Туш таъбири узбек
Туш таъбири узбек ТУШЛАР ОРАСИДАГИ ФАРҚНИ БИЛИШ ВА ҲАР КИМ КЎРГАН ТУШИНИНГ ТАФСИЛОТИ ҲАҚИДА
Ибн Сирин айтади: «Туш эгаси икки ҳолатдан ташқари эмас: ё мўмин ё кофир. Туш кўрувчилар эса ўн тўрт хилдир.
Биринчи хил — подшоҳлар туши; иккинчи хил — қозилар туши; учинчи хил — муфтийлар туши; тўртинчи хил — олимлар туши; бешинчи хил — озод кишилар туши; олтинчи хил — банди (қул)лар туши; еттинчи хил — эркаклар туши; саккизинчи хил — аёллар туши;
тўққизинчи хил — солиҳ (пок) кишилар туши; ўнинчи хил — фосиҳ (гуноҳкор) кишилар туши; ўн биринчи хил — бадавлат кишилар туши; ўн иккинчи хил — дарвиш (камбағал) кишилар туши; ўн учинчи хил — балоғатга етганлар туши; ўн тўртинчи хил — балоғатга етмаган болалар туши.
Туш таъбири узбек Булардан подшоҳлар туши тўғрирокдир. Айтишларича, подшоҳлар одуий халққа нисбатан қанчалик олий фазилатга эга бўлса, тушлари ҳам уларга нисбатан шунча афзалликка эга.
Чунки, Аллоҳ таоло подшоҳларни танлаб олиб, уларга сарварлик ато қилган ва халққа эса уларга итоат қилишни буюрган.
Одил ва солиҳ подшоҳнинг кўрган туши ҳақиқатга яқин, тўғрироқ ва ростроқ бўлади. Қози тушидаги фазилат ҳам бошқаларникига нисбатан яхши, чунки, адлу инсоф, катта-кичикнинг ишини кузатиш, халойиқ ишларининг юриши ва тўхташи қозилар билан бўлади.
Олимларнинг кўрган тушларининг фазилати оддий одамларнинг тузнига нисбатан фазилатга эгадир, чунки улар фиқҳ (диний қо туншунослик) асослари, мусулмончилик чегараси, фаройиз, суннат, ҳалол ва ҳаром нималигини уларнинг сўзлари орқали билиш мумкин.
Озод кишиларнинг туши қулларнинг тушларига нисбатан афзалдир, чунки Ҳақ субҳонаҳу ва таоло улар учун қулларга нисбатан шараф ва насаб ато қилгандир.
Туш таъбири узбек Олимлар тушининг афзаллиги шундаки, Ҳақ субҳонаҳу ва таоло уларни иззаглироқ қилиб, халқни тўғри йўлга йўллаш, яхши ишга ва тоатга рағбат қилдириш учун тавфиқ ато этган.
Эркаклар туши аёлларга нисбатан афзалдир, чунки Ҳақ субҳонаҳу ва таоло уларни бир неча нарса билан аёлларга нисбатан афзал қилган. Сабр, ҳиммат, фикр, шижоат, саҳоват, улуғлик ва ҳашам эркаклар жинсига (кўпроқ) берилгани ақлга ойдиндир. Аёлларнинг туши банда (қул) ларнинг тушига яқиндир.
Туш таъбири узбек Солиҳ (яхши) кишиларнинг туши фосиқ кишиларнинг тушига нисбатан афзалдир. Чунки солиҳ кишиларнинг туши тоатга мойил бўлиб, маъсият (гуноҳ)дан узоқ ҳисобланади. Кофирларникига ўхшаб, фосиқларнинг туши ҳам қиёмат куни ўзларига ҳужжат бўлади. Чунки фосиқларнинг гуноҳ ишлари ўзларига ҳужжат бўлади. Чунки фосиқлар гуноҳ ишалрни қилишда ботир бўладилар.