Тушда БОШ

Тушда БОШ

Тушда БОШ – Ҳазрати Дониёлнинг айтишларича, тушдаги бош гуруҳ бошлиғидир.

Агар тушида кесилган бошни кўрса, дўст ва раҳбар бўлишига, уни хоҳлашларига ва ундан бошқалар хайру манфаат топишига далиЛдир.

Агар боши ҳеч захмсиз танидан жудо бўлганини кўрса, бошлиқликдан тушишига ёки ота-онасидан жудо бўлишига далил.

Агар ярадор қилиш билан бошини танидан жудо қилишганини кўрса, бой бўлса, камбағал бўлиши, қарздор бўлса, қарз ва ғамдан қутилишига, агар қул бўлса, озод бўлишига, бемор бўлса, тузалишига, агар ҳақиқатан ҳам дармонсиз дарди бўлса, ўлишига далилдир.

Агар раҳбар одам боши танидан жудо бўлганини кўрса, улуғлик топишига далилдир, қул бу тушни кўрса, бой хотин олишига далилдир.

Ибн Сириннинг айтишича, ҳар ким узилган бошни бирор жойда ётганини кўрса, бошлиқлар ўша ерга тўпланишига далилдир. Агар чорва ҳайвонларининг ёки йиртқич ҳайвонларнинг терисини еяётганини кўрса, мол топишига далилдир.

Агар одамнинг бош терисини хом ҳолда еяётганини кўрса, молу неъмат топишига далилдир.

Агар нотаниш каллани еяётганини кўрса, бирор кишининг сармоясини ейишига далилдир.

Агар қушнинг бошини еяётганини кўрса, подшоҳнинг молини ейишига далилдир. Агар ҳар хил ўликнинг бошини унинг олдига олиб келсалар, ўша гуруҳнинг саркардаси унинг олдига келишига, хусусан, ўша каллаларнинг гўштидан еса, улардан фойдалар топишига далилдир.

Агар бу тушни аёл киши кўрса, бой бир одамдан фойдалар кўришини билдиради. Агар қўй калласининг гўштидан еганини кўрса, ҳалол мол топишига далилдир.

Агар сигир калласини еганини кўрса, ўша йили молу давлатни кўп топишига далилдир. Агар эчки калласини еганини кўрса, бир сахий раҳбардан ёки олижаноб бир инсондан мол ҳосил қилишига далилдир.

Кирмонийнинг айтишича, агар ҳар ким ўз бошини катта бўлиб қолганини кўрса, бир улуғ амалдордан иззат ва обрў кўришига далиддир.

Агар ўзида иккита бош борлигини кўрса, ишлари мустаҳкам ва умри узоқ бўлишига далилдир.

Баъзи таъбирчиларнинг айтишларича, улуғ ишга қўл уради, лекин бу ишдан фойда чиқмайди.

Агар ўзини бошяланг кўрса, ўз ишидан айрилиши ва ғамгин бўлишига далилдир. Агар бошида яра борлигини ва ундан қон оқаётганини кўрса, бирор кишидан адолат талаб қилишига далилдир.

Агар миясининг мағзи оқиб чиқаётган ва ерга тушганини кўрса, қўлидан сармояси кетишига далилдир. Агар мия мағзини яна ўз жойига қўйганини кўрса, сармояси қайтиб қўлига келишига далилдир. Агар бошини ёғли ҳолда кўрса, яхши ишлар учун тавфиқ топишига далилдир.

Агар бош унга яхши сўз айтганини кўрса, инсоф ва адолатга эга бўлишига далилдир. Агар бош унга ёмон сўз айтганини кўрса, инсоф ва адолатсиз бўлишига далилдир. Агар бошини иккига бўлинган ҳолда кўрса, ота-онаси касал бўлишига ва оқибат шифо топишига далилдир.

Жобирнинг айтишича, бошини фил боши каби эканини кўрса, мол ва улуғлик топишига далилдир. Бошини шер боши каби эканини кўрса, бузуқ ва ҳаромга мойил бўлишига далилдир.

 

Агар боши кумушдан ёки тилладан эканини кўрса, мол топишига далилдир. Агар бошини сариқ кумушдан эканини кўрса, хатар ‘ва ҳалокатга далилдир. Агар бошини пўлатдан ёки тошдан эканини кўрса, лоф-қоф урувчи кишига хизматда бўлишига далилдир. Агар бошида олов ёнаётганини кўрса, иши яхши бўлишига далилдир.

(Visited 2 999 times, 1 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика