Тушда балиқ

tushda baliq

Тушда балиқ

Тушда балиқ – Ҳазрати Дониёлнинг айтишларича, тушдаги балиқ иссиқ ҳаволи денгизларда бало ва қийинчилик, совуқ ҳаволи денгизларда эса таъбири аксинча бўлади. Тушида янги ва катта балиқларнинг кўплигини кўрса, молу дунёга далилдир. Майда баликдар ғаму андуҳ бўлади. Балиқнинг қорнидан марварид топиб олганини кўрса, ўғил туғилишига далилдир.

Ибн Сириннинг айтишича, тушида кимдир унга қуритилган ёки шўр баликдан берганини кўрса, подшоҳдан ёки бир улуғ одамдан зарар етишига далилдир. Тушида шўр балиқ еганини кўрса, ғуломи зарар етказишига далилдир.

Тушида тузланган ва қовурилган балиқ еганини кўрса, сафар қилиши, илм қидириши ёки бир одам билан суҳбат қуришига далилдир. Майда балиқларни тушда ейиш хусусамт бўлади.

Тушида балиқнинг аъзоларидан, масалан, қонни, суякни ёки балиқ қорнида бўлган бирор нарсани топса, унинг микдорича мол, хайру баракат топишига ёки ақлли ғуломга далолат қилади. Агар денгиз ёки дарёда катта балиқ тутиб олганини кўрса, моли кўп оиладан хотин олишига далил бўлади.

Жобир Мағрибийнинг айтишича, тушдаги тоза ва қовурилган балиқ молу неъмат бўлади, тоза балиқ жаннатдаги таомлардан бири бўлиб, Исо (а.с.)га осмондан туширилган.

Агар тушида оғзидан балиқ чиққанини кўрса, ишларда ёлғон гапиришга йўл қўйишига далил бўлади. Агар балиқ ўз олатидан чиққанини кўрса, қиз туғилишига далилдир. Агар аёл киши оғзидан балиқ чиққанини кўрса, ғамгин бўлишини билдиради.

Агар дарёдан балиқ ушлаб олганини кўрса, улуғ бир одамдан молу неъмат топишига далилдир. Агар тоза ва янги балиқ еганини кўрса, унинг микдорича мол ҳосил қилишини билдиради.

Исмоил Ашъаснинг айтишича, тушида балиқфурушлик қилганини кўрса, унга ва унинг одамларига хайру манфаат етишини билдиради. Тушида ҳовуз ёки арикдан балиқ тутиб олганини кўрса, одамлардан макру ҳийла билан бирор нарса ундиришига далилдир. Агар дарёдаги балиқлар у билан сўзлашганини кўрса, подшоҳ сири ошкор бўлишига далилдир.

Жаъфар Содиқнинг айтишича, тушдаги балиқ олти нарсани билдиради: вазирни; лашкарни; балоғатга етган қизни; ҳарбий урушни; ғаму андуҳни ва ҳинд канизагини.

(Visited 1 083 times, 1 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика