Тушда БОҒ КЎРИШ

Тушда БОҒ КЎРИШ

Тушда БОҒ КЎРИШ

Тушда БОҒ КЎРИШ – Ҳазрати Дониёлнинг айтишларича, тушдаги боғ хотин бўлади.

Боққа сув бераётганини кўрса, хотини билан яқинлик қилади.

Боққа сув бераётганини, бироқ нам бўлмаётганини кўрса, хотини унинг яқинлик қилишини хоҳлаётган бўлади.

Боққа гулу райҳонлар экаётганини кўрса, қобил фарзанд туғилишига далилдир. Боққа шафтоли экаётганини кўрса, фарзанд туғилиб, тезда унга илму адаб ўргатишига далил бўлади.

Боғида райҳон ўсганини, бўй чўзганини ва унинг ҳиди димоғига кираётганини кўрса, доно, ботир ва ақлли фарзанд туғилишига далилдир. Райҳон ҳиди фарзандга далолат қилади.

Боғини ям-яшил, обод, оқар сувли, кўшкли, дарахт меваларидан еган, хотини билан томоша қилиб юрган ҳолда кўрса, улар жаннат аҳли эканликларига далилдир.

Ободон боғни кўрса ва меваларидан олиб еса, бойвачча хотин олишига далолат қилади ва ундан молу неъмат топади. Куз фаслида номаълум боққа кирса ва дарахтлардан баргларни тўкса, унга ғам ва қайғу етишига далилдир.

Боғда кўшклар бўлса, сабзалар, оқиб турувчи сувлар, дарахтлар сероб бўлиб, соҳибжамол бир аёл уни имлаб турганини кўрса, охиратда жаннат ва ҳурларни топишига далилдир.

Боғи борлигини ёки биров унга боғ берганини кўрса, молдор хотин олади ва унинг молидан ейди.

Боғда турганини ва баланд дарахт мевалари унинг устига тушаётганини кўрса, азиз бир киши билан ҳусуматлашади ва унга ғолиб келади. Боғда дарахт устида ухлаётганини кўрса, унинг насли ва фарзандлари кўпайишига далилдир.

Тушда БОҒ КЎРИШ Кирмонийнинг айтишича, боғ тушда бой ва жамолли улуғ киши бўлади. Баҳор ёки ёзда боғни яшнаган ҳолда кўрса, мевалар етилган бўлса, гулу райҳонлар очилган бўлса, оқар сувлар бўлса, у боғ ўртасида ўтирган бўлса, шаҳидлик топишига далил бўлади.

Ёзда маълум ва номаълум боғ кўрса, мевалари ширин бўлса, дарахт берглари тўкилган бўлса, аъёну ходимларидан ажралган подшоҳ билан суҳбатдош бўлишига далилдир.

Тушда БОҒ КЎРИШ Ёзда боғни яшил, сермева ва оқин сувли ҳолда кўрса, дарё суви оқиб келиб, боғни қўпориб, хароб қилса, диёр подшоҳига ўлим хавфи борлигига далил бўлади ёки улуғ султон томонидан подшоҳликдан туширилади. Агар олов пайдо бўлиб, боғ дарахтларини ёндириб юборса, подшоҳга фожеавий ўлим етади.

Боғда туялар юрган бўлса, ўша мамлакат подшоҳи душман устидан ғалаба қилади. Боғда қўйларни кўрса, подшоҳдан молу неъмат топади, подшоҳга эса улуғ ҳайбат бўлади.

Боғда паррандаларни кўрса, подшоҳ лашкарлари аҳду вафода турган бўлади, бироқ уларга ишонч бўлмайди. Боғдан мева териб, уйига олиб кетса, ўша мевага яраша хайру манфаат топади.

 

(Visited 894 times, 1 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика