Байроқ
Ҳайрон киши агар тушида байроқ кўрса, ҳидоят-йўл топишга
далолатдир. Байроқ аёл киши учун эридир.
Бақанинг қуриллаши
Бақанинг қуриллаши раис, султон ёки олимларнинг ишига
киришишидир.
Сариқ байроқ
Сариқ байроқ аскарга вабо келишига далолат.
Безак, зийнатнинг бир тури
У тушда туш соҳиби ишининг енгил кечишидир.
Безгак
Безгакнинг давомийлиги гуноҳда давомий бўлишдир.
Безовта талоқ
Кимки талоғи безовта қилаётганини кўрса, ўзи ва қариндошлари касод
бўлади.
Бекорчи (такасалтанг) одам
Тушда уни кўриш душманнинг хавфи ва яширинликка далолат қилади.
Бел, орқа
Агар бир киши бели букилганлигини кўрса, унга офат, халокат етали
Белнинг синиши
Белнинг синиши кўрқинч ёки маҳзунликдир.
Бетартиб соч
Сочнинг орқа қисмининг бетартиблиги қариликда хўрланишдир.
Бешикбоғ
Уни тушда кўриш ҳомиладор аёл учун фарзанддир. Гоҳида душманга
қаҳр қилишдир.
Бадал (хун)
У тушда шухрат ва улуғ мартабадир. Баъзан туҳмат, сўкиш кабиларга
далолат қилади.
Бадан туклари оқлиги
Бадан тукларининг оқлиги бой кишилар учун ғам, фақирлар учун
қарздир.
Бандли пиёла
Пиёла болага, фойдали ва саховатли жорияга далолат қилади.