Тушда БОШ КИЙИМ

Тушда БОШ КИЙИМ

Тушда БОШ КИЙИМ

Тушда БОШ КИЙИМ – Ҳазрати Дониёлнинг айтишларича, тушда бош кийимини кўриш унинг қийматига мувофиқ иззат ва обрў бўлади.

Тушида ғозийларнинг бош кийиминй кўрса, душманга ғолиб бўлишини билдиради.

Ибн Сириннинг айтишича, тушида туркларнинг кулоҳини кўрса, қийинлик билан фойда топишига далилдир.

Тушида муғ (оташпарастлар) кулоҳини кўрса, бу дунё иззатини топиши, бироқ динда заиф бўлишига далилдир. Агар тушида подшоҳ бош кийимини кўрса, ҳурмат ва обрў топишига далилдир.

Агар уннобий кулоҳини кўрса, шод бўлиши ва манфаат топишига далилдир. Агар румий кулоҳни қўлида кўрса, диний ва дунёвий яхшиликлар кўришига далилдир.

Агар кулоҳни салласи устига қўйганини кўрса, одамлардан яширадиган бир ишга мубтало бўлганига далилдир. Агар ипакдан қилинган кулоҳни кўрса, фойда топишига далилдир.

Бошида тилладан қилинган кулоҳ борлигини кўрса, одамлардан фойда топишига далилдир. Марвариддан қилинган бош кийимини кўрса, одамлар қошида азиз бўлиши, диндор ва ғозий одам билан суҳбат қуришига далилдир.

Бош кийимининг темирдан эканини кўрса, подшоҳдан иззат ва обрў кўришига далилдир. Ёғочдан қилинган бош кийимини кўрса, ўзини одамлар олдида хор қилиб кўрсатиб, ёлғон гапиришига далилдир.

Кирмонийнинг айтишича, тушида ёзлик бош кийимни қишда бошига кийганини кўрса, хайру манфаат топишига далилдир.

Бунинг аксини кўрса, мақсадидан ноумид бўлишига далилдир. Бошида қора бош кийимини кўрса ва бедорликда ҳам уни кийиб юрган бўлса, хайру манфаат топишини билдиради.

Тушида бошидан бош кийими тушиб кетганини кўрса, амалидан тушиши ёки кучли ғам юз беришига далилдир.

Айтиб ўтилган бош кийимларидан бир кийимни бошига кийдирганларини кўрса, ўша бош кийимнинг қимматига мувофиқ улуғлик ва обрў топишига далиддир.

Агар тушида бошидан бош кийимини олиб қўйганларини кўрса, обрў-эътибордан тушишига далилдир.

Агар аёл киши тушида икки бурчакли бош кийимини кийганини кўрса, ўғил туғилишига ва ўша ўғил подшоҳ бўлишига далилдир.

Агар тушида вазирлик бош кийимини унга кийдирганларини кўрса, унинг дини соз эмаслигига далилдир, аммо подшоҳлар учун яхши бўлади.

Мағрибийнинг айтишича, тушида бош кийимида эканини кўрса, шараф ва иззатининг зиёда бўлишига далилдир. Тушида бош кийими эски ва йиртилган эканини кўрса, ғамгин бўлишига далилдир.

 

 

Тушдаги бош кийим тикувчи улуғлар хизматини қилувчи кишидир.

(Visited 13 530 times, 5 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика