Тушда БУРУН

Тушда БУРУН

Тушда БУРУН

Тушда БУРУН — Ҳазрати Дониёлнинг айтишларича, тушдаги бурун туш кўрувчининг обрў-эътиборига далилдир, бурунда кўрилган камлик ёки ортиқчалик кўрувчининг қадру эътиборига далилдир.

Агар бурунининг қисқариб қолганини кўрса, обрў-эътиборига етадиган нуқсонга далилдир.

Агар бурнининг ўз жойидан тушиб кетганини кўрса, обрў-эътибордан тушишини билдиради.

Агар бурун тешикларининг кенгайиб қолганини кўрса, маишати соз бўлишини билдиради, агар торайиб қолганини кўрса, маишати тор бўлишини билдиради.

Ибн Сириннинг айтишича, бурнидан миясининг оқиб чиқаётганини кўрса, бир улуғ кишидан манфаат топишини билдиради.

Агар бурнидан бирор жониворнинг чиққанини кўрса, масалан, қурт, пашша ва шунга ўхшашларни, фарзанд туғилишига далилдир. Агар бурун учи бекилганини, чунончи, нафас ололмаётганини кўрса, ишлари юришмай қолишига далил бўлади.

Агар бурнидан гапираётган бўлса, давлати қўлдан кетишига далил бўлади. Агар бурун учи терисининг тушиб кетганини кўрса, унга зиён етишини билдиради.

Жобир Мағрибий айтадики,,тушда ҳар ким бурнидан қон оқаётганини кўрса ва таъбирчига, мен туш кўрдим, тушимда бурнимдан қон оқаётган эмиш, деб айтаётган бўлса, жуда кўп мол топишига далилдир.

Агар ҳар ким бурнининг икки тешигини битта бўлиб қолганини кўрса, оқила бир аёл билаш қовушмоғини билдиради.

Агар бурнининг учи кесилганини кўрса, ўғлини хатна қилишига далилдир. Баъзиларнинг айтишича, унинг обрў-эътиборига нуқсон етади.

Жобир Мағрибий айтадики, агар бурнидан ёқимсиз бир нарса чиққанини кўрса, ғазабга далилдир. Агар бурнидан қон чиққанини ва бундан жумла тани қонга бўялганини кўрса, қўлига ҳаром мол тушишига далилдир.

Агар бурнида I яшил қон тушса ва у озгина бўлса, боланинг она қорнидан тушишига далилдир.

Баъзи таъбирчиларнинг фикрига қараганда, камбағал бўлди. Бурнидан қон оқаётганини кўрса, бироқ тани қонга бўялмаган бўлса, боласи ёки хотинини уйдан ҳайдаб чиқаришига ёки уларга бирор зарар етишига далилдир.

Агар бурнининг ерга узилиб тушганини кўрса, қиз туғилишига далилдир. Бурнини юваётганини кўрса, бирорта эркак унинг хотинига фириб беришига далилдир.

Агар бурнидан бир қушнинг чиқиб кетганини кўрса, чорваси бўлса, бола туғишига далилдир. Баъзи таъбирчиларнинг фикрига қараганда бурундан қон кетиши яшаб турган диёридаги подшоҳдан мол етишига далилдир.

Исмоил Ашъаснинг айтишича, агар бурнини хартум каби катта бўлиб кетганини кўрса ёки хартумдан кичикроқ эканини кўрса ҳам, буруннинг катта-кичиклигига қараб, иззат ва обрўси ошишини ва бундан қариндош-уруғлари ҳам манфаатдор бўлишини билдиради.

Агар бурнидан ҳид келаётган бўлса, яхши фарзанд туғилишига далилдир. Агар бурнидан нохуш ҳид келаётган бўлса, таъбири юқоридагининг аксидир.

 

(Visited 6 526 times, 11 visits today)
Оцените статью
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика