Тушда АЗОН
Тушда АЗОН – Ибн Сирин айтадики, мўмин, солиҳ ва покдоман ҳар бир банда маълум ва таниш томондан азон овозини эшитса ёки ўзи азон айтаётганини кўрса, Ҳажга боришига далилдир.
Агар азон овозини нотаниш ва номаълум томондан келаётганини эшитса, бир номаъқул ва ёқимсиз одамлар гуруҳининг ўз олдига келишига далилдир.
Агар бу тушни фосиқ одам кўрса, уни ўғриликда айблашларига далилдир. Агар азонни масжидда ёки минорада айтаётганини кўрса, одамларни Худо йўлига чақиришларига далилдир.
Агар кўрпада ётган ҳолда азон айтаётганини кўрса, хотини билан яқин улфат бўлишига далилдир. Агар ўз уйида азон айтаётганини кўрса, камбағал ва бечора бўлишига далилдир. Айтишларича, унинг аҳлидан кимдир вафот этади.
Тушда АЗОН Агар чоҳ ёки сардобада азон айтаётганини кўрса, азон айтувчининг
Худосиз ёки мунофиқ эканидан далилдир. Агар кўчада азон айтаётганини кўрса, жосуслик қилишини билдиради.
Кирмоний ай ‘адики, агар бирор киши хотини билан азон айтаётганини кўрса, тез орада вафот қилишини билдиради. Агар азон сўзларини ортиқча ёки кам айтаётганини кўрса, одамларга жафо ва ситам қилишига далилдир.
Агар ёш боланинг азон айтаётганини кўрса, ота-онасининг ёлғончи эканини билдиради. Агар ҳаммомда азон айтаётганини кўрса, унинг аҳволи дини ва дунёси ёмон бўлишига далилдир.
Агар карвонда ёки лашкаргоҳда азон айтаётганини кўрса, таъбири ёмон бўлади. Агар мажусийнинг зиндонда азон айтаётганини ва намозга турганини кўрса, зиндондан озодлик топади.
Агар азонни ўйнаб айтаётганини қўрса, ҳалок бўлишига далилдир. Эгар устида азон айтаётганини кўрса, подшоҳнинг сўзи рост экани ва уни Худо йўлига чақиришига далилдир.
Тушда АЗОН Агар минора устида азон айтаётганини кўрса, улуғлик ва амал топишига далил бўлади. Агар уйнинг бир чеккасидан азон айтаётганини кўрса, Ҳақ йўлига хиёнат қилишига далилдир.
Агар сардобада азон айтаётганини кўрса, сафарга бориши ва бу сафарда қийинчилик ва кулфатлар кўриши ва сафардан кеч қайтишига далилдир.