Тушда ДАРАХТЛАР

Тушда ДАРАХТЛАР TUSHDA

Тушда ДАРАХТЛАР

Тушда ДАРАХТЛАР – Ҳазрати Дониёл айтадилар: «Тушдаги одамлар учун қадрли бўлган дарахт азиз ва улуғ киши бўлади. Қадрсиз дарахт эса пасткаш киши бўлади. Мевали дарахт бадавлат кишига далил, мевасиз эса фақир кишига далил.

Боғда кўрилган дарахт боғ эгаси учун молу давлатдир. Дарахтни томири билан қўпорса, бирор кишининг иззат ва обрўйини тўкади».

Тушдаги Араб диёрида ўсадиган дарахтлар саҳройи кишиларга, Ажам юртларида ўсадиган дарахтлар Ажам одамларига далолат қилади.

Анор дарахти (дарахти анор).

Тушдаги анор дарахти фойдали бадавлат кишидир.

Бодом дарахти (дарахти бодом).

Тушдаги бодом дарахти соҳибжамол, чиройли аёлдир.

Гул дарахти (дарахти гул).

Тушдаги гул дарахти шодон одамга далилдир.

Ёнғоқ дарахти (дарахти жавз).

Тушдаги ёнғоқ дарахти азиз ва олижаноб кишини билдиради.

Жийда дарахти (дарахти синжид).

Тушдаги жийда руҳи енгил ва ҳашаматли олимга далилдир.

Зайтун дарахти (дарахти зайтун).

Тушдаги зайтун дарахти аслзода ва насабли кишига далилдир.

Какос ёнғоғи дарахти (дарахти жавзи ҳиндий).

Тушдаги какос ёнғоғининг дарахти одамларга бахил ва аёлга қаттиққўл ажамли кишидир.

Лимон дарахти (дарахти лимун).

Тушдаги лимон дарахти жоду қилувчи ёки мунажжимлик билан шуғулланувчи кишига далилдир.

Мурч дарахти (дарахти фулфул).

Тушдаги мурч дарахти азиз ва улуғ кишига далилдир.

Олма дарахти (дарахти сиб).

Тушдаги олма дарахти касалманд кишига далилдир.

Олхўри дарахти (дарахти олу).

Тушдаги олхўри дарахти барчага нафи етадиган табибдир.

Обнус дарахти (дарахти обнус).

Тушдаги обнус дарахти ўз ишида боши қотган одамдир. Баъзиларнинг айтишича, хотин ёхуд канизакдир.

Сарв дарахти (дарахти сарв).

Тушдаги сарв дарахти ажамли хуштабъ кишига далилдир.

Сандал дарахти (дарахти сандал).

Тушида сандали борлигини кўрса, одамлар унга мадҳу тасанно айтишига далилдир.

Турунж дарахти (дарахти турунж).

Тушдаги турунж дарахти мухолиф ва ўзбилармон кишини билдиради.

Уд дарахти (дарахти уд).

Бу дарахт чиройли юзли ва ширин забон кишига далилдир.

Хандонписта дарахти (дарахти фистақ)

Тушдаги хандонписта дарахти бадавлат бахил кишига далилдир.

Хурмо дарахти (дарахти хурмо).

Тушидаги хурмо дарахти азиз ва олим киши бўлади.Тушида ҳовлисида хурмо дарахти борлигини кўрса, улуғ бир киши билан ошино бўлишига далилдир. Боғда кўрилган хурмо таъбири туш эгасйга тааллуқли бўлади.

Шаммома палаги (дарахти шаммома).

Тушдаги шаммома (форсча дастанбуй деб аталувчи ўткир ҳидли қовун) тезда ҳалокатга учровчи ва тез давлат топувчи кишига далилдир.

Шафтоли дарахти (дарахту шафтолу).

Тушдаги шафтоли дарахти шарму ҳаёли улуғвор кишига далилдир.

Эман (дуб) дарахти.

Эман дарахти мунофиқ ва хайриятсиз кишига далилдир.

Ўрик дарахти (дарахти зардолу).

Тушдаги ўрик дарахти фойда еткизадиган муборак кишига далилдир.

Ўрмон ёнғоғи дарахти (дарахти фундуқ).

Тушдаги фундуқ (ўрмон ёнғоғи) ўйин-кулгини яхши кўрадиган ўта тошюрак кишига далилдир.

Қамиш ўсимлиги (дарахти най).

Тушдаги қамиш бадфеъл ва чақимчи кишига далилдир.

Ҳанзал палаги (аччиқ тарвуз палаги).

Тушдаги ҳанзал дарвиш ва дини бузуқ кишига далилдир.

 

 

(Visited 6 520 times, 2 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика