Тушда бармоклар

Тушда бармоклар TUSHDA

Тушда бармоклар

Тушда бармоклар – Ибн Сирин айтади: «Ўнг қўлнинг беш бармоғи беш вақт намозга, чап қўлнинг беш бармоғи болалар ҳамда ака-укаларга далил бўлади.

Баъзи таъбирчиларнинг айтишича, бош бармоқ бомдод намозига, кўрсатгич бармоқ пешин намозига, ўрта бармоқ аср намозига, номсиз бармоқ шом намозига ва жимжилоқ хуфтон намозига далолат қилади.

Агар ўнг қўлининг бармоқлари бўлмаса, фарзанди ёки ака-укасининг фарзандига мусибат етади».

Кирмоний айтади: «Бармоқларини йиғиб турганини кўрса, камбағал бўлишига далилдир. Бармоқларини бир-бирига боғлаб туш кўрса, ака-укаларининг ёки фарзандининг ишларини тузатади».

Жобир Мағрибий айтади: «Агар бош бармоғини кесилган кўрса, молининг қуввати бўлади. Кўрсатгич бармоғининг кесилганини кўрса, фарз намозларида нуқсонга йўл қўйишига далилдир. Ўрта бармоғи кесилганини кўрса, шаҳрида подшоҳ ёки бир улуғ кишининг ўлишига далилдир. Номсиз бармоғининг кесилганини кўрса, молига зиён тушади. Жимжилоғининг кесилганини кўрса, туғилган боласи ўлишига белгидир» .

Исмоил Ашъас айтади: «Оёқ бармоқлари зийнат ва оройишга далил бўлади. Агар оёқ бармоқларини йўғон ва кучли ҳолда кўрса, эрлик ишлари соз бўлишига далилдир. Оёқ бармоқларига офат етгани ва юра олмаётганини кўрса, моли сабабли унга қаттиқ ғам етишига далилдир» .

Ҳазрати Содиқнинг айтишича, бармоқлар тушда олти нарсага белгидир: фарзандга; ака-укаларга; ходимларга; дўстларга; куч-қувват ва беш вақт намозга. Агар бармоғкнинг тушиб қолганини ёки кесилганини кўрса, айтганимиздек, шу бармоққа тааллуқли нарсадан ажрайди. Бармоғининг синиб қолганини кўрса, аҳли оиласидан бир кишининг ўлишига далил бўлади».

Халаф Исфаҳоний айтади: «Беш бармоғидан сут оқаётганини ёки кўрсатгич бармоғидан қон кетаётганини кўрса, қайнонаси билан бузуқ иш қилишига далил бўлади».

(Visited 2 187 times, 1 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика