Тушда БУЛОҚ

Тушда БУЛОҚ TUSHDA

Тушда БУЛОҚ

Тушда БУЛОҚ – Ибн Сириннинг айтишича, тушдаги булоқ суви хуштаъм ва хушбўй бўлса саховатли этувчи раҳбарни билдиради.

Агар булоқ суви лойқа, ифлос ва нохуш бўлса ғам, беморлик ва мусибатга далилдир. Агар булокдан масҳ қилаётганини кўрса, ғамдан қутилишига далилдир.

Агар булоқ сувининг кўпайганини кўрса, шу диёрда иззат, обрў ва мардоналик зиёда бўлишини билдиради.

Агар булоқ сувининг нуқсон топганини кўрса, таъбири аксинчадир. Агар булоқ сувининг қуриб қолганини кўрса, бир олийҳиммат раҳбарнинг бу диёрдан кетишини билдиради.

Кирмоний айтадики, тушида унинг уйи ёки дўконида булоқ пайдо бўлганини кўрса, унга ғаму андуҳ ва йиғи шу булоқ сувининг микдори ва кучига қараб юз кўрсатади.

Сувни тез оқувчи ва ёқимсиз ҳолда кўрса, ғаму андуҳ оғирроқ кечади. Агар ўша булоқ сувида юзу қўлини юваётганини кўрса, қул бўлса озод бўлади, ғамгин бўлса ғамдан қутулади, бемор бўлса шифо топади, қарздор бўлса қарзидан қутулади, гуноҳкор бўлса тавба қилади, Ҳаж қилмаган бўлса, ҳаж қилади.

Жобир Мағрибий айтадики, тушдаги булоқ туш эгасининг умрига далолат қилади, бу эса булокдаги сувнинг микдорига мувофиқ бўлади, хусусан, бу сувга қўлини ураётган бўлса.

Тўхтаб турган сув таъбирда оқаётган сувдан заифдир. Баъзи таъбирчиларнинг айтишича, тўхтаб турган булоқ суви, яхшиликка ва диннинг созлигига далил бўлади. Агар оқаётган бўлса, ғаму андуҳга далилдир.

Жаъфар Содиқ айтадики, тушдаги булоқ суви беш нарсани билдиради: олийҳиммат раҳбарни; ғаму андуҳни; мусибатни; беморликни; умр ва ҳаётни.

 

(Visited 1 066 times, 3 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика