Тушда БУЗОҚ

Тушда БУЗОҚ

Тушда БУЗОҚ

Тушда БУЗОҚ – Ибн Сириннинг айтишича, тушида эркак бузоқ топганини ёки биров унга берганини кўрса, оиласида ўғил туғилишига далилдир.

Агар бузоқ мода бўлса, қиз туғилишини билдиради. Тушида бузоқни уйига олиб борганини ва уни силаганини кўрса, ғамгин бўлишига далилдир.

Кирмонийнинг айтишича, тушида бузоқ унинг уйига кирибчиқиб юрганини кўрса, ғаму андуҳга далил бўлади. Тушида бузоққа миниб олганини кўрса, ажам подшоҳига етишиши ва ундан улуғлик топишига далилдир.

Кирмонийнинг айтишича, тушида бузоғи ўлиб қолганини кўрса, фарзандининг ўлишига далилдир.

Бузоғи йўқолиб қолганини кўрса, фарзандлари ундан узоқлашиш йўлини қидиришларига далилдир. Тушида бузоғи борлигини ва унинг гўштидан еганини кўрса, фарзандининг меросидан ейишига далилдир.

Исмоил Ашъаснинг айтишича, тушида бузоғи оқ рангли эканини кўрса, фарзанди муборак, порсо ва бадавлат бўлишига далилдир.

Агар бузоқ ранги оқ-қора (ола-була) бўлса, фарзандининг ўртача бўлишини билдиради.

Бузоғи семиз ва кучли эканини кўрса, фарзанди тандуруст ва аҳволи соз бўлишига далилдир. Агар кучсиз ва ориқ бўлса, юқоридагининг акси бўлади.

БУЙРА (БУРЁ) – Ибн Сириннинг айтишича, тушидаги буйра пасткаш ва хасис одамни билдиради ёки насли паст ва ҳоли заиф аёлга уйланишини билдиради ва бу туфайли одамлардан маломат топади. Агар буйра тўқиб, тугатганини кўрса, кўзлаган ишини тугатишига далилдир. Агар ўз уйи учун буйра тўқиётганини кўрса, ўз оиласини ишлари билан машғул бўлишини билдиради.

Жобир Мағрибий айтадики, агар буйрага эга бўлганини ёки кимдир унга берганини кўрса, буйранинг катта ёки кичиклиги микдорига қараб, бирорта аёлдан манфаат топишини билдиради.

Жаъфар Содиқнинг айтишларича, тушдаги буйра уч нарсани билдиради; манфаатни; уйланишни ва оилавий ишлар билан машғулликни.

(Visited 2 397 times, 1 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика