Тушда БУҒДОЙ

Тушда БУҒДОЙ

Тушда БУҒДОЙ

Тушда БУҒДОЙ — Ибн Сириннинг айтишича, тушдаги буғдой одамларга қийинчилик билан етадиган ҳалол молдир.

Тушида буғдой еганини кўрса, солиҳ ва диндор бўлишига далилдир. Агар буғдойнинг пиширилганини еса, ғамгин бўлишига далилдир. Тушида оғзидан то қорнигача қуритилган буғдой билан тўла эканини кўрса, умри охирига етганини билдиради.

Кирмонийнинг айтишича, тушида буғдой бошоқларини еганини кўрса, ўша диёрда қаттиқ очарчилик бўлишига далилдир. Тушида буғдой сепаётганини кўрса, ғалла нархи арзонлашишига далилдир.

Жаъфар Содиқнинг айтишича, тушдаги буғдой уч нарсани билдиради: ҳокимликдан тушишни; кўмак ва ғарибликни.

Исмоил Ашъаснинг айтишича, тушида қиздирилган буғдой еганини кўрса, ҳеч қандай фойда топмаслигига далилдир.

Тушида буғдойни ўз вақтида ўриб олаётганини кўрса, кўп молни қийинчилик билан қўлга киритишига далилдир. Тушдаги буғдойфуруш дунёни диндан устун қўювчи кишидир.

БУЮРИШ (ФАРМУДАН) — Ибн Сириннинг айтишича, тушида бир кишига: «Юзингни ўгир, токи куймасин», — деса, бир ишни заҳмат билан амалга оширишига далилдир. Агар тушида унга: «Нонни синдир», — деса, ака-укаларини яхши асрашига далилдир.

Ҳазрати Дониёлнинг айтишларича, тушида унга: «Эшикни ёп», деб буюрсалар, душман устидан ғалаба қазонишига далилдир. Агар унга: «Оловда исин», деб буюрсалар, камбағал бўлиб қолмаслик учун молини сақлашига далилдир. Агар унга: «Фалон нарсани егин», десалар, ўша нарса ширин бўлса, ейишига далилдир.

БУТ, САНАМ — Ибн Сириннинг айтишича, бутга чўқинаётганини кўрса, Худога ёлғон гапираётгани ва ботил йўлда эканлигига далилдир. Агар бутни ёғочдан эканини кўрса ва унга чўқинаётган бўлса, динда мунофиқ бўлишига далилдир.

Агар бутнинг кумушдан эканини кўрса, ўз ҳавойи нафси учун бирорта аёлга мойил эканига далилдир. Агар бут олтиндан эканини кўрса, унинг майли ёқимсиз ишларга ва мол йиғишга қаратилганини билдиради. Агар бут пўлат, мис ёки қўрғошиндан

эканини кўрса, унинг мақсади диндан кўра, дунё ишлари ва молу мато қидиришга мойил эканига далилдир.

(Visited 2 093 times, 3 visits today)
Оцените статью
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика