Тушда ДАРЁ

Tushda daryo

Тушда ДАРЁ

Тушда ДАРЁ — Ибн Сирин айтади: «Тушдаги, дарё подшоҳ ёки улуғ олим бўлади. Дарё суви равшан, тоза ва хуштаъм бўлса, порсо, одил ва софдил подшоҳ бўлади.

Дарё суви нохуш ва бемаза бўлса, золим ва ёмон подшоҳ бўлади. Дарё сувидан ичса, под- шоҳдан иззат ва улуғлик топади ёки бирор олимдан баҳраманд бўлади. Дарё сувидан олиб, кўзага қуяётганини кўрса, ўша микдорда подшоҳдан манфаат топади.

Дарёга тушиб кетса ва бадани лойга беланса, подшоҳдан унга ғаму андуҳ етади. Баданини лойдан ювиб тозаласа, ғаму андуҳ ундан зойил бўлади. Дарё сувида сузаётганини кўрса, подшоҳ уни ҳибсга олади.

Дарёдан сузиб дарёдан чиққанини кўрса, ҳибсдан озод бўлишига далил бўлади. Дарёда чўкиб ўлганини кўрса, дин ишларига ғарқ бўли- шига далилдир. Узоқдан дарёни кўрса, бироқ олдига бормаса, кўзлаган мақсадига етишига далил бўлади.

Дарё устида юриб кетаётганини, бироқ оёғи ҳўл бўлмаётганини кўрса, дўзах ўтидан омон бўлишига ва дунё ишлари унинг учун осон бўлишига далолат қилади. Дарёнинг ўртасига борганини кўрса, ишларида хатар борлигига далилдир.

Дарёдан чиққанини кўрса, ғамдан қутилишига белгидир. Дарёдан сув ичганини, сув эса совуқ эканини кўрса, туш кўрувчининг ўзи олим бўлса, ҳаётдан тўла баҳраманд бўлади, агар кўрувчи олим бўлмаса, аксинча бўлади.

Агар туш кўрувчи подшоҳ одамларидан бўлса, подшоҳнинг ишончли кишисига айланади. Дарё суви билан ювинса, подшоҳдан омон бўлишига далилдир. Дарё сувидан ичса, сув иссиқ бўлса, гуноҳ қилишига далолат қилади.

Жобир Мағрибий айтади: «Агар киши дарёда кетаётганини кўрса, тоатда тавфиқ топади, омонатдан қутилади. Дарёдан ўтганини кўрса, душман устидан ғалаба қазонишига далилдир».

Жаъфар Содиқнинг айтишича, тушдаги дарё олти нарсага белги бўлади: подшоҳга; ҳокимга; раисга; молга; олим ва улуғ ишга.

(Visited 1 942 times, 1 visits today)
Оцените статью
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика