Бош ва елкага қуш қўнса
Бошига, елкасига қуш қўнганлигини кўрса, қилган ишларига далолат
қилади.
Бош ва тана туклари
Бош ва тана туклари мол-дунёдир.
Бошга уриш
Кимки тушида бирор кишининг бошига урса ва асорати бошда қолса, ўз
бошлиғининг ишдан бўшашини хоҳлаётган бўлади.
Бошдан қуёш чиқиши
Қуёшнинг ўз бошидан чиқаётганини кўриш муҳим ишга ишорадир.
Бош ёғланса
Агар бошини хушбўй ёғланганлигини кўрса, бу туш яхшиликка далолат
килади.
Бош жудо бўлиши
Ким гарданига урилиб, боши танасидан жудо бўлганини кўрса, агар
касал бўлса, шифо топади. Қарздор бўлса, қарзини ўтайди. Агар ҳаж
қилмаган бўлса, ҳаж қилади. Агар машаққат ёки урушда бўлса, унга енгиллик
келади.
Бошнинг йиртқичлар бошига ўхшаши
Агар боши фил, шер, йўлбарс ёки бўрининг бошига айланиб қолганини
кўрса, ўзининг қадридан баландроқ ишларни пайдо қилишга киришади,
улардан фойда топади ва душманларига нисбатан зафарга эришади.
Бошнинг ҳайвонлар бошига ўхшаши
Ким тушида боши ит, эшак, от ёки бошқа ҳайвонларнинг бошига ўхшаб
қолганини кўрса, у қийинчилик, машаққат ва қулликка тушади.
Бошнинг қушларнинг бошига ўхшаши
Агар боши қушнинг бошига ўхшаганини кўрса, бу кўп сафар қилишга
далолатдир.
Бошқанинг таоми
Ўзидан бошқаси унга овқат пишириб бериши макр, алдов ёки ризқдир.
Бошқарувчи, иқтисодчи
У тушда ҳофиз ва олим кишидир.
Боғланиш
Агар икки қўлини боғлиқ ҳолда туш кўрса, у бахил бўлади. Агар қўлини
бўйнига боғлиқ кўрса, бу гуноҳдан тийилишдир.