Туш таъбири

tush tabiri TUSHDA

Туш таъбири

Туш таъбири -ТУШНИНГ РОСТ ЁКИ ЁЛҒОНЛИГИНИ БИЛИШ ХДҚИДА
Ҳазрати Дониёл айтадилар: «Одамлар шаклда, сувратда, табиатда, баландликда, сўз айтишда ҳар хил бўладилар.

Ҳар бир одамнинг туши ҳам табиати, ҳаво ва шаҳарга қараб ҳар хил бўлади ва бир-бирига ўхшамайди.

Агар гўшт, ҳалво, шароб ва қонни кўпайтирадиган бошқа нарсаларни ебичишдан одамнинг табиатига қон ғалаба қилган бўлса, у одам тушида томир очиш, қон олдириш, лаб ёрилишини кўради, чанг ва чағона ва пгунга ўхшаш овозларни эшитади.

Демак, таъбирчи унга қараганда, юзини қизил кўрса, танаси семиз бўлса, унинг туши қон ғалабасидан эканини билади ва бу тушнинг таъбири бўлмайди.

Агар сафро ҳосил қиладиган нарсаларни, масалан, пишлоқ, пиёз, мурч, ва қуруқ-иссиқ мижозли нарсаларни кўп ейишдан одам табиатига сафро ғолиб бўлса, у одам тушида олов, чироқ, шам, қандил ва иссиқ нарсаларни кўп кўради.

Таъбирчи бундай одамни сариқ рангли, озғин кўрса, уни шошган ва тез ҳаракатли кўрса, сергаплигини билса, унга сафро ғолиб эканини билади ва (шунга оид) тушларнинг асли йўқ эканини билади.

Агар балғам туғдирадиган нарсаларни, масалан, қатиқ, айрон, сут ва шунга ўхшашларни еб-ичишдан кишининг табиатига балғам ғолиб бўлса, ундай киши тушида қор, ёмғир ва шунга ўхшаш нарсаларни кўради.

Таъбирчи бундай одамнинг юзини оқ, баданини семиз кўрса, гапиришда оғир-вазминликни сезса, унинг табиатига балғам ғолиб эканини билади ва (шунга оид) кўрган тушларининг асли йўқ бўлади.

 

 

(Visited 697 times, 1 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика