Туш таъбири тушда

Туш таъбири тушда TUSHDA

Туш таъбири тушда

Туш таъбири тушда Тушниг рост ёкий ёлғонлиги хақида

Ҳазрати Дониёл айтадилар: «Одамлар шаклда, сувратда, табиатда, баландликда, сўз айтишда ҳар хил бўладилар. Ҳар бир

 

одамнинг туши ҳам табиати, ҳаво ва шаҳарга қараб ҳар хил бўлади ва бир-бирига ўхшамайди.

Туш таъбири тушда  Агар гўшт, ҳалво, шароб ва қонни кўпайтирадиган бошқа нарсаларни еб-ичишдан одамнинг табиатига қон ғалаба қилган бўлса, у одам тушида томир очиш, қон олдириш, лаб ёрилишини кўради, чанг ва чағона ва пгунга ўхшаш овозларни эшитади.

Демак, таъбирчи унга қараганда, юзини қизил кўрса, танаси семиз бўлса, унинг туши қон ғалабасидан эканини билади ва бу тушнинг таъбири бўлмайди.

 

Агар балғам туғдирадиган нарсаларни, масалан, қатиқ, айрон, сут ва шунга ўхшашларни еб-ичишдан кишининг табиатига балғам ғолиб бўлса, ундай киши тушида қор, ёмғир ва шунга ўхшаш нарсаларни кўради.

Таъбирчи бундай одамнинг юзини оқ, баданини семиз кўрса, гапиришда оғир-вазминликни сезса, унинг табиатига балғам ғолиб эканини билади ва (шунга оид) кўрган тушларининг асли йўқ бўлади.

 

Туш таъбири тушда  Демак, ўз-ўзидан равшанки, таъбирчи юқорида айтганларимизга чуқур диққат қилиши ва ҳар кимнинг тушини тўлиқ сўраб билиши ва тагигача воқиф бўлиши зарурки, шундагина у тушнинг ҳақиқатини тўғри аниқлайди.

Ибн Сирин айтишича, ҳиммат асҳоблари бўлган кишилар тушларида ошиқ ва маъшуқларни, ҳунар эгалари эса ҳунарга оид нарсаларни, масалан, тўқувчи карбос (зиғир мато)ни, темирчилар темирни кўради.

Демак, таъбирчи уларнинг тушини яхшилаб сўраши, кечаси нима еганини билиши ёки қандай ўй ва хаёл билан уйқуга кетганини аниқлаши, сўнг таъбир қилиши зарур.

Бир одам тушида қор, ёмғир, муз ва совуққа дучор бўлганини кўрса, уйғонгач, устида кўрпаси тушиб кетганини билса, демак, тушда кўрилган совуқ устининг очилиб қолиши туфайлидир.

 

(Visited 408 times, 1 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика