туш таъбири узбек тилида
Туш таъбири УЗБЕК тилида ТУШЛАР ЎРТАСИДАГИ ФАРҚНИ БИЛИШ БАЁНИДА
Кирмонийнинг айтишича, диндорлар туши динсизлар тушидан тўғрироқ, донолар туши нодонлар тушидан яхшироқ, солиҳ кишилар туши фосиҳ кишилар тушидан афзалроқ бўлади.
Кексалар туши болаларнинг тушларидан яхшироқ ва тўғрироқ, озод аёл туши канизак тушидан яхшироқ бўлади.
Таъбирчи ҳар бир одамнинг тушини таъбир қилаётганда тартибга риоя қилиши, туш эгасига савол берганда, ҳар хил пароканда сўзларни эшитса, уларни ақл орқали тўғрилаб тушуниши, биринчи сўз охирида бўлса, охиридан аввалга олиб келиши, шундан сўнггина таъбир қилиши, қайси сўзни кучлироқ деб билса, ўша сўзга биноан таъбир ҳукмини айтиши керак.
Сўзлар тарозуси бузилмаса, хато қилиш камроқ бўлади, нимани айтса, тўғри айтган бўлади, зероки қадимги уламолар шундай қиёс билан иш тутиб, тўғри ва рост ҳукм қилганлар.
ҲИКОЯТ. Айтишларича, бир киши Ибн Сиринга: Тушимда
азон айтаётган эканман», деди. Ибн Сирин: «Ҳажга борасан!» деди. Шу пайт бошқа киши келиб: «Азон айтаётган эканман», деди. «Сенга ўғриликда туҳмат қилишади!» деди. Ибн Сириннинг шогирдлари:
«Бу туш бир хил кўринишга эга, иккови ҳам азон айтишган, қандай қилиб унинг орасида фарқ бўлиши мумкин?» дейишди. Жавоб берди: «Биринчисини яхпти одам эканини кўрдим ва ҳаж қиласан, дедим.
Иккинчисини аҳли фасодлардан эканини кўрдим, таъбирни бошқа қилиб, сени ўғриликда мутаҳҳам қилишади, дедим».
Жаъфар Содиқ айтади: «Шундай вақтлар ҳам бўладики, туш кўришади ва унинг ижроси ҳам худди шу куни юз беради.
Баъзан тунда туш кўришади, аммо натижаси бир йилдан кейин пайдо бўлади, баъзан тунда туш кўрадилар, унинг юз бериш муддати олти ойда бўлади, баъзан эса кўрилган туш йигирма йилдан кейин зуҳурга келади.
Қирқ йилдан кейин юз берадиганлари ҳам бўлади. Чунончи, амир ул-мўминин Ҳусайн розийаллоҳу анҳунинг ўлдирилиши шундай бўлган эди.
Расулуллоҳ (с.а.в.) туш кўрсалар, Ҳусайн розийаллоҳу анҳунинг қонини ит ичаётган экан, тўлиқ қирқ йилдан сўнг ўша туш юз бериб, уни шаҳид қилдилар».
Жобир айтадики, тунда кўрилган тушнинг маъноси кундузгига нисбатан кучли бўлади. Туннинг аввалида кўрилган туш тўғри бўлмайди, чунки у кўпинча кўп ўйлаш ва машғулотлар натижасида бўлади.
Ярим тунда кўрилган тушлар асғосу аҳлом навларидан бўлади. Тўғри туш саҳарда кўрилган туш, чунки саҳардаги тушни фаришта лавҳи маҳфуздан одамларга кўрсатади.