Тушда БУЛУТ
Тушда БУЛУТ – Ҳазрати Дониёлнинг айтишларича, тушда булут кўриш олти хил бўлади; оқ булут, қора булут, сариқ булут, қизил булут, ёғадиган булут, ёғмайдиган булут ва буларнинг ҳар бири учун алоҳида таъбир бор.
Кимки ўзини ёғувчи оқ булут остида кўрса, Аллоҳ азза ва жалла унга илму ҳикмат ато қилади, одамларга эса унинг илму ҳикматидан манфаат етади.
Агар сариқ булут остида турганини кўрса, бемор бўлишига далилдир. Баъзи таъбирчиларнинг айтишларича, бу одам хотин олади ва хотиндан ранжу алам ва андуҳлар кўради.
Қизил булут остида кўрса, меҳнат ва балога гирифтор бўлади, чунки Аллоҳ азза ва жалла қайси қавмнинг устига азоб юбормоқчи бўлса, аввало уларнинг устида қизил булут пайдо бўлар эди.
Булут устида тик турганини кўрса, булут миқдорича амру фармонга эга бўлади. Боши устидан булут ўтиб кетаётганини кўрса, яхши ниятли ва яхши аҳдли одам билан суҳбат қуради, ундан мурод ҳосил бўлади.
Ибн Сирин айтади: «Агар булутни осмонда ҳайдаб юрганини кўрса, унинг уламолар билан суҳбатда бўлишига далилдир.
Агар бу тушни подшоҳ кўрса, ўз вилоятига элчилар ва хабарчиларни юборади. Агар ҳаводан булутни олса ва ерга келтирса, ишлари яхши бўлиши ва улуғлик топиши ва илм ҳосил қилишига далил бўлади.
Булут бошига соя солаётганини кўрса, ўша йили хайру неъматни кўп топишига далилдир. Агар булутдан либос тўқиб, уни кийганини кўрса, ҳеч кимда бўлмаган катта илм ҳосил қилишга далилдир.
Агар булут тамоми оламни қоплаб олганини кўрса, лекин ҳеч ёмғир бўлмаса, ёмон аҳволга далилдир».
Кирмонийнинг айтишича, агар булутни тўплаганини ё кўтариб олганини ёки еганини кўрса, ҳокимлар орасида иззатли бўлади ва илмда ягона бўлади.
Жобир Мағрибий айтади: «Агар булутни еяётганини кўрса, унинг ризқи рўзи ҳикмат орқали бўлади.
Ёмғирли булут кўрса, раҳмат ва хайриятга далилдир. Ёмғир сувини ичаётганини кўрса, ичгани микдорича унга раҳмат ва яхшилик топишига далолат қилади.
Агар ёмғир ва момақалдироқ кучли эканини кўрса, отаона ёки мусулмонлар дуосидан қўрқинч юз беришига далилдир.