Агар киши тунда ухлаб, бир қуш итни тутганини кўрса, туш кўрувчининг бир аблаҳ одамга иши тушишига далил бўлади.

Агар шу тушни кундузи кўрса, касалга чалинади»…

«Адид ул-ҳадис» китобида ёзилишича, Абу Убайда тилидан Аҳмад ибн Саъд ривоят қилади, бир аёл Муҳаммад Мустафо (с.а.в.)дан: «Тушимда кўрсам, томнинг устуни синиб устимга тушибди», деб сўради. Жавоб қилдилар:

«Эринг сафардан қайтади!» Кейин эса яна ўша тушни кўрди ва Абу Бакр розийаллоҳу анҳунинг олдига бориб, таъбирини ундан сўради. «Эринг ўлади!» деб жавоб берди у. Ҳар икки туш бир хил, таъбири эса кўрилган вақтига мувофиқ ҳар хил эди…

Кирмоний айтади: «Баҳор фаслида кўрилган тушдан яхшиликни умид қилса бўлади, бироқ юзага келишида кечикиш мавжуд бўлади. Ёзда кўрилган тушнинг юз бериши тезроқ ва кучлироқ бўлади. Кузда кўрилган тушнинг таъбири тўғри чиқмайди.

Бу сўзнинг тўғрилигига далил шуки, бир одам Абу Бакр Сиддикдан: «Тушимда бир дарахтдан етмишта баргини санаб олиб, менга бердилар», деб сўради.

Абу Бакр: «Сенга етмиш таёқ урадилар», деб жавоб берди. Ўша ҳафта унга етмиш таёқ урдилар. Кейинги йил эса худди нгу тушни ва ўша баргларни кўрди ва Абу Бакр Сиддикдан сўради.

«Сенга етмиш минг дирҳам (олтин пул) беришади», деди. У эса: «Эй амир ал-мўминин, ўтган йили худди шу тушни кўрсам, унинг таъбири етмиш таёқ бўлган эди, бу йил эса етмиш минг дирам деяпсиз, бунинг фарқини айтиб беринг!» деди.

Абу Бакр Сиддиқ: «Ўтган йили куз фаслида кўрган эдинг, у пайтда барча дарахтлар қуриб, барглари тўкилиб бораётган эди. Бу йил эса баҳор, дарахтлар яшаришга киришган пайт. Таъбири эса шундай!» У киши ҳақиқатан етмиш минг дирҳам топди.

Жобир Мағрибий айтади: «Тушларнинг энг тўғрилари саҳардан то қуёш чиққунча кўрилгани ёки қуёшнинг тиккага келган вақтда кўрилган туш тўғри ва рост бўлади. Дарахтларнинг гуллагани ва меваларнинг етилгани жуда ажойиб тушлардандир, таъбири эса рост бўлиб чиқади. Қишда кўрилган тушнинг ҳукми заиф бўлади. Қишда изғирин ва ёғингарчилик, баҳорда жаҳон хушу хуррамдир».

 

(Visited 15 493 times, 2 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика