Тушда БОДОМ

Тушда БОДОМ TUSHDA

Тушда БОДОМ

Тушда БОДОМ – Ибн Сириннинг айтишича, бодом тушда неъмат ва ризқ бўлади, бироқ хусумат билан қўлга киради.

Агар бодом йиғиб олганини кўрса, бодом микдорига қараб, унга неъмат ва ризқ етади, аммо қийиндик билан етади. Таъбирчиларнинг айтишларича, бодомнинг таъбири бу илм ва қийинликдан қутултирадиган шифо бўлади, мағзини кўрса, яна яхшироқ бўлади.

Кирмонийнинг айтишича, бодомни пўсти билан кўрса ёки биров унга берса, баҳил одамдан қийинлик билан бирор нарса олади. Аччиқ бодом мағзидан ёғ олаётганини кўрса, чиқарган ёғи микдорича бахил одамдан фойда кўради.

Жобир Мағрибийнинг айтишича,   кўриш молу неъмат бўлади, аммо бодомни пўсти.билан кўрса, молни бироз ранж ва заҳмат билан топади. Бодомни пўстсиз кўрса, молни осонлик билан қўлга киритади.

Ҳазрати Содиқнинг айтишича, тушда бодом кўрса, икки нарсага белгидир: биринчи — яширин мол ҳосил бўлишига; иккинчи — беморликдан шифо топишига.

(Visited 6 481 times, 3 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика